Тожикистон: Ҳизб ут-Таҳрир аъзоси 23 йилга озодликдан маҳрум этилди

546
0

Тожикистонда фаолияти тақиқланган Ҳизб ут-Таҳрир ғояларига даъват қилгани учун 14 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилган махбус 3 йил жазо муддатини ўтагач яна қайтадан 23 йилга қамоқ жазосига ҳукм этилди. Пойтахтдаги Исмоил Сомоний туман суди Ҳизб ут-Таҳрир аъзосини мазкур ташкилот ғояларига даъват қилгани учун 23 йил муддатга озодликдан маҳрум қилди ҳамда беш йил мобайнида партиявий фаолият билан шуғулланишни ман қилди.

Сўғдиёна вилояти Бобожон Ғофуров туманида яшовчи Азамат Ваҳҳобов 2010 йилда “миллий ва диний адоват қўзғашликда” айбланиб 14 йилга озодликдан маҳрум этилган эди, аммо судни таъкидлашига кўра, у Душанбе марказидаги №1 қамоқхонасида ҳам ўз фаолиятини тўхтатмаган.

Қайта содир этган жинояти учун Исмоил Сомоний туман суди Азамат Ваҳҳобовни 23 йил муддатга озодликдан маҳрум этди ва жазо муддатини ўта қаттиқ тартибли қамоқхонада ўташлигини белгилади.

Азамат Ваҳҳобовнинг узундан узун жиноят ишида айтилишича, “Бобожон Ғофуров туманида яшовчи фуқаро махбусларни ҳукуматни босиб олишга, конституциявий тузумни куч билан ўзгартиришга даъват қилган ва ғойримусулмонларга қарши адоват қўзғаган”.

Азамат Ваҳҳобов Ҳизб ут-Таҳрирга 2001 йилда аъзо бўлган ва 2002 йилда биринчи бор Тожикистон республикаси жиноят кодексининг 189 моддаси (миллатларора адоват қўзғаш ва қонуний ҳукуматни ағдариш) билан айбланиб беш йилга озодликдан маҳрум этилган эди. Аммо жазо муддатини ўтаб чиққач ҳам Сўғдиёна вилоятида одамларни Ҳизб ут-Таҳрир ғояларига даъват қилишни давом эттирган. Шунинг учун ҳам жазо муддатини ўтаб чиққанидан бор йўғи уч йил ўтиб, 2010 йилда Душанбе шаҳар суди уни яна 189 модда билан 14 йилга озодликдан маҳрум этади ва беш йил муддатга партиявий фаолият билан шуғулланишни ман қилди.

Тожикистон ҳукуматининг хабарига кўра, айни вақтда Ҳизб ут-Таҳрирнинг 500 дан ортиқ аъзоси судланган ва қамоқ муддатини ўтамоқда. 2001 йили Тожикистонда Ҳизб ут-Таҳрир ташкилоти ноқонуний деб эълон қилинган.

1 COMMENT

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here