Мухолифат бирлашди ва ўзига етакчи сайлади

524
0

загруженное (6)

12-февраль куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда турли сиёсий харакалар етакчиларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда мухолифатдаги харакатларнинг барчаси бир жойга бирлаштирилиб, бу ”Бирлашган мухолифат харакати”га Қирғизистон парламенти депутати Равшан Жиянбеков етакчи этиб таъйинланди.

Равшан Жиянбековга кўра, Бирлашган мухолифат сафига Ўш шаҳрининг собиқ ҳокими Мелис Мирзакматов ва унинг “Улуттар Биримдиги” (Миллатлар Ҳамдўстлиги) партияси, Омурбек Суваналиев, Камчибек Ташиев, Азимбек Бекназаров ва Артур Мадедбеков бошчилигидаги “Қирғизистон Халқ демократик партияси” ва бошқалар қўшилишган.

Равшан Жиянбековнинг билдиришича, бу бирлашувнинг асосий уч мақсади бор; “Биринчиси-амалдаги Конституцияни қайта жонлантириш. Аслида, бу Конституция ёмон эмас. Бироқ, президент унга умуман амал қилмади. Хозир бизда бош қонунда кўрсатилганидек, Парламентлик Республика йўқ. Ҳокимиятнинг ҳамма соҳасини президентнинг ўзи эгаллаб олган. Бош вазир ҳам, суд ҳам, бошқаси ҳам унинг ўзи. Иккинчи мақсадимиз парламентлик тизимини мустахкамлаш, учичиси-ҳокимиятни ўзлаштириб олишга қарши курашдан иборатдир. 4 йил ичида президент хеч қандай иш қилгани йўқ. Унинг ваъдалари ва бизларнинг умидларимиз баҳорги қордек эриб кетмоқда. Ҳукумат жиноятчилар билан опоқ чапоқ бўлмоқда. Бу Сарууда ва Ошда Мелис Мирзакматовни ҳокимлик лавозимидан қулатишга уриниш бўлган пайтда кўриниб қолди. Биз бу янги харакатни ташкил этиш билан давлат режимига қарши турамиз ва мамлакатни ривожи учун ўзимизнинг режаларимизни маълум қиламиз”.

Бирлашган мухолифат хозирча ташкилий ишлар билан шуғулланиб, яқин кунларда амалга ошириладиган режалар устида иш олиб бормоқда.

Туркистон:

Ҳа Жиянбековнинг гаплари хақиқат. Лекин унинг фикрий етакчилигида, риал воқеъликка мантиқий қараш кўринмайди. Бу мухолиф гуруҳ ҳам, амалдаги ҳокимият билан бир сиёсий доирадан. Улар Қирғизистон муаммоларининг асоси, ички бошқарув системасидаги носоғломликдан деган фикрий йўналишни илгари суришади. Ташқи факторларга эса, халқаро сиёсатдаги катта давлатлар ўрталарида қай бири билан иттифоқ бизларга хавфсиз ва манфаатлироқ деган фикрдан нарига ўта олишмайди. Улар дунё системаси томонидан ўз давлатларига нисбатан очиқ олиб борилаётган зулм ва мустамлакачиликларга қарши курашиш ўрнига, бир бирларига қарши ўша мустамлакачиликни қурол қилиб фойдаланишади. Мисол учун Атамбаев Бакиевни қувиб солишда Россиядан фойдаланди, лекин шунинг оқибатидан хозир бутун Қирғиз давлати Россия манфаати учун “божхона иттифоқига” мажбурланмоқда. ҚирғизГаз Россияга берилди. Электр энергетикаси навбатда турибди. Қумтор масаласи Қирғизистонга жуда катта зиён келтирадиган қилиб имзоланди ва тасдиқланди.

Акаевдан шу кунгача қанча хокимият алмашган бўлса, халқ ва давлат учун халокатли даражада ортга кетиш кузатилмоқда. Бу эса, Қирғизистонни Халқаро сиёсатдаги вазнининг бира тўла йўқотиб юбориши мумкин, агар озгина бўлса ҳам қолган деб гумон қилсак албатта.

Бу сиёсий доира вакилларини, сиёсий дунёқарашда озроқ юқорига кўтарилиб, ўзларининг шахсий манфаатларидан умум халқ манфаатларини устун қўйишга чақирар эдик. Шунда улар, Атамбаевни дунё зўравонлари олдида заифлигидан, уларнинг кўрсатишаётган босимларига чидамай ичи ачишган холатда, Қирғизистонни аста секин бўлиб бераётганини балки тушунишармиди! Атамбаевга босим эса, мухолифот томонидан уюштирилади албатта, буни Атамбаев ўз хаётий тажрибасидан жуда яхши билади. Бу ҳокимият алмаштириш занжирини тўхтатиб, бутун сиёсий элита бирлашиб, дунё бошқарув системасидаги носоғлом ва адолатсизликларни фош қилиб, шу зулмлар остида бизларни ва биз каби заиф давлатларни қарзларга ботириб, ҳом ашёларимизни қоқи бахасига сотиб олиб чиқиб кетаётганлари учун бу системани ноқонуний деб тан олишларини эълон қилишлари лозим. Бутун қарз ва бошқа таъзиқларини бекор деб эълон қилиб, қолган қўшни давлатларни ҳам шу акцияга тортишлари керак. Акс холда ҳокимятга Али кетиб Вали келаверади. Ҳеч нарса ижобий томонга ўзгармайди.

Абдураззоқ. 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here