МДҲ давлатларининг антитеррор маркази раҳбарлари Москвада учрашишди

417
0

загруженное (2)

МДҲ антитеррор марказининг матбуот бўлими хабарига кўра, 11-12 феврал кунлари Москва шаҳрида Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг терроризмга қарши кураш миллий маркази раҳбарларининг терроризмга қарши кураш ва экстремизмни бошқа зўравонлик кўринишларини олдини олиш соҳасидаги ваколатли органлари ҳамкорлигини муҳим йўналишлари бўйича VII мажлиси бўлиб ўтади.

Ҳамдўстлик давлатлари ваколатли органларининг оммавий спорт тадбирлари ўтказиладиган вақтда терроризмга қарши туришдаги ҳамкорликдаги ҳаракати, халқаро қидирув тизимини такомиллаштириш, “Трал-Антитеррор” махсус амалиёти натижаларини сарҳисоб қилиш ва терроризм ва экстремизмни янги чақириқ ва таҳдидларини баҳолаш каби масалалар мухокама учун  белгиланган долзарб мавзулар қаторига киритилган.

“Мажлиснинг алоҳида мавзуси 2014 йилда МДҲга аъзо давлатларнинг ҳамкорликда антитеррор ўқув машғулотларини ўтказиш ва биргаликдаги бошқарув-штаб машғулотлари масаласи бўлади”, – дейилади хабарда.

Мажлисда иштирок этиш учун МДҲга аъзо 11 давлат (Озарбайжон, Арманистон, Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдовия, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Украина)  хавфсизлик органлари ва махсус хизматларидан делегациялар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар вакиллари, хорижий давлатларнинг дипломатик вакиллари ва етакчи эксперт ва олимлар таклиф этилган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here