Тожик-хинд ҳамкорлигининг асосий йўналиши – террорчиликка қарши кураш.

673
0

Мухаммад хамид

14 апрел, якшанба куни Тожикистонга тўрт кунли расмий ташриф билан Хиндистон вице-президенти Муҳаммад Ҳамид Ансори келди.

Тожикистонга учиб кела туриб, учоқда мухбирлар билан суҳбати чоғида Ансори, Хиндистоннинг Тожикистон билан сиёсий кўламда яхши муносабатлари бор эканлиги, аммо, бу икки мамлакатни кўп асрли маданий алоқалар боғлаб турганига қарамай, булар ўртасидаги савдо алоқалари ўта суст эканлиги ҳақида баён қилди.

Хиндистон президенти ёрдамчиси, иккитомонлама ҳамкорликнинг муҳим йўналишларидан бири террорчиликка қарши ҳамкорликдаги кураш эканлигини, чунки икки томон учун ҳам бу масала долзарблигини қайд қилди.

“Бизларда террорчиликка қарши курашувчи муштарак ишчи гуруҳлари мавжуд. Бу масалада Тожикистон жуда ҳам таъсирчан ва бу қатарга қарши курашда биз унинг билан ҳамкорлик қиламиз”, – деди у икки мамлакатнинг ҳарбий-техник ҳамкорлиги даражасидан мамнун эканлигини изхор қилиб.

2014 йили халқаро антитеррористик коалиция қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетиш масаласи борасида Дехли ва Душанбенинг позициялари бир бирига ўхшашдир, – такидлади Ансори ва бутун минтақа хавфсизлиги Афғонистондаги барқарорликка боғлиқлигини қайд қилди.

Президент ёрдамчисининг белгилашича, табиий манбаъларнинг катта захираларига эга бўлишига қарамай, Тожикистон денгиз портларига чиқишликка имконияти йўқ. Айнан шу нарса икки мамлакат ўртасидаги суст савдо муаммосидир.

Ансорининг Тожикистонга ташрифи ўзига хос аҳамиятга эга, чунки бу мамлакат стратегик муҳим минтақада жойлашган ва Афғонистон, Хитой, Ўзбекистон ва Қирғизистон билан чегарадошдир, Тожикистонни Покистондан унча кенг бўлмаган бир парча қуруқликгина ажратиб туради, белгилайди The Hindu.

Дехли Душанбега ҳарбий Кучлар учун ходимларни қувватлаш имкониятини ошириш ҳамда технологик манбаъларни ташкил қилиш мақсадида унча катта бўлмаган лоиҳалар асосида ёрдам кўрсатиб туради, – қўшиб қўйди Муҳаммад Ансори.

Туркистон: 

АҚШ Марказий Осиё давлатларини, Россиянинг ўртамчилигисиз бевосита ташқи алоқаларини ўзлари олиб бора оладиган қилиб олди. Кейинги этапда, унга стратегик ҳамкорлик қилиши мумкин бўлган Хитой билан Хиндистонни шу мамлакатлардаги манфаатларига кенг йўл очиб бермоқда.

Бунинг билан у бир неча йўналишларда манфаатларни қўлга киритишни кўзлайди.

  1. Россия, Хитой, Хиндистон ўрталаридаги хар қанақанги ҳамкорликларга тўсиқ ясаш.
  2. Афғонистон инфраструктурасини шу давлатлар ёрдами билан тиклаш ва ривожлантириш.
  3. Шу давлатларни Афғонистон орқали ўтадиган манфаатларидан фойдаланиб, уларни Афғонистонни кутаётган янги муаммоларга дахлдор қилиб қўйиш.

Қирғизистон орқали ўтиши кутилаётган “ипак йўли” лоихасини Хитой бошчилигида олиб борилиши. ТАПИ шартномасини Хиндистон бошчилигида уюштирилаётгани. Шу ишларнинг хаммаси, Россия билан АҚШ ўрталаридаги кутилаётган М Осиёдаги совуқ уруш холатида, Россия учун ўта ноқулайликлар келтириб чиқаради. 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here