Яҳуд вужуди билан хоинона битим

490
0

пресса

Sunday Times британ рўзномасининг ёзишига кўра, Исроил “мўътадил ярим ой” деган номни олган суннийлар давлатлари – Туркия, Иордания, Саудия Арабстони ва Бириккан Араб Амирликларининг мудофаа алянсига қўшилишликка тайёр.

Бундай битимга Эрон таҳдидини қайтариб туришликка ҳаратилган муштарак программа – ракета ҳужумига қарши мудофаа программаси асос бўлади.

Рўзноманинг талқинига кўра, Исроил Саудия Арабстони ҳамда Бириккан Араб Амирликларидаги ҳужумни илк огоҳ қилиш станцияларига кириш ҳуқуқини олади. Бадалига у ўзининг разведка маълумотларидан арабларни воқиф қилади.

Нашриётнинг ёзишича, Иордания ракета ҳужумидан исроилнинг Arrow системали қалқони билан ҳимояланган бўлади.

Алянсга берилаётган янги ном – “4+1” ва уни хаётга татбиқ қилишга Вашингтон зўр бериб уринмоқда. Иордания, Саудия Арабстони ва Бириккан Араб Амирликлари Техроннинг минтақадаги анъанавий рақиблари хисобланади. Туркиянинг Эрон билан савдо-сотиқ алоқалари улкан ҳажмда бўлиб турган бир вақтда, мамлакатнинг сиёсий раҳбарияти Эроннинг Башар Асад режимини қўллашлигига қарши чиқмоқда, ёзади рўзнома.

Исроил агар Эронга якка ўзи уруш очганида бу яҳуд вужудининг Исломга қилган уруши бўлар эди ва бу нарса олам мусулмонларини ғазаблантириб юбориши мумкин эди. Энди эса суннийлар билан шиялар ўртасидаги “анъанавий рақиблик” деб қўя қолинади.

“Мўътадил ярим ой” мамлакатлари ҳокимлари бу нарсани тушунмаябдилар, ёки тушунсалар ҳам ғарбга малайликлари туфайли Вашингтоннинг бу найрангига таслим бўлишдан бошқа иложлари йўқ.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here