Қатар пойтахти Дохада 20 июн куни ўтиши кутилаётган афғон муаммосини тинчлик йўли билан ҳал қилиш хусусидаги АҚШ ва «Толибон» учрашуви ноаниқ мухлатга қолдирилди.
Арафада АҚШ давлат департаментида Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакил Джеймс Доббинснинг Қатарга сафари қолдирилганлигини ҳақида баён қилинди.
Музокаралар бошланишининг тўхтатилиб турилиши Афғонистон президенти Ҳомид Карзайнинг норозилик баёнотига боғлиқ. У, токи тинчлик музокараларини афғонистонликларнинг ўзлари бошқармагунларича, афғон ҳукумати бу музокараларга қўшилмаслигини баён қилган. “Музокаралар, қачонки уларда фақат афғонистон тарафигина қатнашмагунча ва мамлакатдаги зўровонликларга нуқта қўйилмагунча, бошланиши мумкин эмас”, – такидлади у.
Туркистон:
Карзай бу харакат “Афғонистон ислом амирлиги” деб номланишига қарши чиққанини ва бу ном билан олиб бориладиган музокаралар, уни дунё хамжамияти томонидан шу номда тан олинишини англатади деди.
Бунинг билан у, ўзига беетибор бўлиб бораётган жазманини эътиборини бироз тортиб қўйишга муваққат бўлди. Дархақиқат АҚШ Афғонистондаги вазиятни ўнглашда, Толибон билан музокаралар уюштириш йўлида, Карзайга худди кераксиз матодек муносабатда бўлиб қолди. Уни музокараларда иштирок этиши ҳам талаб қилинмаётгани, илгарироқ Толиблар томонидан у билан талаб қилинган музокараларнинг барчаси инкор этилгани, 2014 йилдан кейин Толибларга ҳокимият каршиликсиз ўтказиб бериладигандек туюла бошланди.
Карзай хали уларнинг манфаатлари учун хизмат қилишга яроқли эканини ва ўзига ташландиқ кўппакдек муомила қилишга хали эрта эканлигини эслатди. Бу илгари инкор қилган АҚШнинг унга қилган Толибонга қарши Асад сингари туриб беришга харакат қилиш таклифига рози бўлгандек жавоб бўлди. АҚШ унинг имкониятларига ишонармикин, муаммо шу ерда. Нима бўлганида ҳам бу чиқиш Толиблар билан келиша олмаса, захирадаги услуб бўлиб қолади.
Илгари Афғонистонда 9 та НАТО базаси қолиши хақидаги гаплар ҳам, урушда бу икки томонни қурол билан таъминлаб туришни мақсад қилади.
Толиблар билан музокаралар хам урушни тўхтатиш учун эмас, балки уни ҳам маълум бир томондан ўзига боғлаш ва унинг ғазабини Карзайчиларга қаратиб, ўзи четда хар икки томоннинг яширин хомийси бўлиб олиш. Худди Сирияда давом эттираётган позициясидек.