Тожикистон келишувга мувофиқ НАТОга ёрдам беради

430
0

загруженное

Президентнинг матбуот хизмати хабар қилишича, 22 ноябр куни Тожикистон президенти Имомали Раҳмон АҚШ транспорт қўшини қўмондони генерал Вильям Фрейзер билан учрашган.

“Учрашувда хавфсизлик, ҳарбий, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда Тожикистон ва АҚШ ҳамкорлиги масалаларига доир қизғин суҳбат бўлиб ўтди”,- дейилади хабарда.

Асосий эътибор 2014 йилдан сўнг Афғонистон ва минтақадаги вазиятлар истиқболига қаратилди.

НАТОга аъзо давлатлар юкларини Афғонистондан Тожикистон ҳудуди орқали олиб ўтиш масаласига тўхталган Имомали Раҳмон “Тожикистон ҳукумати НАТО билан эришилган келишувга мувофиқ бу масалада ҳар томонлама ёрдам кўрсатишини” таъкидлаб ўтди.

Америка генерали Тожикистонни географик ва стратегик жиҳатдан Марказий Осиёда муҳум ўринда жойлашганини эслатиб, “АҚШ бундан буён ҳам минтақавий хавфсизликни таъминлаш билан боғлиқ бўлган чегара қўшинлари, ҳарбий таркиб, хавфсизлик органлари, божхона ва бошқа тузилмаларни моддий-техник жиҳатдан таъминлашда ёрдам кўрсатишни давом эттиришини” алоҳида белгилаб ўтди.

Туркистон:

Тожикистон ҳам Афғонистонга қўшни бошқа давлатлар сингари, АҚШ кўтараётган ваҳималардан таъсирланди ва у билан кўп шартномалар имзолади. Энди эса шу ахдларига мажбурланади. Оқибатда мусулмонлар томонидан қандайдир риакциялар рўй бериши эхтимоли, И Рахмонни бир неча йиллардан буён исломий харакатларга, шахслар ва қадриятларга қарши очиқ уруш олиб боришга мажбурлади. Бундан ташқари Россия билан АҚШ ўрталаридаги манфаъатлар тўқнашуви ҳам уни қийин ахволда қолдирди. Қизиғи шунча харакатлари, ички ёки ташқи мусулмон биродарларидан хадикка тушиб, улардан куфр қувватлари воситасида ҳимояланиш мақсадидан келиб чиқмоқда. Ундан ҳам қизиқроғи, шу харакатлари мусулмонларни ўзига қарши правокация қилиши мумкин. Чунки шаръий ҳукм, унинг харакатларидан унга қарши ҳужум олиб боришга мусулмонларга рухсат бериши ёки хатто мажбурлаши ҳам мумкин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here