Ирландияда саммит ўтди, аммо натижа йўқ

500
0

001

Ирландия пойтахти Белфастдаги Лох-Эрн дам олиш масканида бўлиб “Катта саккизлик” саммитида Сурия можароси бош мавзу қилиб қўйилди. АҚШ раҳбари Барак Обама саммит доирасида Россия президенти Владимир Путин билан учрашиб, Сурия ҳақида гаплашди, бироқ натижа чиқмади. Яъни “сен у тараф, мен бу тараф, аммо Сурияда демократик тамойилларга асосланган давлат вужудга келишида якдилмиз”.Натижа мана шу холос.

Россия Сурия мухолифатини қуроллантириш масаласида Ғарбни эҳтиёт бўлишга чақириб, ўзи Сурия ҳукуматига қурол сотишда давом этмоқда. Қўшма Штатлар эса ўтган ҳафта Сурия ҳукуматининг исёнчиларга қарата кимёвий қурол қўллагани ўз тасдиғини топганини эълон қилиб мухолифатни қуроллантириш бўйича қарор қабул қилди.

Хўш, уларнинг бу ҳаракатларидан нимани англаш мумкин?

Аслини олганда Сурия масалисида учта лойиҳа мавжудлиги ўз-ўзидан маълум:

1. Америка тузган лойиҳа.

2. Европа тузган лойиҳа.

3. Мусулмонларнинг Халифаликни тиклаш лойиҳаси.

Америкага малайлик қилиб келган Башар Асадни ҳокимиятда сақлаб қолишнинг иложи йўқ, аксинча, Америка учун ундан қутилиш зарур бўлиб қолди. Аммо муаммо шундаки, Американинг янги малайларини Сурия халқи қабул қилмаяпти. Шунинг учун Америка бугунги кунда қуйидагича иш олиб боряпти: У Россия ва Эроннинг қўли билан Асад режимини кучайтириб халқни кўпроқ қирғин қилишга имкон яратиб бермоқда. Чунки Россия Сурия борасида ҳеч қандай лойиҳага эга эмас. У ердан қўлга киритиши мумкин бўлган манфаатлари ҳам жуда оз.

Демак, шунга кура Россия фақатгина Американинг буюртмасини бажариб келмоқда. Чунки шундай қилмаса Сурияда мусулмонлар лойиҳаси амалга ошиб кетиши, яъни Халифалик давлати тикланиб кетиши хавфи бор. У ҳолда нафақат Американинг, балки Россиянинг ҳам ва бошқа Ислом ва мусулмонларга душманлик қилаётган давлатларнинг ҳам ҳолига вой бўлади. Эронга келсак, у ҳам хўжайинини буйруғини бажармоқда. АҚШ шу йўл билан бир тарафдан урушни имкон қадар узоқроқ чўзишга эришса, иккинчи тарафдан инқилобчиларга ёрдам бериш орқали ўзини халоскор қилиб кўрсатмоқчи ва шу орқали ўзининг янги малайини қабул қилишга халқни мажбурламоқчи.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here