Ҳизбут Таҳрирнинг Фаластиндаги матбуот бўлими

513
0

01

«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (имон-эътиқодли) зотларни халифа қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар итоатсиз кимсалардир»  [Нур 55]

Матбуот баёноти

Босқинчи яҳудлар «мутеълар» жазосидан хотиржам бўлгани учун жиноятлари янада ортди

Сўнгги кунларда босқинчи яҳудларнинг Фаластин, унинг халқи ва муқаддас жойларига қарши шафқатсиз ҳужумлари янада ортди. Бу ҳужумлар яҳудларни кенг кўламли кўчиришлар, уларни Қуддус, Халил шаҳарларига ва Ғарбий қирғоқнинг бошқа томонларига кўчиришни кучайтириш, суиқасдлар, Байтул Мақдисдаги уйларни бузиш, одамлар мулкларини талаш, экинзорларни ёқиш, Ақсо масжидини булғаш ва унинг устунларига хатар туғдирадиган қазиш ишларини амалга ошириш кабиларни ўз ичига олди. Ақсо масжидини мусулмонлар билан яҳудлар ўртасида бўлишга тайёрлаш бу жиноятларнинг сўнггиси бўлди. Ақсо масжидини бўлишга ва у ерда яҳудларнинг ибодат қилишларига қонуний тус бериш учун бу ҳақдаги қарор лойиҳаси яҳуд кнессетига тақдим қилинди. Бунга қўшимча босқинчи вужуднинг Ақсо масжиди остига «бўлиш деворлари»ни қуришни бошлаш нияти ҳақида ҳам гап-сўзлар мавжуд.

Араб давлатлари ташқи ишлар вазирлари Қоҳирада йиғилиб бу босқинчи жиноятларига шармандаларча ва хорларча раддия билдирди. Чунки улар «Исроил»нинг ишларини баҳсга қўйилишини сўраб БМТ Бош Ассамблеясига ва Юнескога мурожаат қилишга қарор қилишди. Биз, Ҳизбут Таҳрир аъзолари яҳуд босқинчиларига ҳақиқий раддия бериш яҳуд вужудига барҳам бериш, Фаластинни тўлиқ озод қилиш, Фаластин халқини ва Ақсо масжидини босқинчи жиноятларидан қутқариш учун яҳудларга қарши Уммат қўшинларини ҳаракатга келтириш билан бўлади деб биламиз ва қуйидагиларни таъкидлаб ўтамиз:

Ҳукуматнинг ва араб режимларининг шармандаларча итоаткорлиги босқинчиларни Фаластин халқини қонга ботиришга ва жиноятларини янада кучайтиришга журъатлантирди. Ҳукумат Фаластиннинг катта қисмидан яҳудлар фойдасига воз кечди ва халқаро доирадаги баҳсни 1967 йил босиб олинган ҳудудга чеклаб қўйди ҳамда 1948 йил босиб олинган ҳудудда яҳуд вужудининг қонунийлигини кафолатлади. Бу ҳукумат Америка унга хорлик ва шармандалик либосини кийгизгандан кейин хиёнаткорона музокараларга яна қайтди. Натижада ўзининг барча «журъатли» баёнотларини ортига улоқтириб, ҳеч бир асоссиз ва яҳудларни кўчиришни тўхтатмаган ҳолда музокара столига яна қайтди. Ҳукумат хавфсизлик, сақофий ва иқтисодий масалаларни босқинчилар билан мувофиқлаштишда давом этмоқда.

Фаластинни ва унинг халқини босқинчига ўлжа қилиб қолдирган, Фаластинни озод қилиш учун қўшинни ҳаракатга келтирмаган араб режимлари босқинчи вужуднинг хавфсизлигини таъминлашда бир-бири билан мусобақалашмоқда. Бу режимлар босқинчининг хавфсизлигини таъминлайдиган битимларни тузиш орқали барча фронтларни унга хавфсиз қилиб берди. Иордания, Сурия, Миср босқинчи билан жиноий битимларга имзо чекди. Ливандаги Эрон ҳизби босқинчи билан сулҳ тузди, қуролини Шомдаги биродарларининг кўксига қаратди ва 40 йилдан кўпроқ босқинчи ҳудудини ҳимоя қилиб келган Шом тоғутини қўллаб-қувватлади. Миср режими Муборак даврида босқинчи ташқи ишлар вазирасига Қоҳирадан Ғазога уруш очишига рухсат берди. Мурсий даврида Ҳамас ҳукуматини босқинчи билан сулҳ туздирди ва барча гуруҳларни сулҳга риоя қилишга мажбур қилди. Миср кучлари Мурсий даврида ҳам, инқилобчилар даврида ҳам Синодаги қаршилик ҳаракатларига шафқатсизларча ҳужум қилди ва яҳуд вужудини сақлаб қолиш учун ер ости йўлларини бузди.

Фаластин ҳукуматининг ва итоаткор режимларнинг тимсоҳ кўз ёшлари уларнинг жиноятларини юва олмайди. Чунки улар босқинчининг давом этиб келаётган барча жиноятларига шерикдир. Боқинчи ҳудудини ҳимоя қилган ҳам, Фаластин масаласини Америка, Россия, Европа ҳамда БМТ ва унинг бўлимлари каби Умматнинг душманларига топшириб қўйганлар ҳам ўшалардир.

Бас, энди улар Уммат уларнинг ҳалқумидан ушлайдиган, душман фойдасига воз кечишлари ва итоатлари учун уларни жазолайдиган кунни кутишсин. Агар улар ақл юритишса охират азоби бундан қаттиқроқ ва оғирроқдир.

Фаластин ва унинг халқи Аллоҳ Таолонинг кунларидан шундай бир кунни кутмоқдаки, у кунда Ислом қўшинининг такбир садолари янграйди, унинг самолётлари, замбараклари ва шерюрак аскарларнинг ўқлари яҳудлар қалъаларини парчалайди, Фаластин халқини босқинчининг ва Фаластин ҳукуматининг жиноятларидан қутқаради. Биз Ҳизбут Таҳрир аъзолари Умматнинг ичида ва у билан биргаликда шу кунга етишга ҳаракат қилмоқдамиз. Ўша кунда биз Уммат етакчилигини қўлга оламиз ва етакчиликни тўғри йўлни тутувчи халифага топширамиз. Бу халифа Аллоҳнинг шариатини татбиқ этади, Аллоҳ йўлида жиҳод қилиб, қўшинни ҳаракатга келтиради. Бу кунни Фаластин халқи орзиқиб кутмоқда. Ўша кунда мўминлар Аллоҳнинг нусрати сабабли хурсанд бўладилар.

«Эй мўминлар, сабр қилингиз ва сабру тоқат қилишда (кофирлардан) устун бўлингиз ҳамда доимо (кураш учун белингиз боғлиқ ҳолда) ҳозир бўлиб турингиз! Ва Аллоҳдан қўрқингизким, (шунда) шояд нажот топгайсизлар!»                                                            [Оли Имрон 200]

Телефон: 0598819100

Электрон почта: info@pal-tahrir.info

Фаластиндаги матбуот бўлими сайти: www.pal-tahrir.info

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here