Тожикистон Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Аслов 10 феврал куни эрталаб Душанбега келган БМТнинг қийноқлар бўйича махсус маърузачиси Хуан Мендесни қабул қилди.
Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, учрашув давомида Тожикистонда қийноқларга қарши Конвенцияни амалга ошириш, махсус маърузачининг қийноқларни бартараф этиш бўйича киритган таклифларини ижроси ва мамлакатни инсон ҳуқуқлари соҳасидаги бошқа халқаро битимларга қўшилиш масаласи муҳокама қилинган.
Шунингдек БМТнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги идоралари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, миллий қонунчиликни такомиллаштириш ва қийноқларни олдини олиш ва огоҳлантириш соҳаларидаги амалиётлар масалалари бўйича фикр алмашилди, -дейилади хабарда.
Туркистон:
Бирлашган миллатлар ташкилотининг асосий вазифаси бутун дунёдаги сиёсатни Америка бошчилигидаги мустамлакачи давлатлар манфаатларига мослаб беришдан иборат. Агар мазкур мустамлакачи давлатлар бирор-бир давлатга босим ўтказмоқчи бўлишса БМТ дарҳол “демократик қадриятлар” ва “инсон ҳуқуқлари” деб аталмиш “қуроли”ни ишга солади ва бутун дунёга бу давлатда “инсон ҳуқуқлари паймол этилаётгани” ҳақида жар солиб нишондаги давлатни етакчи давлатлар йўриғига юришликка мажбур қилади.
Агар бирорта давлатдан Америка ёки бошқа мустамлакачи давлатлар учун манфаат келиб турган бўлса у давлатда гарчи бутун бошли миллат ёки дин вакиллари қатағон қилинаётган бўлса ҳам “ҳавотир билдириш” ёки “чуқур ташвиш изҳор” қилишдан нарига ўтмайди.
Бунга энг ёрқин мисол қўшни Ўзбекистон республикаси бўла олади. Мустамлакачи кучлар Афғонистондан ўз босқинчи кучларини олиб чиқиш бошланиши яқинлашгани сари золим Каримов қамоқхоналарида минглаб мусулмонлар, ўнлаб дунёвий мухолифат аъзолари ноҳақ азоб чекишаётгани, ҳар ойда қамоқханалардан камида иккита-учта мусулмоннинг жасади чиқаётганига қарамай бу ташкилот бирор чора кўришга ҳам ҳаракат қилмади.
Ҳатто 2013 йилнинг 29 октябр куни куни Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари миллий маркази директори Акмал Саидов бошчилигидаги расмий делегация Женевада БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарлиги идораси қошидаги Қийноқларга қарши қўмита экспертлари билан учрашган ва бу учрашувда “обрўли” мутахассисларнинг хушмуомала билан берган бу саволларига Акмал Саидов қайтарган жавоб бор овоз билан бақириш ва столни муштлаш бўлган эди. Аммо шунга қарамай бу “обрўли” ташкилот ва унинг “обрўли” мутахассислари Ўзбекистонга қарши бирор чора кўришмади. Чукни қонхўр Каримов ва унинг ҳукумати ҳозирча бу мустамлакачилар учун “муҳум ҳамкор” бўлиб турипти.
Яна бошқа бир мисол; Ҳозирги кунда Россия ва АҚШ ўртасида Сурия ва Украина масаласида келишмовчиликлар вужудга келиб турипти. Шу сабабдан 2014 йилги қишки олимпия ўйинлари муносабати билан Сочига борган Пан Ги Мун халқаро олимпия қўмитаси олдида нутқ сўзлаб, бу мамлакатда бесоқолбозлар ва лесбианкаларнинг тазйиқларга дуч келаётганини қаттиқ қоралади. Сўзи давомида Пан Ги Мун уларнинг ҳибсга олиниб қамоққа ташланишига қарши туриш лозимлигини таъкидлади.
Аммо БМТ ташкилоти вужудга келганидан буён мусулмонлар манфаати учун бирор ишни амалга оширган эмас. Шу сабабли айнан Россия мутамлакаси бўлган Татаристоннинг Нижнекамск ва Чистопол шаҳарларидаги қамоқхоналарда 2013 йил декабр ойидаги ходислардан сўнг зулмга учраган ва қамалган бир неча ўнлаб мусулмонлар асоссиз равишда ётганлиги, уларни турли қийноқлар билан қийнашаётгани ва хорлашаётгани, бу мусулмонларни баъзиларининг умуртқалари, баъзиларининг қовурғалари, баъзиларининг эса иккала оёқлари синдирилгани ва бирининг жинсий аъзоси кучли куйдирилгани ҳақида бир оғиз ҳам гапирмади.
Ёки Марказий Африка республикасида Франциянинг мустамлакачи кучлари мусулмон мужоҳидларни қуролсизлантирганидан сўнг ҳарбий устунликка эга бўлиб олган маҳаллий насронийлар мусулмонларини очиқ-ошкора ўлдиришаётгани, ёки Бирмадаги мусулмонлар мушриклар томонидан вахшийларча қатл этилаётгани борасида “чуқур ташвиш билдириш” билан кифояланди.
Шунинг учун ҳам бу ташкилот расмийларини бирорта исломий юртга ташриф буюриши ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Чунки мустамлакачи Америка қўлидаги қўғирчоқ бўлган Бирлашган миллатлар ташкилоти ўз хожалари каби моддий манфаат бор жойда барча нарсадан, ҳатто ўз қадриятларидан ҳам воз кечишга тайёр.