Жаҳон банки электр энергия нарҳини оширмаганлиги сабабли Қирғизистонга грант ажратишдан бош тортди

480
0

00

25 ноябр куни ҳукумат Жогорку Кенеш депутатларига “Қирғизистон Республикаси бюджетини 2013 йил ва 2014-2015 йиллардаги ҳолати ҳақидаги” қонун лойиҳасини кўриб чиқиш учун тақдим қилди.

Бу қонун лойиҳисига илова қилинган тушинтириш хатида, халқаро донорлардан грант келиши доирасида республика бюджетига Жаҳон банкидан грант келиши камайганлиги, хабар қилинган.

Аввалроқ 96,8 миллион сом миқдоридаги “Ривожланиш сиёсатни қўллаб-қувватлаш ” дастури ҳақида айтилинаётган эди, аммо, электр нарҳини ошириш бўйича шартларни бажармаганлиги сабабли Жаҳон банки Қирғизистонга маблағ ажратишдан бош тортди.

Туркистон:

Жаҳон банки 1944 йилда АҚШда бўлиб ўтган Бреттон-Вудс конференциясида ташкил этилган бўлиб, Халқаро валюта фонди каби йирик молиявий ташкилотдир.

Бу ташкилот” учунчи олам” давлатларига кредит ва грантлар ажратиб, бу олинган грантлар эвазига қарздор бўлган давлатлардан бир қатор шартларни бажаришликни талаб қилади, агар мазкур давлатлар бу шартларни бажармаса кўрсатиладиган ёрдам миқдорини камайтириш ёки бекор қилиш билан таҳдид қилиб уларни ўз (АҚШ) измига солишликка ҳаракат қилади.

2001 йили ўтказилган тадқиқотга кўра, Жаҳон банки лойиҳаларини 60 фоизи инқирозга юз тутган. Жаҳон банки қашшоқликка қарши курашни ўз олдига мақсад қилиб олган бўлишига қарамай унинг ёрдам пакетларини олган мамлакатларда қашшоқлик камайиши ўрнига, аксинча ортиб борган. Бундан фарқли равишда Жаҳон банкидан ҳеч қандай ёрдам олмаган давлатлар бу соҳада мувафаққият қозонишгани, кўрсатиб ўтилинган.

Чунки, Жаҳон банки гарчи кредит ва грантларни кам миқдордаги фоиз эвазига беришига қарамай, бу кредитни олган мамлакатлардан электр, коммунал хизматлар ва бошқа нарсаларни нарҳини оширишликни талаб қилади ва буни инвесторлик салоҳиятини оширишлик билан оқлашга ҳаракат қилади. Аммо, шундоқ ҳам қашшоқ давлатда, иқтисодий қийинчиликлар гирдобида яшаётган халқ янада қашшоқлашиб бораверади.  

 Жаҳон банки ва Халқаро валюта фонди каби молиявий ташкилотлар “учунчи олам” давлатларини қарз ботқоғига ботириб, иқтисодий мустамлака қилиш учун йирик давлатлар, хусусан АҚШ манфаатларини рўёбга чиқариш учун ташкил этилган. Шунинг учун ҳам бу ташкилотлар билан алоқа қилишлик билиб туриб ўзини ҳалокатга ташлашлик билан баробардир. 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here