Ихвон сўзчиси: Америкага ишониб катта хато қилдик

416
0

Мусулмон биродарлар ҳаракатининг сўзчиларидан бири Ашраф Абдулғаффор Мурсий ҳукумати кофирларга ишониб хато қилганлигини билдирди. Унинг очиқлашича, Мусулмон биродарлар ҳаракати Мисрнинг ҳозирги президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисий борасида АҚШга ишониб катта хатога йўл қўйган.

“Мусулмон биродарлар ҳаракатининг энг катта хатоси Америкага ишониши бўлди. Биз АҚШга ишониб ас-Сисийни хавфсизлик бош штабининг раҳбари қилиб тайинладик. Бизнинг энг катта хатомиз шу эди. Олдиндан режалаштирилиб қўйилган “тил бириктирув” ичига тушиб қолдик, хиёнатга дуч келдик. Инқилоб даврида бизни қўллаб қувватлаган бир қанча инсонлар юқорида айтиб ўтилган хато сиёсатимиз туфайли бизга қарши бўлиб қолишди”, деди Ашраф Абдулғаффор.

Маълумки бундан бир неча кун аввал Мусулмон биродарлар ҳаракатининг вакили Мисрнинг собиқ президенти Муҳаммад Мурсий Миср олий суди тарафидан ўлим жазосига ҳукм қилинди. У 2011 йилдаги тутқунларнинг қамоқдан оммавий қочиши билан боғлиқ ҳалокатли ҳодисалар бўйича айбдор деб топилган.

Туркистон:

Дарҳақиқат Мисрда Ҳусни муборак қулатилгандан сўнг янги ҳукумат АҚШ билан ҳамкорликдан воз кечмади. Ваҳолангки Аллоҳ Таоло Қурони Каримда

وَلَنْ تَرْضَى عَنْكَ الْيَهُودُ وَلَا النَّصَارَى حَتَّى تَتَّبِعَ مِلَّتَهُمْ

 “Яҳудий ва насронийлар уларнинг динига кирмагунингизча ҳаргиз сиздан рози бўлмайдилар.”, [Бақара 120]

деб кофирларнинг қандайлигини бизга аниқ равшан ёритиб берган.

Ўша пайтларда Ҳизбут Таҳрир уюшмаси бир неча баёнотлар чиқариб, президент Мурсий ва бутун умматни куфрга ён бериш хатаридан огоҳлантирган эди. Унинг 2012 йил 12 августда чиқарган баёнотида жумладан шундай дейилади:

“Мисрдаги сиёсий ҳодисаларни кузатган киши Американинг чангали ҳарбий кенгаш ва унинг тобеларидан иборат эски сиёсий доира ичига кириб борганини ва сайловлардан кейинги Миср президенти ва унинг ёрдамчиларидан иборат янги сиёсий доирага ҳам кириб бораётганини тушуниб етади”,

Яна шундай дейилади:

“Биз бу баёнотни Миср президенти Муҳаммад Мурсийга яна бир бор насиҳат қилиш билан – гарчи у олдинги насиҳатимизни олмаган бўлса­да – якунлаймиз… Чунки биз ҳеч бир мусулмонга насиҳат қилишдан асло умид узмаймиз, айниқса бу мусулмон бошқарув ишига аралашган бўлса бундан умидни узмаймиз. Шунинг учун биринчи насиҳатимиз орқасидан шу иккинчи насиҳатни ҳам қилиб бундай деймиз: Америка чангали гарчи эски ва янги сиёсий доираларга чўзилган бўлса­да лекин уни қирқиб ташлаш осон. Келажаги аччиқ бўлган хатони тўғрилаш келажаги аччиқликларга тўла хатони давом эттиришдан кўра яхшироқдир. Чунки Америка чангали борасида иш тутишда дўст тутиш ва яқин бўлиш фойда бермайди… Балки энг фойдали малҳам бу чангални кесиб, қирқиб ташлашдир. Акс ҳолда надомат ва пушаймонлик бўлади, унда кеч бўлади, надомат фойда бермайди! Аллоҳнинг ер юзидаги Канонаси куч­қудратга эгадир, унинг ўтмиши бунга аниқ гувоҳ. Кимки ҳақиқатда Аллоҳ билан бирга бўлса албатта ғолиб бўлади, Зикрул Ҳаким оятлари буни айтиб турибди, буни Миср президенти ҳам ўзининг охирги нутқида:

«Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир, лекин одамларнинг кўплари (буни) билмайдилар» [Юнус 21]

деб такрорлади. Ҳа, Аллоҳнинг сўзи ҳақдир

«Аллоҳдан кўра ростгўйроқ ким бор?!»   [Нисо 87]

Огоҳ бўлинглар, етказдикми, Аллоҳим, Ўзинг гувоҳ бўл… Огоҳ бўлинглар, етказдикми, Аллоҳим, Ўзинг гувоҳ бўл… Огоҳ бўлинглар, етказдикми, Аллоҳим, Ўзинг гувоҳ бўл.

Ҳизбут Таҳрир

25 рамазон 1433ҳ

13 август 2012м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here