Исроилнинг Дамашқ ён-атрофига уюштирган хаво ҳужуми, Сурия инқирози минтақанинг бошқа мамлакатлари хавфсизлигига ҳам таҳдид солишлигини тасдиқламоқда, деган баёнот билан Британия ташқи ишлар министри Уильям Хейг «Скай Ньюс» телеканалида чиқиш қилди.
“Исроил манбалари, бугун тунда мамлакат ҳарбий хаво кучлари Сурия ҳудудларига ҳужум уюштирганлигини маълум қилади, – қайд қилди Хейг. – Охирги кунлар ходисалари каби, бу воқеа ҳам Сурия инқирози минтақанинг бошқа мамлакатларига ёйилиб кетишининг кундан кунга ошиб бораётган хавфини ифодалаб турибди”.
“Айни вақтда Ливандаги вазият издан чиқиши мумкинлигининг доимий хавфи мавжуд, – аниқлади ташқи ишлар идорасининг раҳбари. –Ундан ташқари, мамлакатга кириб келаётган қочқинлар сонининг кўплигидан Иордания оғир аҳволда”. “Исроил хусусида эса, бу мамлакат, агар қурол-аслаҳанинг муҳим жиҳозларининг «Хизбуллоҳ» гуруҳига берилганлиги ҳақида маълумот олгудек бўлса, ҳаракатини бошлашлигини аниқ изхор қилган. Яҳуд давлати ўз миллати хавфсизлигига келаётган таҳдидга хос жавоб қайтаради, ва биз бу позицияни ҳурмат қилишимиз керак”, – қайд қилди.
Исроилнинг 18 учоқи 5 май тунида Дамашққа уюштирган хаво ҳужуми натижасида 300 киши ўлган ёки, энг камида, ярадор бўлган, хабар қилади Syriatruth.org сайти.