Россияда Ислом тақиқланди

472
0

01

Ҳизбут Таҳрирнинг Россиядаги матбуот бўлими

«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган зотларни (ер юзига) халифа қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар фосиқлардир»   [Нур 55]

Матбуот баёноти

Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло дейди:

«Агар Аллоҳ одамларнинг айримларини айримлари билан даф қилиб турмаанида, шубҳасиз Аллоҳ номи кўп зикр қилинадиган (роҳибларнинг) узлатгоҳлари, (насронийларнинг) бутхоналари, (яҳудийларнинг) ибодатхоналари ва (мусулмонларнинг) масжидлари вайрон қилинган бўлар эди. Албатта Аллоҳ Ўзига (яъни динига) ёрдам берадиган зотларни ғолиб қилади. Шубҳасиз Аллоҳ кучли, қудратлидир»                                                          [Ҳаж 40]

2013 йил 27 сентябр жума куни Ҳизбут Таҳрир йигитлари Россиянинг турли минтақалари бўйлаб «Россияда Ислом тақиқланди» деган ном остида норозилик намойишлари кампаниясини уюштирдилар. Бунга рус маъмурларининг хатти-ҳаракатлари сабаб бўлди. Бу хатти-ҳаракатлар Россиянинг Исломга алоқаси бор ҳар бир нарсани ман қилиш ниятида эканини кўрсатиб турибди. Масалан, Новороссийск судининг Қуръонни экстремизм деб баҳолаш ҳақидаги қарори, Ҳизбут Таҳрир аъзоси Гаппаев Абдуллоҳнинг хавфсизлик кучлари томонидан ўлдирилгани, мактабларда ҳижобнинг тақиқлангани, Аллоҳ байти – Ихлос масжидининг бузиб ташланиб, унинг имоми Рустам Сафиннинг қамоққа олингани, буларнинг барчаси Россиянинг Исломга алоқаси бор ҳар бир нарсани ман қилишга ҳаракат қилаётгани аниқ факт эканини кўрсатиб турибди. Ҳизбут Таҳрир йигитлари Москва, Санкт-Петербург, Уфа, Қозон, Тюмень ва Россиянинг бошқа йирик шаҳарларидаги масжидларда нутқ сўзлаб Умматни Ислом ва мусулмонлар манфаатларини ҳимоя қилиш учун биргаликда ҳаракат қилишга чақирдилар. Ҳизбут Таҳрир – Россия номидан имомлар ва муфтийларга мурожаатлар ҳам йўлланиб, уларни Ислом ва мусулмонларни ҳимоя қилишга чақирилди. Масжидларда нашралар ҳам тарқатилиб, Россиядаги мусулмонлардан Ҳизбут Таҳрирни қўллаб-қувватлаш талаб қилинди ва уларни Исломни ҳимоя қилишга чақирилди. Кўприкларда ва йўл чорраҳаларида «Мусулмонларни ўлдиришни тўхтатинг», «Россия Исломга қаршидир, 2013 йил 17 сентябрда Қуръон тақиқланди», деб ёзилган ва бошқа кўплаб плакатлар кўтариб чиқилди.

Мусулмонлар кўчаларда ҳам туриб «Мен Аллоҳга бўлган имоним сабабли ўлдирилдим, Гаппаев Абдуллоҳ 16.09.2013», «Россияда Қуръон тақиқланди, мен бунга қаршиман», «Россияда масжидлар бузиб ташланмоқда, мен бунга қаршиман» деган иборалар ёзилган плакатларни одамлар эътиборини мана шу фактларга тортиб, рус маъмурлари томонидан Исломга қарши олиб борилаётган душманлик сиёсатига таъсир ўтказиш учун кўтариб чиқишди ва яна бошқа бир неча плакатлар ёпиштириб чиқилди.

Бу кампания муваффақиятли якунланди. Чунки у ахборот воситалари эътиборини тортди ҳамда мусулмонлар томонидан қўллаб-қувватлаш билан қарши олинди. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло дейди:

«Агар Аллоҳ одамларнинг айримларини айримлари билан даф қилиб турмаганида, шубҳасиз, ер фасодга дучор бўлар эди»                                                                                     [Бақара 251]

Ҳизбут Таҳрирнинг

Россиядаги матбуот бўлими

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here