Қўшма штатлар ва Россия ташаббуси билан Кеча 10 феврал куни Женевада Сурия режими ва миллий коалиция вакиллари ўртасида музокаралар қайта бошланди. Ўтган январ ойида бўлиб ўтган учрашув жиддий муваффақиятсизлик билан якун топган эди. Ҳатто музокаралар чоғида тарафлар бир бирини ҳақорат қилишгача етиб борган эди.
Бу галги учрашувлар БМТ ва Араб лигасининг Сурия бўйича махсус вакили Лахдар Браҳимий бошчилигида ёпиқ эшиклар ортида ўтмоқда. Музокаралар қанча давом этиши номаълум. Талаблар эса ўша-ўша, яъни миллий коалиция вакиллари Асад режимини қудратдан четлатиб, унинг ўрнига демократияга асосланган муваққат ҳукумат тиклашни талаб қилаётган бўлса, Асад тарафдорлари эса ҳокиятдан кетишни қатъийян рад қилмоқда. Мутахассиларнинг айтишича, бу галги учрашувдан ҳам бирор арзугилик натижа чиқишига ишонч йўқ.
Сурия инқирози кундан кунга авжига чиқар экан, АҚШ сиёсатдонлари буни Америка хавфсизлигига жиддий таҳдид деб баҳоламоқда. АҚШ ички хавфсизлик вазири Жей Жонсон Полшада ўтган йиғилишда Сурия масаласи АҚШ ва Европани ҳавотирга солаётганини маълум қилди.
“Сурия Қўшма штатлар ва Европа учун миллий хавфсизлик масаласига айланди”, деди Жонсон.
“Хавотирга тушаётган фақат биз эмас. Европалик иттифоқдошларимиз ҳам бундан жуда ташвишда. Биз жамоий шаклда керакли чора тадбир кўришга қарор қилишимиз лозим”, дея қўшимча қилди у.
Жонсонга кўра, АҚШ марказий разведка бошқармаси ва Федерал разведка бьюроси ҳам айни масалада ташвишга тушиб қолган.
МРБ раҳбари Жон Вреннан конгресс олдида ҳисобот берар экан, Сурия масаласи АҚШ хавфсизлигига таҳдид эканлигини қайд этди.
“Вашингтонни икки нарса ташвишга солмоқда. Биринчиси, Сурия можароси қўшни мамлакатларга ҳам тарқалаётгани. Иккинчиси, Сурия террорчиларни ўзига жалб этаётгани”, дейди у.
Туркистон:
АҚШ ва Европанинг қаерида ва қандай йиғилиш ўтказилмасин, Сурия масаласи бош мавзу қилиб олинадиган бўлиб қолди. Чунки Шом заминида тикланиши кутилаётган Халифалик давлати уларни чуқур ташвишга солмоқда. Гарчи баъзи мусулмонлар бунга ишончсизлик билдираётган бўлса ҳам, сиёсатдан яхши хабари бор бу сиёсатдонлар буни ич-ичидан ҳис қилмоқда. Шунинг учун уларнинг ҳавотирлари кундан кунга ортиб, йиғилишларда, сессияларда ва анжуманларда “Сурия уруши”, “экстримислар”, “террористлар”, деган сўзларни тинимсиз такрорлашмоқда. Ўтган ҳафта Мюнхенда ўтган халқаро анжуманда АҚШ давлат котиби Жон Керри Исломга қарши кураш сиёсати ҳақида гапираётиб Сурияни тилга олди. “Сурияга эътибор ошаётгани бежиз эмас, чунки у ер экстремистларни ўзига тортаяпти”, деди у хавотирини яширмай.
Аммо улар ҳар гал Халифалик давлати тикланишига тўсиқ қўйиш учун қадам ташлаганда фақат кеч қолганликларини ҳис қилишяпти холос.
Қиёмуддин