“Podrobno.uz.” нашри тарқатган хабарга кўра, Тошкент шаҳар Ўртачирчиқ тумани жиноят ишлари бўйича суди бир гуруҳ экстремистлар устидан ишни кўриб чиқди.
Нашриётнинг ёзишича, айбланувчилар Камолиддин Ортиқбоев ва Рифхат Темировлар ўзлари шубҳаланмай ихтиёрий равишда Тўлқин Эргашов тузган диний экстремистик гуруҳга кириб қолишади. Улардан ташқари мазкур гуруҳда Ислом ҳақида кўпроқ нарсани билишни истаган бошқа ёш йигитлар ҳам бўлган. Булар Алишер Юсуфбеков, Фарход ва Икром Саломатовлар, Илҳом Нурматов, Тоҳир Умурбоев, Асқарали Уролов, Дилшод Яҳёев , Азим Тошматов, Дилмурод Рустамов, Собир Ҳамроев, Абдулҳамид Дадабоев, Ўткир Жуманиёзов, Икром ва Бахром Хошимовлар, Акбар ва Муҳаммад Маҳкамовлар, Озод Турсунов, Габдурафиқ Темирбоев, Убайдулла Ахмедов, Хусанбой Юлдошев, Карим Тўлаганов ва бошқалар бўлишиб, тергов органлари уларни сўроқ қилишга муваффақ бўлишмаган.
Ёшларнинг онгига жиноий ғояларни қуйиш учун узоқ йиллар сарфланган. Бу ноқонуний гуруҳнинг етакчиси Т. Неъматов 1994 йилнинг баҳор ойларида Тошкент шаҳридаги Чорсу масжиди олдида “Жиҳод” ҳаракати раҳбари Абдували Мирзаев ва унинг ўғли Абдулқуддус Мирзаевлар билан танишиб қолган ва улар шу вақтдан бошлаб Тойтепада махфий йиғилишлар ўтказа бошлашган.
Йиғилишлар ижарага олинган маҳсус квартирада бўлиб ўтган. Бу ёшларга “жиҳод” тўғрисида ва бундай гуруҳларни ҳар бир шаҳар ва туманларда ташкил этиш зарурлиги ҳамда ҳокимиятни эгаллаш учун террористик ҳужумлар уюштириш кераклиги ҳақида гапиришар эди. Бунинг учун мазкур ғояни одамлар, дўстлар ва танишлар орасида ёйишлик кераклигини уқтуриб келишган. Улар кўплаб ёшларни ишончига киришга муваффақ бўлишган, дейилади мақолада.
Туркистон:
Ислом ва мусулмонларга нисбатан эътиқодий душман бўлган Каримов узоқ йиллардан буён Ўзбекистондаги мусулмонларни таъқиб ва тазйиқ остига олиш учун ўз имкониятидаги барча разил ва жирканч ишларни амалга ошириб келмоқда.
МХХ ва ИИВ ходимлари ўзларига топширилган режани бажариш, мукофот олиш ёки мансаб пиллапоясида кўтарилиш учун Ўзбекистондаги хоҳлаган кишидан “террорист” ва “экстремис”ларни “ясашда” устаси фаранг бўлиб кетганлари ҳеч кимга сир эмас. Бунинг оқибатида қанчадан-қанча оддий диндор ва намозхонлар ноҳақдан зулм кўриб, бу куч органлари солган ғайриинсоний қийноқлар остида қилмаган жиноятларига ҳам иқрор бўлшди. Шундан сўнг бу бечора мазлумларни телевидения ва матбуот орқали бутун Ўзбекистон халқига ашаддий террорист қилиб намойиш этишади.
Бу расмий ҳукумат кучиклари мусулмонларга нисбатан шундай тутруқсиз айбловларни ёпиштиришадики, уларни ўқиган ёки кўрган инсоннинг энсаси қотади. Булар лоақал жўяли айб топишни ҳам уддасидан чиқа олишмайди.
Ўтган ҳафтада айрим нашрлар орқали эълон қилинган хабарда, Ўзбекистон бўйича қарйиб 1500 кишига нисбатан қидирув эълон қилингани маълум бўлди. Расмий ҳукумат томонидан қидирув эълон қилинган одамларнинг аксари қидирувда эканликларини ҳатто ўзлари ҳам билишмайди.
Тирикчилик сабабли Россияда бир неча йил ишлаб уйига қайтаётганида аэропортда ёки темир йўл вокзалида қўлга олинган кўплаб ўзбекистонликлар ҳам қидирувда эканликларини билишмаган.
Бу қонхўр Каримов Ўзбекистон мусулмонларини хорлаш ва Ислом динидан чалғитиш учун ҳар қандай тубанликлардан фойдаланишдан ҳам тоймаяпти. Унинг бу ишларида ёрдам беришда“сарой уламолари” ҳам кимўзарга пойга қилишмоқда.