Путиндан мусулмонларга қарши зулмларини тўхтатишини талаб қиламиз, Атамбаевни эса, унга эргашишдан огоҳлантирамиз

628
0

thumbopenРоссия мусулмонлари олиб бораётган “зулумланаётган мусулмонлар химояси учун” акцияси авжига чиқиб бормоқда. Бу акция Россия ичкарисида бошланиб, жуда тезлик билан  мусулмонларнинг оламий норозиликларига сабаб бўлиб бормоқда. Россия хукумати вазиятни ўзгартирмаса, бу воқеълик Россияни парчаланиш жараёнига салмоқли хисса қўшадиган катта силкиниш пайдо қилиши мумкин. Бир неча исломий юртларда Россия элчихоналари олдида татаристон мусулмонларига зулмни тўхтатишларини талаб қилиб намоишлар бўлиб ўтди. Интернет ижтимоий тармоқлари хам, шу акцияни қўлловчи ва Россия хукуматини татарстон мусулмонларига зулм қилишдан тийилишларини талаб қилувчи чиқишлари билан тўлиб кетди. Лекин Путиннинг кибрдан келиб чиққан қайсарлиги, вазиятга соғлом кўз билан қарашига халақит қилади. У халигача, КГБ услублари билан иш олиб бориш стротегиясини, Россияни бошқариш асоси қилиб келади.

Биз Россия давлатига, мусулмонлар билан алоқаларини ижобий томонга ўзгартиришини маслахат берган бўлардик. Чунки Россия халқининг асосий қисмини мусулмонлар ташкил этади. Рус халқи қариялар жамиятига айланиб бормоқда. Путин мусулмон мухожирлардан Россияни тозаламоқчи бўлиб охирги вақтда кўплаган қонунлар чиқаргани билан, у мусулмонлардан қутулиб қолаолмайди. Негаки Россия аллақачон Рус миллатининг хос юрти эмас. Унинг жуда катта қисми мусулмонлар ва исломий юртлардан ташкил топган. Бу холат, Рус халқи ва хукумати учун икки хил, салбий ёки ижобий томонга хизмат қилиши мумкин. Путин режими, мусулмонларга қарши харакатлари билан Россияни халокатли жар ёққасига қараб олиб боряпти. Рус халқи уларни тўхтатишга харакат қилишмаса, яқин келажакда мусулмонлар билан ўрталарида катта ихтилофлар келиб чиқади. Бу эса уларга хеч қандай манфаат келтирмаслиги аниқ.

Шунинг учун биз, кўзига ёғ босиб қолган Путинга эмас, Россиянинг туб ахолисига мурожаат қилар эдик. Тарихда Путинга ўхшаш золим ва қайсар етакчилар сизларнинг устиларингизга кўп келган. Уларнинг хар бир ахмақона харакатлари сизларни оғир ахволга солиб келади. Путин хам халқаро сиёсатда Россиянинг иқтисодий ва сиёсий ахволини ўта тубанлаштириб юборди. Энди шу каби хатолардан сўралишдан қўрқиб мусулмонларни тўпалонларга провокация қилмоқчи. Чунки осоишталик унинг режимини ўз халқи билан юзма юз холатга олиб келади. Путин ўз халқининг юзига тик қарай оладиган бирор бир ижобий ўзгариш ясай олгани йўқ.

Атамбаев эса, Путинга кўр кўрона эргашаяпти. У илгариги икки призидентни қувғин қилишда Россиянинг рўли катта бўлганини яхши билади. Негаки ўша пайтда Россия билан ўзи хамкорлик қилган. Унинг харакатлари хокимиятдаги ўрнини сақлаб қолиш асосига қурилган. Охирги вақтларда Мусулмонларга қарши жиддий харакатлар бошлади. Мақсадини хатто ўзи хам тиниқ билмайди. Фақат ўз креслосини сақлаб қолиш учун хеч қайси томонни хафа қилмасликка харакат қиляпти. Қамбар орта ГЕСи бўйича Россия билан шартномалар, Қумтўр масаласидаги ўта зиён шартномани имзолаши, Қирғизгазни ГАЗПРОМга сотиб юбориши…. каби амалиёттларнинг барчаси бунга мисол бўла олади. Мусулмонларга қарши харакатлар эса, у қўрқаётган куфр катта давлатларининг бирортасини ранжитмайди. Лекин мусулмонларга зулм уларни ўша зулмга қарши харакатлантириб юбориши мумкин. Қирғизистон эса, шамолдан қочиб бўронга учрагандек бўлади

Бу  икки призидентларни, яқин кунларда сайланадиган Халифа билан дўстона муомилада бўлишга чақирар эдик. Бунинг учун хозирдан мусулмонларнинг хақ хуқуқларини паймол қилишдан ўзларини тийишлари керак. Чунки Халифа хар бир мусулмоннинг хақ хуқуқлари устидан жавобгар бўлади.

Абдураззоқ

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here