Истанбулдаги муниципал сайловлар ҳамда бошқарув шакли борасидаги баҳс-мунозаралар

545
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Истанбулдаги муниципал сайловлар ҳамда бошқарув шакли борасидаги баҳс-мунозаралар

Маҳмуд Кор

Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти

матбуот бўлими раиси

2019 йил 23 июн куни Истанбулда ўтказилган сайловда Адолат ва Тараққиёт партиясининг аянчли мағлубиятга учраши ортидан, бошқарув шакли борасидаги баҳс-мунозаралар кун тартибига чиқди. Мухолиф партия раҳбарлари, масалан, Республика Халқ партияси раиси Камол Қиличдорўғли, Ийи партияси раиси Мерал Акшенер, «Саодат» партияси раиси Темел Карамуллаўғли кабилар парламент бошқаруви шаклига қайтишга чақиришди. Адолат ва Тараққиёт партиясидагилар эса, президентлик бошқарувида бир оз камчиликлар бўлди холос, дея оқлашга уринишмоқда. Улар – биз президентлик бошқарувини ислоҳ қилиш ва бир йиллик тажрибамиздан фойдаланиб, камчиликларни бартараф қилиш билан йўлимизда давом этамиз, каби баёнотларни беришди. Масалан, Миллий Ҳаракат партияси раиси Давлат Бахчелининг огоҳлантиришича, 23 июн сайловидаги мағлубиятдан ортидан мухолафат омма орасида кетаётган муҳокамалардан фойдаланмоқчи.

Бу нарса Республика партияси бошчилигидаги «миллий иттифоқ» учун қулай фурсат бўлиши табиий. Чунки улар Истанбулдаги муниципал сайловларида эришилган юқори овозлар нисбатини дастаклаб, инглизларнинг эски парламент бошқарувига чақиришмоқда. Эски бошқарувнинг қайтиш-қайтмасликдан қатъий назар, Республика Халқ партияси шу йўналиш бўйича жамоатчилик фикрини қозонишга ҳаракат қилиб, ҳукмрон партиянинг камчиликларини, айб ва муваффақиятсизликларини жамоатчиликка ҳавола қила бошлайди. Бунинг оқибатида Адолат ва Тараққиёт партияси билан Миллий Ҳаракат партиясини ўз ичига олган «республика иттифоқи»да баъзи бузилишлар келиб чиқади. Инглизпараст бўлган «миллий иттифоқ» бошқарув шакли борасидаги баҳс-мунозаралардан фойдаланиб қолмоқчи. Бу эса, мухолафат партиялари учун сиёсий қўллаб-қувватловни пайдо қилади.

Бироқ ҳукмрон Адолат ва Тараққиёт партияси ва президент Эрдоган учун вазият бошқача. Чунки 23 июн сайловларидаги аянчли мағлубиятнинг сиёсий психик зарбаларидан қутулиш осон эмас уларга. Бугун қўлдан бой берилган Истанбулни Республика Халқ партиясидан бундан 25 йил муқаддам ютиб олишган ва ўша партия ҳали ҳам шу Республика Халқ партиясидир. Қолаверса, Истанбулни Республика Халқ партияси бошқарувига беришда шу даражада хавфсирашадики, бу осонликча воз кечиладиган иш эмас. Хусусан, давлат иқтисодий кризислардан азият чекаётган бир пайтда, бу нарса улар учун жуда машаққатли иш. Зеро, 23 июн мағлубиятидан сўнг, айтишимиз мумкинки, ҳукмрон партия ичида блокларнинг пайдо бўла бошлагани ҳамда кутилаётган бўлинишлар ва янги партия тузиш амалиётларига юз тутаётгани учун Истанбул бошқарувини топшириш амалиёти кутилганидан ҳам қийин кечади.

Мен америкапараст республика иттифоқи билан англияпараст миллий иттифоқнинг бошқарув шаклини муҳокама қилиш орқали уларнинг амалга оширмоқчи бўлаётган сиёсий режалари ҳақида кўп гапириб ўтирмайман. Чунки улар мана шу муҳокамадан фойдаланиб, ҳамма нарсани ёпишмоқчи, асосий уринишлари шу. Шунингдек, айни муҳокама билан ўзларининг нақадар бўлинган-тарқоқликларини ҳамда халқ ва унинг ташвишларидан бутунлай узоқда эканликларини ҳам намоён этишяпти. Зеро, халқ турмуш қийинчиликларидан азият чекяпти, ҳокимиятдагилар давлат қарзларини тўлашолмаяпти, ишсизлик юқори даражага кўтарилган… Мана шундай бир пайтда, ҳукмрон партиядаги ва мухолафатдагилар мана шу муҳокама билан бандлар.

Елкамизга мусулмонлар сифатида тушаётган нарса шуки, биз – бу иккала бошқарувдагилар айни муҳокама билан халқ муаммоларини ҳал этишлари мумкин эмаслигини тушунмоғимиз даркор. Зеро, иккаласи ҳам халқнинг муаммосини ҳал этишга ҳаракат қилмади. Балки аксинча бўлди. Парламент бошқарувида европаликларга ва уларнинг манфаатларига хизмат қиладиган Британиянинг Туркиядаги сиёсий таъсири ҳимоя қилиб келинди. Президентлик бошқарувида эса, Американинг сиёсий таъсирини кучайтириш ва унинг манфаатларига хизмат қилиш учун айни бошқарув шаклидан фойдаланилди ва уни ривожлантиришга ҳаракат қилинди. Ҳар икки бошқарув шаклида ҳам мусулмонларнинг хоҳиши ҳисобга олинмаган. Зеро, улар бизга мансуб эмаслар ҳамда улар бизга эмас, бошқаларга хизмат қилиш учун тайёрланган.

