Қирғизистон сиёсатчилари ўртасида диндорларнинг кўпайиши парламентнинг Янги йилни нишонлашдан воз кечишига сабаб бўлди. Парламент депутатларининг айримлари Янги йил байрамни расмий байрамлар рўйхатидан чиқариш ташаббусини ҳам кўтарган.
Қирғизистон парламенти депутатларидан 16 таси ҳожи, 10 нафари Умра амалини бажарган, 30 нафари эса намоз ўқийди. Мана шу ҳолат таъсирида парламент жорий йилда Янги йил байрамини расман нишонламасликка қарор қилди. Қирғиз парламентига Янги йилни нишонлаш учун ҳукумат томонидан ажратилган маблағ депутатлар ташаббуси билан болалар уйларига ўтказиб берилди. Қирғизистон парламентининг раиси Асилбек Жээнбеков эса оммавий ахборот воситаларига берган суҳбатида диний эътиқодидан келиб чиқиб, Янги йилни байрам сифатида нишонламаслигини билдирган. Депутат Турсунбой Бакир эса барча мусулмонларни бу байрамдан воз кечишга чақирган.
-Биз ҳаётимизни эртаклар билан тўлдириб, ўзимизни алдамасдан, ўз байрамларимизни нишонлашимиз керак. Мусулмонларга ароқхўрлик қилинадиган байрамнинг мутлақо кераги йўқ. Мусулмонларнинг ўз байрамлари бор, -деди Турсунбой Бакир ўғли.
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев эса намозхон эканига қарамай, Янги йил байрамини интиқлик билан кутишини Президент арчасига келган болалар олдида қилган чиқишида айтиб ўтди:
-Янги йил ўзига ҳос байрам. Негаки уни кичкинтойлар ҳам, катталар ҳам интиқлик билан кутишади. Мен ҳам бу байрамни яхши кўраман, -деди президент.
Қирғизистон Бош вазири Жонтўра Сотиболдиев эса янги йилни оиласи даврасида кутиб олишини билдирган. Қирғизистон ҳукумати аъзоларидан фақат бир нафари- Ёшлар, миграция ва меҳнат вазири Алиясбек Алимкулов диний этиқоди туфайли нишонламас экан.
Янги йил байрамини нишонлашга қарши чиқаётганлар бу байрамнинг асосий рамзлари ҳисобланган Қорбобо, Қорқиз ва арчанинг ислом динига зид келишини айтиб келадилар. Қирғизистон муфтийси Рахматулло ҳожи Эгамбердиев бу гапларда жон борлигини айтиб, Янги йил байрамини нишонлаш мусулмонларга тўғри келмаслигини таъкидлади:
-Янги йил давлатнинг расмий байрами бўлиб ҳисобланади. Шунинг учун муфтият бу байрамга сиёсий жиҳатдан эътироз билдирмайди. Бироқ шахсан мен ва оилам бу байрамни мусулмонлар байрами сифатида қабул қилмаймиз ҳамда нишонламаймиз. Мусулмонларнинг Ҳайит байрамлари бор, -деди муфтий.
Туркистон.
Сизлар қандай бўлсангиз ҳокимларингиз ҳам шундай бўлишади.
Қирғизистон халқини Исломнинг ривожи учун қилган меҳнатлари эвазига унинг сиёсий арбоблари ҳам Ислом томонга юришга мажбур бўлишди. Бу албатта тахсинга сазовор иш бўлиб, бу ҳолат ўз-ўзидан содир бўлгани йўқ.
Ислом Умматига мажбуран сингдирилган ғойриисломий фикрлар Уммат зеҳнидан тозалаб ташланиши жуда оғир меҳнатни талаб қилади. Ўрта Осиёда дин нуқтаий назаридан қолоқ ҳисобланган Қирғизистон эли бугунги кунга келиб минг йиллар мобайнида Ислом етакчилари бўлганмиз деб аюҳаннос солаётган, ота-боболарини дин пешволари бўлишган, деб мақтанишдан нарига ўтмайдиган Ўзбекистон халқини ортда қолдирди.
Бу халқ ўзининг ҳақиқий ўғлонларини зиндонбанд қилинишини сукут билан қарши олишди, правардида ўз бошларига динсиз ҳокимлар келишига сабабчи бўлишди. Диний уламолари эса пайҳамбаримиз Муҳаммад (соллаллаҳу алайҳи ва саллам)нинг сўзини ўрнига Каримовнинг гапларини келтириш, Ислом байрамларини эмас, яҳуд ва насронийлар байрамларини олқишлашга ўтишди.
Ўзбекистондаги исломий Уммат ўз ҳаёт тарзини ўзгартиришга бел боғламас эканлар, ахволлари бундан ҳам оғир кечиши муқаррар. Оламда содир бўлаётган ўзгаришлардан ўрнак олмас эканлар яқин кунларда ўзлигини йўқотишлари ҳеч гап эмас.
Мен Қирғизистон сиёсий элитасига, сизлардан Аллоҳ рози бўлсин дейман. Тўғри, бу сизлар учун осон иш эмас. Лекин шу билан бирга Аллоҳ мансабни сизларга омонат қилиб берди. Агар сизлар эътиқоддан келиб чиқиб, Исломга хизмат қилсаларингиз, ҳудди ғариб мусулмонларга ёрдам қўлини чўзган Нажжошийни мукофотлаганидек, сизларни ҳам мукофотлашини Аллоҳдан сўрайман. Яқин кунларда Ислом қуёши ер юзини қоплайди. Ўша кун келганида сиёсий майдонда пахлавонлар жуда кўпаяди. Лекин Аллоҳ уларни эмас, сизларни хизматларингизни етти юз баробар қилиб берсин.
Қирғизстондаги исломий Уммат бу хурсанчилик билан кифояланиб қолмай, ўз динни маҳкам ушлаши керак бўлган хазрати муфтийни, янги йил кунидан фақат ўзингина сақланмасдан балки, ёшлар вазири, меҳнат вазири сингари амалдорларга эътиқоддан келиб чиқиб қаршилик қилишлик сенга вожиб эди, деб амру маъруф қилишлик сизларнинг зимангиздаги вожиб вазифадир.
Президент Атамбаев жанобларини намозхонлигидан Аллоҳ рози бўлсин. Аммо сиз Қирғизистон мусулмонлари устида турган масъулсиз. Шунинг учун ҳам аввалам бор сиз бизни фарзандларимизни янги йил билан эмас, балки икки хайит билан муборакламоғингиз шартдир. Сиз қўл остингиздагилардан ўрнак оласиз деган умиддаман.
Аллоҳ Исломга ёрдам бераётган барча инсонларни ўз мағфиратига олсин. Сизларни диндаги ишларингизга ўзи мададкор бўлсин, Омин.
Аллох барча исломга ёрдам бераётган инсонларни ўз мағфиратига олсин. Сизларни диндаги ишларингизга ўзи мададкор бўлсин, Омин.
Bu teputatlar ollohnig hukmini qo’yib boshqani hikmi bilan hikum qilishyabdi endi do’lsa yangi yildi tark qilshyabdi dulardi hukmi qanday yani musulmonmi? Yoki kofirmi?