Савол Жавоб : Эркак ва Аёлларнинг интернет орқали алоқа қилишлари ҳақида

479
0

rash

 

Бир мажлисда интернет ҳақида гап кетиб, у фараз олами киши унда ёзган нарсаларига жазо берилмайди, ҳатто эркак ва хотинлар ўртасида қандай гаплар бўлмасин ҳеч нарса эмас, чунки у ихтилот – эркак ва аёлнинг аралашуви эмас – деган гаплар бўлди… шу гаплар тўғрми? Шуларни ёритиб берсангиз, Оллоҳ сизларга барака берсин.

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ

САВОЛ: эркак ва аёл феесбук ёки е-мейл орқали гаплашишлари ҳақида

Йигитлар, хусусан ёшлар бу масалага дуч келади, йигитларимиз гуноҳкор бўлиб қолмасликлари ҳамда жамиятни, катта гуноҳ бўлиши мумкин бўлган нарсадан сақлаш учун, саволга ойдинлик киритиш вожиб бўлиб қолди.

ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,
Саволларингиз бир бирига ўхшаш, биз бунга ўхшаш саволга жавоб берган эдик, сизлрга қайтариб айтаман:

Баъзи одам ишларни фалсафалштириб, саволни ҳам бўрттириб юборади: Феесбук орқалик алоқа қилиш ихтилотга – эркак хотиннинг аралашувига – кирадими? Деб.

Гўё ҳаром қилинган нарса эркак ва хотиннинг аралашувию, агар аралашув бўлмаса ҳеч қандай гуноҳ йўқдай!

Фалсафага берилиб саволни бўрттиришда давом этиб, феесбук фараз олами, у одамнинг калласида пайдо бўладиган шунчаки хаёл, инсон ҳоҳлаганича хаёл қилиши мумкин деб ўйлайди!!

Баъзи одамлар феесбук орқалик алоқа қилишга оид шаръий ҳукмга, кучли таъсири бўлган баъзи ишларни билмайдилар, ёки эркак ва аёлнинг аралашуви бўлмасагина, ҳеч қандай гуноҳ йўқ деб ўйлайдилар, хуллас билмайдилар ёки чалкаштириб юборадилар…

Аслида иш унақа эмас, хат орқалик шахсдан шахсга юборилаётган сўзлар, хат эгасидан айтилганлиги ва юборилган шахсга етиб борганлиги аниқ бўлган бўлса, шахсдан шахсга юзма-юз ҳолатда юборилганлик ҳукмини олади.

Бу ерда, хатнинг қўлда ёки техник воситаси орқалик
ёзилганлигининг фарқи йўқ…

Шунингдек юборилаётган хатни, одамга айнан бир шахс ўзи олиб келиши, ёки интернет, феесбук ва бошқа воситалар орқалик жўнатилганлигининг ҳам фарқи йўқ, балки муҳими, хатнинг, эгасидан айтилганлиги ва юборилган одамга етиб борганлиги, исботланишида. Шу жиҳатдан қаралганда иккаласининг ҳам воқеси бир хил…

Шунинг учун хатга нисбатан бериладиган ҳукм битта, инсоннинг қилмиши бўлганлиги учун, у савол жавоб қилинади, Бухорий ва Муслим Абу ҳурайра (р.а) дан ривоят қилган ҳадисда, Росул (с.а.в) << Умматим, кўнглида кечирган нарсасини, амалга оширмаса ёки бирортага гапирмаса Оллоҳ таъоло уни умматимдан кечирган >> деб айтганлар. Лафз Бухорийники.
Яна, Подшоҳ ва ҳокимларга исломни етказиш учун, Росулуллоҳ (с.а.в) қўлда ёзилган бир нечта хатларни, юборганликлари ҳақида саҳиҳ хадислар бор, улар, хат орқалик юборилган хабар, юзма-юз туриб айтилган хабар каби, шаръий ҳукм эканлигини исботлаб турибдилар…

Бухорий келтирган ҳадисда: Ибни Аббос, Абу Суфён ибн ҳарбнинг бир қанча қурайшликлар билан шом шаҳрида бўлганликларини хабарини бериб шундай деганлар, улар Росулуллоҳ (с.а.в) билан қурайш кофирлари ўртасида сулҳ тузилган вақтларда шом шаҳрига савдо билан боришган, Абу суфён, шомга юборилган элчи билан шомнинг қайсидир ерида кўришиб қолдик… деб гапини давом эттириб, охирида шундай дейди: Кейин Қайсар, Росулуллоҳ (С.А.В)нинг хатларини келтиришга буюрди ва ўқиб берилди, унда жумладан шундай гаплар ёзилган эди: “ Бисмиллаҳир роҳманир роҳим, Оллоҳнинг қули ва Росули Муҳаммаддан, Рум подшоҳи Гераклга, Ҳидоятга эргашган кишига саломлар бўлсин. Аммо баъд: Мен сени исломга чақираман, исломга кир саломат бўласан, исломга кир Оллоҳ ажрингни икки баробар қилиб беради, агар юз ўгирадиган бўлсанг, бутун арисийлар гуноҳи сенинг буйнингда бўлади: ва