23 июн сайловлари натижасидаги янги сиёсий вазият мана шу. Зеро, бу очиқ-ойдин кўриниб турибди. Бу – мусулмонларни шу босқичга, яъни улкан фожиа ва ноумидлик аҳволига солиб қўйган натижадир. Зеро, Эрбакан ва 30 йил давом этган унинг сиёсати ҳамда Эрдоган ва тақрибан 20 йил давом этган Адолат ва Тараққиёт партияси сиёсати мусулмонларни даҳшатли балоларга, қаттиқ тушкунлик-умидсизликка тушириш учун бўлди. Ислом нуқтаи назаридан қаралганда, шу эллик йил ичида бу ҳукмдорлар ва сиёсий партиялар мусулмонларга курашдан бошқа нима беришди?! Биз мусулмонлар шундай ҳолатга тушиб қолдикки, 1924 йилда Халифаликни ағдарган ва бугунги кунда Истанбул ҳокимиятини қўлга киритган Республика Халқ партиясига ишонадиган бўлиб қолдик, ўшандан умид қиляпмиз… Аслини олганда, бу – ғайриисломий сиёсатнинг айнан ўзидир. Эрбакан ва унинг шогирди Эрдоган эргашган демократия эса, ўзларининг рақобатчилари-душманлари учун мусулмонларни овоз берадиган қилиб қўйган демократиядир. Шундай экан, 23 июн сайловларига муносабат кўрсатиш мумкинми?!

Ушбу давлатдаги республика бошқаруви курд мусулмонларини қувғин қилиш, ўлдириш ва ётлардек муомала қилиш асосига қурилган. Бугунги кунда эса, ушбу бошқарув низомига асос солган Республика Халқ партиясига овоз бериляпти. Демак, исломий деб фараз қилинган партия мусулмонларга ҳеч нарса олиб келгани йўқ. Бу шуни англатадики, улар мусулмонларнинг бирорта ҳам муаммосини ҳал қилиша олмаган. Яъни, исломий мафкура ёки лойиҳани қабул қилиша олмаган. Чунки масала қандайдир йўллар, кўприклар ёки аэропортларни қуриб қўйиш масаласи эмас. Балки, қалбларни бирлаштириш масаласидир. Бу эса, бир исломий раҳбариятсиз асло амалга ошмайди.

Бундан ташқари, булар ёмон тажриба қолдиришди. Яъни, халқ уларнинг маъмуриятини исломий маъмурият, деб ўйлаяпти, чунки улар мусулмон, нутқларини ҳам исломий қилиб, безашда давом этишмоқда. Бинобарин, одамлар муаммони мана шу уларнинг ёмон исломий бошқаруви, сабабли деб ўйлашяпти. Ушбу тизим эгалари бундан ярим аср муқаддам ўзларининг тузумларига мусулмонларни киритиш учун «Аввало бир партия таъсис этиш ва фаолият олиб бориш керак. Шу орқали халқ овозини олиб, сайловда муваффақият қозонилганидан кейин, бемалол ҳукм юритиш мумкин», дейишган эди. Яъни, уларга кўра, бирор бир партия тузиб, «Биз Исломга хизмат қиламиз», дея мусулмонларни овоз беришга чақириш лозим, кейин бемалол уларни мана шу ғайриисломий тузумга қўшиш мумкин бўлади. Улар шундан сўнг ҳокимият тизгинини қўлга олишди, аммо на Исломдан бир нарсани татбиқ қилишди ва на Исломга хизмат қилишди. Қисқаси, мана шу илмоний демократик тузумни мусулмонлар орасида энг халқчил тузум қилиш билан зиммаларига топширилган вазифани адо этишди. Мана шуларга қарата айтамизки, бугун бу тузум эгалари нима дейишаётганини биляпсизларми? Улар сизларга қарата, биз сенларга имконият бердик, бироқ сенлар бошқарувни эплай олишмадинг, бу бошқарув қўлларингдан келмас экан, шунинг учун бошқарувни тортиб олиш учун яна қайтиб келамиз, дейишяпти.

«Сиёсий ислом» экани даъво қилинган ва Эрбакан бошлаб бериб, Эрдоган давом эттираётган бугунги аҳвол мана шу. Биз бу нарса мусулмонлар учун сабоқ бўлади, деган умиддамиз. Яъни, булар мусулмонларни Ислом шариатига асосланган исломий сиёсий фаолиятга ҳаргиз етакламайди ва рошид Халифаликдан бошқаси ҳаргиз Ислом низоми билан ҳукм юритмайди. Зеро, Халифалик аллақачон эскириб чириган камолчиларнинг парламент тузумига альтернатив бўлиб, либерал демократлар уни тан олишмайди.

Роя газетасидан олинди

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here