Женева-2 конференцияси куни эълон қилинди.

533
0

images (5)

БМТ бош котиби Пан Ги Мун Женева-2 конференцияси кунини эълон қилди. Пан Ги Мунга кўра, Сурия можаросига 32 ой ўтиб, 22 январ куни Сурия режими ва мухолиф кучлар вакиллари биринчи марта Женевада учрашадиган бўлишди.

Сурия борасидаги бу тарихий конференция вақтини эълон қилишдан аввал БМТ бош котиби “бу орзуга элтадиган муҳим қадамдир”, деди.

Пан Ги Мун учрашувга ҳозир бўладиган кишилар ҳақида маълум қилмади, шунингдек, Эроннинг бу учрашувга даъват қилинган ёки қилинмаганлигини ҳам очиқламади. Бу АҚШ ва Россия ўртасидаги ихтилофли масаладир. Эроннинг иштирок этиши ҳақида ҳануз бир тўхтамга келинмаган.

БМТ сўзловчиси Мартин Несиркига кўра, БМТ бош котиби суриялик вакилларни Жневага келишини кутмоқда.

Мартин Несиркининг Пан Ги Мундан нақл қилиб айтишича, кураш узоқ вақтдан бери давом этиб келмоқда. Бу фурсатни қўлдан бой бериш кечирилмайдиган ишдир.

Бу орада Сурия миллий коалициясининг аъзоси Мунзир Ақбиқ Истамбулдан туриб ал-Арабийя телеканалига телефон орқали “миллий коалиция Женева-2 конференция муддати белгиланганлигини олқишлайди”, деди. Бундан ташқари у халқаро ҳамжамият Сурия миллий коалиция талабларини тушунганлигидан мамнун эканлигини билдирди.

Бироқ БМТ ва Араб давлатлари лигасининг Сурия масаласи бўйича махсус вакили Лаҳдар Браҳимий Женева-2 конференцияси олдиндан қўйиладиган шартларсиз бошланишини таъкидлади. У Женева-2 конференцияси орқали муваққат ҳукуматнинг салоҳиятлари баҳс қилинишига ишора қилар экан, “бу конференция орқали Женева-1 қарорини татбиқ қилишга киришамиз”, деди.

Шуни эслатиб ўтиш жоизки, “Женева-1” анжуманида президент Асаднинг ҳокимиятни тарк этиши масаласи очиқ қолган.

Туркистон: 

Бу конференциянинг куфр олами учун аҳамияти нимада? Исломий инқилобий харакатларнинг деярли иштирокисиз ўтиши кутилаётган бу конференцияда, бир овоздан муваққат ҳукумат тасдиқланиши ва у дунё системаси қаноти остига олиниши, шунингдек унга қарши харакатларнинг барчаси инқилобга қарши террор харакатлари деб эълон қилиниши кутилмоқда. Улар бу ҳужжат ортида мусулмонларга қарши олиб боришаётган урушларини расмийлаштириб олишмоқчи. Худди тарихда НАТОга қарши Женева шартномаси остига бир қанча давлатлар бириктирилганидек, бунга ҳам дунёнинг ҳар четидан давлатлар мажбурланишади. Улар хозирда АҚШ томонидан олиб борилаётган ғойри исломий ва ғойри инсоний харакатларини маъқуллаб, расман тасдиқлашади. Қалбаки коалицион мухолифотни ва ясама муваққат ҳукуматни ҳам расмий тан олишади. Ислом ва исломий харакат олиб боришаётган мусулмонларни эса, ҳаммаси бир овоздан инкор қилишади. АҚШ ва унга еталанаётган Россиянинг, Женева 2 шартномасидан кўзлаган мақсадларининг асосий йўналишлари шу ерда марказлашади. 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here