Миср қурол сотиб олади, Саудия ва Бирлашган араб амирлиги пулини тўлайди

597
0

images (14)Россия Мисрга икки миллиард долларлик қурол сотишга тайёргарлик кўрмоқда. Мисрда Ҳарбий хунта бошқарувига яқинлиги билан танилган “Мисрул явм” газетасининг хабарига кўра, ўтган ҳафта Россия билан Миср ўртасида икки миллиард долларлик қурол сотишга оид битим имзоланган.

Келишимга кўра, Россия Мисрдаги Ҳарбий хунта бошқарувига ҳарбий самалётлар ва танклардан ҳимоя қиладиган “ҳимоя системалар”ини сотади.

Газетанинг хабарига кўра, бу қуролларнинг пулини шу вақтгача Мисрдаги Ҳарбий хунта бошқарувини дастаклаб келаётган Саудия арабистони ва Бирлашган араб амирлиги тўлайди.

Қурол аслаҳаларнинг илк этапи жорий йилнинг ўрталарида амалга оширилиши кутилмоқда. Саудия арабистони ва Бирлашган араб амирлиги ўтган йили 3 июнда Мурсийни тахтдан қулатган ҳарбий хунтага 12 миллиард доллар ёрдам кўрсатган эди.

Туркистон:

Шу ерда бир савол туғилади. Саудия ва Бирлашган араб амирлиги Британияга тобе бўла туриб нега Американинг нуфузи остида бўлган Мисрни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватламоқда?

Бу саволга Ҳизбут таҳрир амири Ато Халил ибн Абу Рошта (Аллоҳ у кишини ҳифзу ҳимоясида асрасин) шундай жавоб беради.

Британия ҳозир Америкага очиқ қарши туришга журъат қилмаяпти. Балки ўзини Америка билан бир сафда тургандек қилиб кўрсатяпти. Лекин махфий равишда Америка сиёсатига ташвиш туғдирмоқда ва тўсиқ қўймоқда. Буни ўзининг малайлари орқали амалга оширмоқда.

Британия ўзининг малайларига ажратиб берган ролларнинг кўпи шундан иборатки, бу малайлар ўзларини гўё Америка бораётган йўналиш бўйича кетаётган қилиб кўрсатишлари ва у билан тўқнашувга бормасликлари керак. Масалан Иорданиянинг Америка билан алоқаларини олайлик. Сиёсий онгга эга бўлмаган киши буни кўриб Иордания Америка билан бир сафда турибди деб ўйлайди. Ҳолбуки Иордания Британия таянчларидан биридир. Саудия, Амирликлар ва бошқа малайлар ҳам шундай…

Британия малайларига турли роллар ажратилган: уларнинг кўпи зоҳирда Америкага табассум қилиб, унга дўстлик изҳор қилаётгандай бўлиб кўринмоқда. Парда ортидан эса худди ўзларининг хўжайинлари Британия қилаётгандек иш тутиб Американи танг аҳволга солиб қўймоқда…

Бироқ Британия ўзининг баъзи малайлари учун Америкага очиқ қарши туришга йўл қўйиб беряпти. Масалан Қатар шундай позицияда турибди. Бу эса бошқа баъзи малайларнинг ролидан фарқ қилади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here