Демократик эркинликлар ва унинг мусулмонлар ҳаётига таъсири

341
0

 images (1)

Туркиянинг Бурса шаҳрида Ҳизбут-Таҳрирга аъзо аёллар тарафидан “демократик эркинликлар ва унинг мусулмонлар ҳаётига таъсири”, номли конференция ўтказилди.

Конференцияда сўзга чиққан Сумайя Гукер Халифалик давлатининг қулаши ортидан Ғарб тарафидан тиқиштирилган Жумҳурият ва Демократик эркинликлар каби фикрларнинг мусулмонлар ҳаётига кириб келганлигига эътибор қаратди. Демкратик фикрлар қора булут каби бутун Ислом ўлкалари устига қопланганлигини урғулаган Гукер “демократия либоси”ни кийган мусулмонларнинг баданида унинг “саратон” қасаллигига айлангани ҳақида баҳс юритди.

Сумайя Гукер “инсонлар учун чиқарилган энг яхши уммат” асло демократияга мухтож эмаслигини таъкидлаб ўтди.

“Туркия халқи ва умуман олганда, бутун Ислом олами шарафли бир тарихга ва кучли бир идеологияга соҳиб эдилар. Улар кофирлардан ҳеч қандай фикр ёки қонун олишга мухтож эмас эдилар. Тарихий қийматларига боқиб, иззати ва шарафини хотирлаган, бугуни ва татбиқ этилаётган қонунига боқиб, ҳорлиги ва таҳқир этилганлигини ҳис қилган бу уммат ҳеч бир замон демократияга мухтож бўладиган даражада тубанликка тушмаган эди. Фақат бузғунчилар ва рувайбизалар бу умматни йўлларига чиқиб, уларни бу ҳақ даъводан чалғити. Шундан сўнг демократия мусулмонларнинг ягона низоми бўлган Ислом ўрнига чиқди ва уларга татбиқ қилинадиган Шариат низомлари ўрнини эгаллади”, дея қайд этди у.

Сумайя Гукердан сўнг сўзга чиққан Оиша Жўшқин Демократиянинг юзага келиш нуқтасидан тортиб, бугунги кунда бутун дунё давлатларига татбиқ қилинаётгани, у олиб келган эркинликлар ва унинг мусулмонлар ҳаётига қандай таъсир қилганлиги ҳақида сўз юритди.

Дастур сўнгида Оиша Жўшқин тингловчилар саволларига жавоб берди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here