АҚШ Ўзбекистонга ҳарбий техникалар етказиб беради

519
0

 downloadАҚШ конгресси Давлат департаментига Ўзбекистонга ҳарбий қурол-яроқ етказиб беришга рухсат берди.

Конгресс вакили, “Бу АҚШга Ўзбекистон ҳукуматига ёрдам кўрсатиш имконини беради. Етказиб бериладиган ҳарбий ускуналар Ўзбекистонни трансмиллий ва террористик таҳдидлар билан курашдаги имкониятларини оширади. Етказиб бериладиган ҳарбий ускуналар орасида, тунда кўриш мосламалари, GPS аппаратлари, индивидуал мудофаа воситалари бор. Ўзбекистоннинг мудофаа имкониятлари ошиши АҚШнинг Афғонистон таъминоти тармоғи хавфсизлигини кучайишига ва ўз ҳарбий қўшинларимизни қўллаш имониятларимиз ошишига ёрдам беради”, – деди.

Ўзбекистон яна тактик учувчисиз аппаратлар ҳам олади. Булардан ташқари Ўзбекистон ҳукумати АҚШ Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетаётган вақтда минага чидамли бўлган машиналар олиб қолишга ҳам ҳаракат қилмоқда.

Туркистон:

АҚШ ҳукумати Ўзбекистонга бир қатор ҳарбий техникаларни етказиб беришга чекловни 2004 йили жорий қилган эди. Бунга АҚШ ҳукумати “мазкур давлатда сўз эркинлиги чекланаётгани, ҳуқуқ ҳимоячилари таъқиб қилиниш ва фуқаролик жамияти босим остида қолаётгани”ни сабаб қилиб келтирган эди. Андижон қатлиомидан сўнг, АҚШ бу иш учун Ўзбекистон ҳукуматини танқид қилиши ортидан Ўзбекистон-АҚШ муносабатлари янада ёмонлашган, ўз одатига кўра иккиюзламачи Каримов ўзини яна қайта Россия “қучоғига” отган эди.

 Бироқ АҚШ Афғонистондаги ўзининг босқинчи кучларини таъминлаш  учун Покистон ҳудуди орқали ўтадиган жанубий таъминот тармоғи Толибон мужоҳидлари ҳужумлари кучайиб кетиши сабабли хавфли бўлиб қолди. Шундан сўнг Ўзбекистон яна қайта Америка учун “ҳаётий муҳум” нуқтага айланди ва  Барак Обама маъмурияти Конгрессда чекловни бекор қилиш таклифини илгари сура бошлади ва ниҳоят 2011 йили Ўзбекистон ҳукумати АҚШ қўйган талабларни бирортасини ҳам бажармаганига қарамай АҚШ конгресси “миллий хавфсизлик эътибори билан” чекловни бекор қилиш ва Ўзбекистонга ҳарбий ёрдам кўрсатиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Чунки барча ишларни моддий манфаат устига қурадиган капиталистик давлатлар манфаат бор жойда шайтон билан ҳам шартнома имзолашга тайёр турадилар. Ўзбекистонда минглаб мусулмонлар ўз эътиқодлари сабабли қамоқхоналарда азоб чекишаётган ва юзлаб мусулмонлар дахшатли қийноқлар остида ўлдирилаётган бир вақтда  АҚШ давлат котибаси Хиллари Клинтон 2011 йил октябр ойида Каримов билан Тошкентда бўлиб ўтган учрашувидан сўнг “Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари вазияти бўйича ва сиёсий эркинликларни кенгайтириш масалаларида ижобий томонга ўзгарганини намойиш қилмоқда. АҚШ давлати Ўзбекистон билан муносабатларини мустаҳкамламоқчи. АҚШ инсон ҳуқуқлари муаммоси бўйича муҳокамалар ўтказишда давом этаверади, лекин Ўзбекистон ҳукумати билан бўлаётган мулоқотлар ўз натижасини бера бошлади” деб айтиб ўтган эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here