Ўзбекистон МДҲ эркин савдо ҳудудига аъзо бўлди

480
0

загруженное

 “Газета. Uz” хабар қилишича, Ўзбекистон ҳукумати МДҲ эркин савдо ҳудуди тўғрисидаги келишувни имзолади.

Жума куни президент Каримов, “2011 йил 18 октябрдаги Эркин савдо ҳудуди тўғрисидаги шартномани унинг томонлар ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида қўллаш ҳақидаги Баённомани ратификация қилиш тўғрисида”ги қонунга имзо чекди.

2013 йилнинг 29 ноябр куни бу қонун Ўзбекистон парламентининг қуйи палатаси томонидан қабул қилинган, 13 декабр куни Сенат томонидан маъқулланган эди.

Ўзбекистон МДҲ Эркин савдо ҳудудига тўққизинчи аъзо давлат бўлиб қўшилди. Хужжат 2011 йил 18 октябр куни имзоланган ва Россия, Белоруссия, Украина, Молдовия, Қозоғистон ва Арманистон учун кучга кирган эди. Қирғизистон бу хужжатни 2013 йил 9 декабар куни имзолаган. Келишув депозиторлар тегишли хужжатни олган кундан эътиборан, 30 кунлик мухлат ниҳоясига етгач кучга киради.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here