Доолонбаева: қирғизистонлик меҳнат муҳожирларининг 60 фоизи аёллардан иборатдир

1078
0

Доолонбаева: қирғизистонлик  меҳнат муҳожирларининг 60 фоизи аёллардан иборатдир

Россиянинг Свердловск вилояти “Қирғизистон-Урал” ижтимоий ташкилотининг Екатеринбурдаги аъзоси Гулшан Доолонбаева меҳнат муҳожиратидаги феминизм даражаси ҳақида сўз юритди.

Жорий йилнинг 2 августида Қирғизистон президент қошидаги хориждаги ватандошлар билан алоқа Кенгашининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда турли давлатлардаги қирғиз диаспораси вакиллари иштирок этди.

 Sputnik Кыргызстан  радиоси билан  бўлган мулоқотда Доолонбаева мажлисда турли мазмундаги саволлар шу жумладан, муҳожирлик жараёнининг жиддий муаммолари ҳақида сўз юритилганини маълум қилди.

” Қирғизистон муҳожирларининг 60 фоизини хотин-қизлар ташкил этади. Улар орасида ҳомиладор ва кўп болали аёллар шунингдек ёлғиз оналар ва ёш қизларни учратиш мумкин. Муҳожир аёлларнинг эркинлиги кўп муаммолар келтиртиб чиқармоқда: уларнинг соғлигидаги салбий ҳолатлар, оилаларнинг ажралиши, энг ачинарлиси ВИЧ ва ўпка сил иллатига чалиниш ҳолатлари юзага келмоқда”, дея таъкидлади Доолонбаева.

 Доолонбаеванинг айтишига қараганда, у кун ора оилавий можаролар қурбонига айланган аёллар ва иш ёлловчилар тарафидан тазйиққа учраган хотин-қизларга шахсан ўзи рўбарў келади.

Изоҳ: Адолатли бошқарувга эга Халифалик давлати кимга кўпроқ керак? Қайси жинс вакилларининг унга кўпроқ эҳтиёжи бор, деган савол берилса, мен “Халифалик давлати энг аввало заифа аёлларга керак” деб жавоб берган бўлар эдим. Чунки эркакларнинг ҳуқуқидан фарқли равишда кўпроқ аёллар, қизлар ва болалар куфрдан жабр кўрмоқда. Заифа жисми билан турмуш машаққатлари ва оила таъминотини ўз бўйнига олган бечора аёл, дарҳақиқат бир одил қозига, адолатли системага, ҳимояга, раҳму шафқатга жудаям муҳтож.

Куфр томир ота бошлагандан буён Аллоҳнинг душманлари энг аввало ўзларининг разил мақсадлари сари бузуқ мафкураси билан аёллардан фойдаланди. Аёл ўзининг ҳақ-ҳуқуқидан маҳрум бўлиши оқибатида жамиятдаги энг паст тоифадаги инсонга айланди.

Аёлларнинг бир қисми гендер сиёсати қурбони ўлароқ эркаклар билан бир қаторда меҳнат қилишга мажбурланди. Қолган қисми эса, эркаклар учун кўнгилхушлик манбаига айланди.  Яъни реклама роликларидаги асосий иштирокчи аёл бўлиб қолди, ҳатто уй буюмлари ва қурилиш маҳсулотларини тарғиботи ҳам аёлларнинг расмисиз тасаввур қилиш амри маҳол. Энг ёмони, аёлларнинг аврати очилиб, ҳозирги кунда бир аёл саҳнада қўшиқ куйласа, қолган 15 эркак айнан ўша аёлга куй чалиб “хизмат” кўрсатади. Эндиликда аёл олиб сотиладиган бир матоҳдан ҳам паст даражага тушиб қолган. Бугунги меҳнат муҳожирлиги масаласига келсак, Умматнинг энг оғриқли жароҳати шундан иборатдир.

Ўтган йили Россиядаги босмахонада юз берган сирли ёнғин натижасида 15 нафар қирғизистонлик хотин-қизлар ҳалок бўлди. Ҳукумат бир маротаба ҳамдарлик билдириш билан кифояланди холос. Ўша фожиадаги навқирон, ҳали турмушга чиқмаган маъсума қизлар ўз орзуларини ўзлари билан олиб кетишди. Халққа баландпарвоз ваъдалар бериб сайланган депутатларнинг эса, аллақачон қалби дунё муҳаббати қопланган. Улар ҳаммани ўзларидек тўкин-сочин, осуда ҳаётда яшаяпди деб ўйлайди чоғи. Узоқ юртларга бориб пул топишга мажбур бўлган заифа аёлларнинг аҳволи уни қизиқтирмайди. Чунки улар бегона-да, Худодан қўрқмаган инсон бандасидан ҳаё қилармиди. Агар ўша депутатлардан оддий ҳалқ фойдаланадиган умумий йўл транспорти ҳаққини сўрашса билмаслиги табиий. Энди фуқаролар дарди, аёллар муаммосини айтмай қўя қолайлик, бу масала айни дамда уларга оғирлик қилади, на қадар жирканч!

 Аэрпортлар, вокзалларга борсангиз йўловчиларнинг аксарият қисми аёллар ва ёш болалардан иборат эканлигига гуновоҳ бўласиз. Бу ачинарли ҳолат – гарчи юқоридаги инсон ҳуқуқи ҳомийлари томонидан юз маротаба илгари сурилса-да –система ўзгармагунча ва ҳар бир инсон ўз мақомига қаймагунча давом этишлиги муқаррар. Исониятни жаҳолатдан, залолатдан, хорлик ва азобдан фақат Шаръий ечимлар қутқара олади.

Мунаввара  Азиз

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here