قُلْ يَا أَهْلَ الْكِتَابِ تَعَالَوْا إِلَىٰ كَلِمَةٍ سَوَاءٍ بَيْنَنَا وَبَيْنَكُمْ أَلَّا نَعْبُدَ إِلَّا اللَّـهَ وَلَا نُشْرِكَ بِهِ شَيْئًا وَلَا يَتَّخِذَ بَعْضُنَا بَعْضًا أَرْبَابًا مِّن دُونِ اللَّـهِ ۚ فَإِن تَوَلَّوْا فَقُولُوا اشْهَدُوا بِأَنَّا مُسْلِمُونَ

«Эй аҳли Китоб, бизга ҳам, сизга ҳам баб – баробар бўлган бир сўзга келингиз – Ёлғиз Оллоҳгагина ибодат қилайлик, Унга ҳеч нарсани шерик қилмайлик ва Оллоҳни қўйиб, бир – бирларимизни худо қилиб олмайлик» 3:64

Юқоридаги ўтган гапларга асосланиб, мазкур саволга жавоб қуйдагича бўлади:

1 – Хат орқалик қилинаётган алоқалар, оддий почта, интернет ёки феесбук ёки твиитр орқлик бўладими фарқи йўқ… Ҳукми бир хил, юзма- юз туриб гаплашишликдан фарқ қилмайди. Бу фараз олами ва у эса ҳақийқий олам деган гапларга ўрин йўқ, балки бундай дейиш нодонлик ва гуноҳга ботишдан ўзга нарса эмас… Агар бир бегона аёлга юзма-юз кўришиб, ҳаром гапларни айтсангиз, шаръан бу гапларингизга жазоланасиз, хат орқалик айтилиш ҳам худди шунга ўхшайди. Хат ёзишганлиги аниқ ҳужжатлар билан исботлангандан кейин, худди юзма- юз туриб гаплашганлик жазоси берилиш, масаласи кўрилади.
Бегона аёл билан шаръий ҳужжатсиз кўришиб гаплашиш жоиз бўлмаганидек, ёзишма орқалик ҳам гаплашиш мукин эмас.

2 – Шариат рухсат берган ўринлардан ташқарида, экак ва аёлнинг аралашуви ҳаром, лекин арлашувнинг ўзигина ҳаром эмас, масалан, ўзингиздан узоқда турган бир бегона аёлга ёмон гапларни айтиб бақиришингиз ҳаром, бозорда савдо – сотиқ қилиш учун эркак ва хотинниг аралашуви мубоҳ бўлсада, лекин кийим сотиб олаётган харидор аёлга лаззат билан қарашингиз ҳаром, автобусда сиздан узоқроқда турган аёлга беҳаё сўзларни айтишингиз ҳам ҳаром…

Ёзишма орқалик ёзаётган ҳар қандай гапларингизга, худди юзма-юз туриб гаплашганингиз каби, тўлиқ жавобгарсиз…

3 – Биз, барча мусулмон киши ва аёлларни ва хусусан, бизларни ҳамма тарафлама қамраб олган катта тўлқинлар гирдобида, покиза ва тиниқ даъватни кўтариб чиқган ва ҳануз кўтариб чиқишда давом этаётган йигит ва қизларимизни, шаръий ҳукумларни қаттиқ ушлашга чақирамиз, ҳаром дан узоқ бўлиш у ёқда турсин, ҳатто ҳаромга яқин бўлиб қолиши мумкин бўлган баъзи мубоҳлардан ҳам узоқ бўлишга чақирамиз, зеро Саҳобайи киромлар ҳам, ҳаромга тушиб қолишдан қўрқиб, бир қанча мубоҳ ишлардан ўзларини узоқ тутишаршар эдилар.

4 – Шунингдек барча мусулмон ва муслималарни, хусусан даъватчи йигит ва қизларимизни,янги чиқган техник воситаларни , исломни тарқатиш йўлида таъсирли ва бир вақтнинг ўзида онгли ҳамда натижа берадиган шаклда ишлатишликга ундаймиз, нафақат нопокликнинг кулларидан, балки унинг ҳатто чангларидан ҳам узоқ бўлишга чақирамиз.
Оллоҳ субҳанаҳу ва таолодан, тиниқ ва тақводор бўлиб қолишимизни, бу дунё ва охиратда ютуқга эришганлар қаторида бўлишимизни сўрайман, мўминларга хусандчилик хабарини беринг.

Бродарингиз Ато ибн Халил Абу Рашта

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here