Каримов Украинадаги вазиятдан ҳавотирда

526
0

13941157151Anons.uz  тармоғининг 2014 йил 5 март  куни ТИВ матбуот хизматига таяниб хабар қилишича, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида 4 март куни Украина элчиси Юрий Савченко билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон-Украина ҳамкорлиги доирасидаги турли масалалар муҳокама қилинган. Хабарда элчи билан айнан ким учрашгани, шунингдек, айнан қандай масалалар муҳокама қилингани ҳақида батафсил маълумот берилмаган.

Украинадаги вазият ва дунёнинг бошқа режимларининг оқибатларидан бу ҳоин малай ҳокимларни қўлланилиб бўлгандан кейин ташлаб юбориладиган бир матоҳ сангари эканлиги кундан кунга равшанлашиб келмоқда.  Бу оддий ҳалқ ҳам кўра оладиган даржадаги бир оддий ҳақиқат бўлиб қолган бир пайтда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигидаги (ТИВ) учрашув Украинадаги ўзбекистонлик “данкасаларни” ўйлаганлиги учун бўлмаса керак, албатта.  Балки бугунги Украинадаги вазият ўрта осиё давлатларини диққат-эътиборида эканлигини кўрсатиб турибди.  Каримов қочиш жойи ҳам бўлмагани учун нималарни ўйлаётган бўлиши мумкин.  Аввалги Украина ва Қиргизистонда кечган ранг-баранг инқилоблардан кейин Андижон воқеасини уюштиргани барчага маълум.

Бу сафар ҳолат бироз бошқача, чунки у бошқа диктаторлик режимларнинг олиб борган сиёсатларини ва бошига келган оқибатларни кўриб турибди. Шунигдек у ўзбек халқи сабрли бўлишига қарамасдан, “пичоқ суякка тақалган”и ҳам бир ҳолат эканлигини яхши билади, халқ кўтараолмаслиги ва оқибатда визият издан чиқиши мумкин. Бу масалани бир тарафи бўлса, бошқа бир тарафи Каримовнинг “қўшнинг тинч сен тинг” шиорига кўра ҳам, нотинчлик яқинлаб келмоқда ва эшик қоқиб турибти.

Воқеаларни кузатишда давом этиб борамиз

Таҳлил: Каримовнинг олдида икки йўл бор.

1) ҳар қандай кўтарилиш қаршисида Сурия жаллоди Башар Асад каби вазият издан чиқса ҳам, керак бўлса, ҳарбийлар билан халқни бостириш.

2) халққа мумкин қадар яхши кўринишга ҳаракат қилиш мақсадида олдиндан баъзи енгилликларни бериш билан бир қаторда чегара постларда, шаҳарларда, маҳаллаларда ва бошқа муҳим жойларда кучайтирилган ҳолатда ишларни жиддийлаштириш ва шу орқали салтанатининг умрини узайтириш.

Лекин бу йўллларнинг охири ҳам халққа яхши оқибатлаб олиб келади деб бўлмайди. Биринчи эҳтимол салтанти тез қулаши ва фурсат пойлаб турган Россияга бўлсин, Америкага бўлсин, қулай иконият яратиб берган бўлиши мумкин. Чунки Каримовни Америка Башар Асад каби орқасида дастаклаб турадими ёки Муборак, Қаззофий каби ҳимоясиз қолдирадими, аниқ билмайди. Шундан келиб чикиб иккинч  йўлни тутади.

Бу қонхўр золимларнинг ўзларининг курсиси учун қилаётган сиёсатларининг азобини чекаётган мусулмонларга – иншааллоҳ – жуда яқинда Ислом асосидаги ҲАЛИФАЛИК давлати бўлажагини эслатамиз.

Фаррух

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here