Жаҳон банки Роғун ГЭСи экспертизасини 2014 йил ўрталарида тугатишга ваъда қилди

503
0

1392024066_img_0815

Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти Лора Такнинг 11 феврал куни Душанбе шаҳрида журналистларга берган хабарига кўра, Жаҳон банки Роғун ГЭСи экспретизасини яқин ойларда, аниқроғи шу йилнинг ўрталарига тугатишни режалаштирмоқда.

Лора Так, банк Роғун ГЭСи лойиҳасининг техник-иқтисодий, молиявий, экологик ва ижтимоий жиҳатларини бахолаётганини эслатиб ўтди ва тадқиқотлар тугатилиши билан “тегишли қарор қабул қилиш учун етарлича ишончили маълумотлар олинишига” умид билдирди. Лора Такнинг сўзларига кўра, Жаҳон банки барча пайдо бўлган ва пайдо бўладиган саволларга қониқарли жавоб топилишини кузатиб боради, чунки “бу жараённи жуда ҳам диққат билан ўтказиш зарур”.

“Тожикистон ҳукумати экспертизани шаффоф ўтказиш учун ҳар томонлама ёрдам кўрсатаётгани мақтовга лойиқ”, – деди вице-президент.     

Туркистон:

2012 йилнинг сентябр ойида Қозоғистонга ташриф буюрган Ўзбекистон раҳбари Ислом Каримов президент Нурсултон Назарбоев билан учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Тожикистондаги Роғун ва Қирғизистондаги Қамбарота ГЭС лари қурилиши борасида алоҳида тўхталган эди. “Биз ниманидир қуришдан олдин, қайси бир буюк давлатлар билан шартнома тузишдан олдин келинглар, ҳаққоний экспертиза ўтказайлик ва халққа, одамларимизга аниқ тушунтириш берайлик, улар билан эртага нима бўлади, ким бу дарёларнинг қуйисида яшайди”, – деган эди Остона шаҳрида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

“Шунга эътибор қилиш лозимки, бу лойиҳалар, Роғун ҳам, Қамбарота ҳам 70-80 йилларда тузилган. Яъники, биз ҳаммамиз Совет Иттифоқи таркибида эдик ва ҳамма гигантомания билан оғриган пайтлар эди. Лекин вақт ўзгаради, 40 йилдан ортиқ вақт ўтди, бугун бутунлай бошқача қарашлар ва талаблар бор. Бугун гидротехник воситалар бутунлай бошқача асосда қурилиши талаб қилинади. Нима учун экспертиза ўтказиш мумкин эмас, келинглар ўтириб ҳаммасини муҳокама қилайлик”, – деб таъкидлаб ўтган ва  “Вазият шу даражада кескинлашиб кетиши мумкинки, бу ҳолат шунчаки диний қарама-қаршилик эмас, урушларни келтириб чиқариши мумкин”, дея таҳдид ҳам қилган эди. Аммо Каримовнинг таҳдидига Тожикистон ҳам, Қирғизистон ҳам сукут қилган ва Россия кўмаги ва молиялаштириш остида ўз лойиҳаларидан воз кечмаган эдилар.

Ростдан ҳам Каримов Ўзбекистон халқини ўйлаб бу икки ГЭС қурилишига қаршилик қилмоқдами?

Йўқ, Каримов Ўзбекистон халқи учун қўлини совуқ сувга ҳам урмайди. Агар Каримов бирор ишга қўл урадиган бўлса фақат ўз манфаати ва шахсий хавфсизлигни ўйлайди. Аслида эса барчага маълумки Қамбар ота ва Роғун ГЭСларининг асосан Россия молиялаштирмоқда ва бу орқали бир ўқ билан икки қуённи овламоқчи бўляпти.

1-дан Қирғизистон ва Тожикистон халқининг елкасига оғир қарз юкини юклаб қўймоқда.

2-дан Бу ГЭСдан тушган даромаднинг 50ка 50 бўлишишлик орқали ўзига доимий даромад манбаини хосил қилмоқда ва энг асосийси бу орқали сиёсатда беқарор бўлган Каримовнинг “бурнидан ип ўтказиб” олмоқчи. Шунинг учун Каримов бу ГЭСларнинг қурилишига тиш – тирноғи  билан қаршилик қилмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here