Татаристон мусулмонларига ёрдам бериш кампаниясига қўшилинг!!!

688
0

  загруженное (8)2014 йилнинг январ ойи охирларидан бошлаб Путин бошчилигидаги Россия ҳукумати Татаристондаги мусулмонларга нисбатан қийноқлар, қамоққа олиш, тинтув, ўғирлаб кетиш амалиётларини янада вахшиёна усулда, янги куч билан оммавий равишда бошлаб юборди. Ҳукуматнинг бундай разил ишлари кўплигидан ҳатто уларнинг ҳисобини чеки бўлмай қолди. Золим ҳукумат Ислом ва мусулмонларга қарши қурашида фақат Татаристон билангина чекланмади, балки бундай курашлар Россиянинг бошқа минтақаларида ҳам кенг кўламда олиб борилмоқда.

 Айни дамда Нижнекамск ва Чистопол шаҳарларидаги қамоқхоналарда асоссиз равишда, 2013 йил декабр ойидаги холатлардан сўнг зулмга учраган ва қамалган бир неча ўнлаб мусулмонлар ётибди. Уларни турли қийноқлар билан қийнашмоқда, уришмоқда, хорлашмоқда. Ушбу мусулмонларнинг баъзиларини умуртқалари, баъзиларини қовурғалари, баъзиларини эса иккала оёқлари синдирилган. Бир биродаримизнинг жинсий аъзоси кучли куйдирилган.

c109b4d601a61b1e89f589437adef185Баттол ҳукумат фақат шу билан кифояланиб қолмай ўз яқинлари, эрлари ва фарзандлари ҳимояси учун чиққан қариндош-уруғларини ҳам таъқиб ва тазйиқ остига олиб, қўрқитиб, уйларида ҳеч бир асоссиз янги тинтувлар ўтказмоқда.

Чеченистонда ўн минглаб мусулмонлар қонини ичиб тўймаган қонхўр Путин эндиликда ўз разил режаларини Татаристонда амалга оширишга ҳаракат қилмоқда.

2014 – йил январ ойининг иккинчи ярмида Татаристоннинг деярли хамма шаҳарларида, Қозон, Нижнекамск, Елабуга, Н.Челна, Альметьевск, Нурлат, Чистопол, Азнакаеволарда мусулмонларнинг уйларида ҳеч қандай асоссиз тафтишлар, текширувлар ўтказилди. Бундан ташқари бошқа шаҳарларда ҳам иймони борларга қарши турли суд жараёнлари ва жиноят ишлари олиб борилмоқда. Мусулмонларга қарши курашни оммавий равишда бошлаш учун Россия ҳукумати 2013 йил 30 декабр куни Волгоградда қўпорувчилик ҳаркатларини уюштирди ва бу қўпорувчилик ҳаракатларида Россияда фаолият олиб бораётган Ҳизб ут-Таҳрир жамоасини айбдор қилишга ҳаракат қилди.

2014 йил 20 январда Татаристон ички ишлар вазири А. Хохорин мамлакатда бўлиб ўтган портлашлар ва топилган бомбалар ҳақида гапира туриб, “ …Биз ҳаммамиз ФҚБ (ФСБ) билан биргаликда, бор кучимизни бир ерга жамлаб, ушбу жиноятларни уюштирганларни, хусусан “Ҳизб ут-Таҳрир” жамоаси аъзоларини ушлаб, уларни суд олдида жавобгарликка тортишимиз керак. Биронта жиноятчи жавобгарликдан қочиб қутула олмаслиги шарт,” – деди.

1387477487_1Россия ҳукумати Татаристонда мусулмонларга қарши зулмларини кучайтирган ҳозирги вақтда мусулмон биродарларимиз бизлардан ёрдам кутишмоқда, ёрдамга чорлашмоқда.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Мўминлар бир-бирларига меҳр-муҳаббат ва ғамхўрликда бамисоли битта тана кабидирлар. Агар танадаги бир аъзо оғриб қолса, қолган аъзолар бедорлик ва истима билан унга жўр бўлишади”,  деганлар. (Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Эй Марказий Осиёдаги мусулмонлар!

Аллоҳ йўлида Татаристон мусулмонлар ҳимояси учун туринглар!

ВКонтакте, Одноклассники, Facebook ва Twitter ижтимоий тармоғларидаги ўз саҳифаларингиз орқали қуйидаги чақириқларни қўллаб-қувватланглар: “Қийноқлар тўхтатилсин!”, “Сохта жиноий ишлар тўхтатилсин!”, “Қийноқларга алоқадорлар жазолансин!”, “Мусулмонларнинг қатағон қилишга йўл йўқ!”

Бизлар ўз ҳаракатларимиз, қилаётган дуоларимиз билан Татаристонда зулм чекаётган мусулмонларга ёрдам беришга ошиқайлик!

Аллоҳ Таоло айтади;

  “Агар улар дин йўлида сизлардан ёрдам сўрасалар, ёрдам қилиш зиммангиздадир”   [Анфол: 72]

1 COMMENT

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here