Ҳизб ут-Таҳрир – Танзания: Халқаро молия муассасалари қул қилиш лойиҳаси устида ишлашмоқда

201
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳизб ут-Таҳрир – Танзания: Халқаро молия муассасалари қул қилиш лойиҳаси устида ишлашмоқда

Самия Сулуҳу Ҳасан хоним Танзания президентлиги лавозимига ўтирганига бир йил ҳам тўлмасдан 3 миллиард долларга яқин кредит олди, бунга имтиёзли кредитлар ва ёрдам маблағлари ҳам киради. Айни маблағ Жаҳон Банки, Халқаро Валюта Фонди ва Африка тараққиёт банкидан олинган.

Бу хусусда Ҳизб ут-Таҳрирнинг Танзаниядаги матбуот вакили устоз Масъуд Муслим 2021 йил 31 декабр жума куни баёнот нашр қилиб, қуйидагиларни таъкидлади:

Хоҳ Халқаро Валюта Фонди, хоҳ Жаҳон банки, хоҳ Африка тараққиёт банки, хоҳ Европа ва Хитой банклари бўлсин, фарқсиз, халқаро молия муассасаларининг барчаси капиталистик характерга эга. Улардан бирортасида Африкага ва бошқа ривожланаётган давлатларга фойда келтириш мақсади йўқ, аксинча, кун тартиблари қул қилиш сиёсатини зўрлаб тиқиштиришдан иборат. Масалан, «SALS» (мунтазам ислоҳот дастури) ҳам айни сиёсат туркумидан бўлиб, иқтисодиётларга ва одамларга фақат ҳалокат келтирган, уларни хонавайрон қилган. Кредит-қарз ҳозирдa Қўшма Штатлар, Европа ва Хитой ўртасидаги неоколониализмнинг қуроли ҳисобланади. Мақсадлари, ривожланаётган давлатлар сиёсатларини олқишлаш-мақташ орқали Африкадаги йирик бойлик ва ресурсларни ўзлаштириш ва талон-торож қилишдир. Бу қарзларни ёпиш учун солиқлар тўлаш орқали бунинг энг кўп зарарини камбағал бечоралар кўрмоқда».

Баёнотда қуйидагиларга диққат қаратилди:

«Баъзи ривожланаётган мамлакатларда ҳатто муҳим инфратузилмалар ҳам йўқолмоқда ва бунга улкан ташқи қарзларни ўз вақтида тўлолмаётганликлари сабаб бўлмоқда. Бу вазиятда Заминбия, Уганда, Шри-Ланки ва бошқа давлатлар рўйхати анча узун…».

Матбуот баёноти сўнггида бундай дейилди:

«Ривожланаётган мамлакатлар, шу жумладан Танзания шуни англамоғи лозимки, бутун дунё одил иқтисодий муомалага эга Ислом системасига муҳтож, қулдор капиталистик системага эмас. Чунки Ислом Халифалик соясида оламни ва бутун инсониятни барча турдаги қулдорлик кишанларидан қутқаради».

Роя газетасининг 2021 йил 12 январ чоршанба кунги 373-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here