Бугунги кунда мусулмонлар яшаётган воқеълик

450
0

Бугунги кунда мусулмонлар яшаётган воқеълик

Нарса ёки хатти-ҳаракат бўлишидан қатъий назар, ҳар қандай воқеънинг шаръий ҳукмини билиш, дастлаб, ўша воқеъни ўта теран англаб етишни талаб этади. Бу ҳукмнинг манотини аниқлаб олиш – дейилади. Сўнгра ушбу воқеъга алоқадор шаръий нассларни билишни, ҳамда ушбу воқеъга мос шаръий ҳукмни истинбот қилиш учун ўша нассларнинг лафзлари далолат қилган мадлулотларни билишни талаб этади. Яъни, ўша нассларнинг лафзлари англатаётган маъноларни яхшилаб тушиниб олишни тақазо этади. Шунга кўра, Исломий ҳаётни қайта бошлаш Тариқатига алоқадор шаръий аҳкомларни билишдан аввал ҳозирда мусулмонлар яшаётган ва бизлар уни Исломий ҳаётга айлантирмоқчи бўлган бугунги ҳаётни, яъни, ҳукм манотини аниқлаб олиш лозим.

Мусулмон фақиҳлари аҳолиси исломий ҳаёт кечирадиган  юртни Дорул ислом – деб атаганлар. Уларга кўра, Дорул ислом ақийда ва ҳаёт низоми сифатида феълан мавжуд бўлган юртдир. Бу юртнинг майдони Мадинаи-Мунаввара каби кичкина бўлиши ёки Усмонийлар давридаги каби бепоён бўлиши аҳамиятга молик эмас. Дорул ислом деган бу юртда ҳаётнинг барча соҳаларида, ички ва ташқи ишларнинг барчасида Ислом аҳкомлари раъиятга тўла татбиқ этилгандагина Ислом амалда намоён бўлади. Шунда инсонларнинг бир-бирлари билан бўлган алоқалари – инсонни Роббисига, ўзига ва ўзидан бошқаларга бўлган алоқасини тартиблаган Ислом низоми билан юритилади. Исломни ҳам ичкарида ва ҳам ташқарида, яъни ички ва ташқи сиёсатда Исломни тўла татбиқ этиш бўлган бу иш, шу юртнинг хавфсизлиги ичкида ҳам, ташқарида ҳам мусулмонлар қўл остида бўлсагина амалга ошади.

Ички хавфсизлик – раъиятнинг ҳар бир шахси динининг, молу-жонининг ва обрўсининг хавфсизликларига мусулмонларнинг кучи  ва Халифа бошчилигидаги куч тизимлари соясида кафолатланиши – деганидир.  Ташқи хавфсизлик эса,  Дорул ислом худудлари ва ундаги фуқаролар айнан мусулмонларнинг салтанати ва кучи билан химоя қилинишидир, бошқалар кучи билан эмас. Аксинча, агар мусулмонларнинг қудрати ва салтанати бўлмаса, давлат ичида Исломни татбиқ қилиш ва уни хорижга олиб чиқишни қандай тасаввур қилиш мумкин?!.  Шунинг учун Ислом уммати ўзининг кучи ва салтанати билан Халифа сайлайлаб, Аллоҳ нозил қилган Китоб ва Суннат билан ҳукм юритиши асосида унга байъат берадилар. Мана шу асосда уни муҳосаба қилади. Давлат киёнига-вужудига ва унинг мабдаъсига қарши чиққан исёнчиларга қарши халифа билан бир сафда туриб курашади. Халифа билан бирга Исломни бошқа халқ ва умматларга етказадилар. Расулуллоҳ – соллаллоҳу алайҳи васаллам – айтдилар;

إنما الإمام جنة يقاتل من ورائه و يتقي به

“Албатта имом-халифа бир қалқонки, шу қалқон ортида жиҳод қилинади ва шу қалқон билан ҳимояланилади”. Бухорий ва Муслим ривояти. Усмон – розияллоҳу анҳу – дан келган хабарда айтилади; “Албатта Аллоҳ Қуръон билан тиймаган нарсани Султон билан тияди”.

Шунга кўра, Дор фақат икки иш билангина Дорул Ислом бўлади; биринчиси,  ушбу дор ва ундаги аҳоли ички ва ташқи сиёсатда ҳаётнинг барча соҳаларида фақат  Ислом аҳкомларига бўйсунишари лозим. Иккинчиси, ушбу дор ва ундаги аҳолининг ички ва ташқи хавфсизлиги фақат мусулмонларнинг қўл остида бўлиши лозим. Агар ушбу икки шартнинг бирортаси йўқотилса, бу Дорул ислом эмас, балки аҳолисининг хаммаси мусулмон бўлсалар ҳам Дорул куфр бўлади.

Дорнинг бу сифати шаръий далиллардан олинган. Аллоҳ Таоло айтади; 

وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُمْ فِي الْأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ وَلَيُمَكِّنَنَّ لَهُمْ دِينَهُمُ الَّذِي ارْتَضَىٰ لَهُمْ وَلَيُبَدِّلَنَّهُم مِّن بَعْدِ خَوْفِهِمْ أَمْنًا

Аллоҳ таоло сизлардан иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилган кишиларни ўзларидан олдингиларни халифа қилгани каби, албатта ер юзида халифа этажагига ва улар учун Ўзи рози бўлган динларига имкон яратиб беришга ҳамда уларнинг аҳволларини хавф-хатарларидан кейин албатта, тинчлик-осойишталикка алмаштиражагини ваъда берди”. [Нур сураси 55].

Ушбу ояти каримадаги “динларига имкон яратиб бериш  ва хавф хатарларидан кейинги тинчлик осойишталик”  ибораси “ерда халифа қилиш” иборасига атф қилингандир.  Бу хосни оммга атф қилиш(умумий айтилган нарсани баъзи асосий бўлакларини ҳам қўшиб айтиш) бобига киради. Зеро, иймон келтирган ва солиҳ амаллар қилган кишиларни ер юзида халифа қилинганда, албатта, улар Ислом билан ҳукм юритадилар. Тинчлик ва осойишталик, яъни, хавфсизликнинг мавжудлиги, динга имкон яратиб бериш яъни,  динни татбиқ этишнинг мавжудлиги мана шу – ер юзида халифа қилишнинг шартларидандир.  Мана шу икки иш -хавфсизликнинг мавжудлиги ва динни тўла татбиқ этиш – дорнинг Дорул ислом бўлиши учун лозим бўлган шартлардандир. Бунга “ибн Ҳишомнинг сийратида келган “Васиқа”даги хабари далил бўлади; Унда Расулуллоҳ – соллаллоҳу алайҳи васаллам – бир томондан мусулмонлар орасида, иккинчи томондан Мадинанинг атрофида яшовчи мушриклар ва яҳудийлар орасида амр қилган ушбу Васиқада айтилади;

وأنه ما كان بين أهل هذه الصحيفة من حدث أو اشتجار يخاف فساده

فإن مرده إلى الله وإلى محمد رسول الله (صلى الله عليه وسلم

“Ушбу саҳифа аҳли орасида ҳадас (янги иш)нинг ёки фасодидан қўрқиладиган ҳар қандай талашиб тортишиладиган нарсанинг қайтар жойи Аллоҳ таоло ва Муҳаммад – соллаллоҳу алайҳи васаллам – дир”.  Демак, ушбу дорда ҳукм фақат Исломники бўлади. “Саҳифа”да яна шундай сўзлар келади;

وأن لا تجار قريش ولا من نصرها.

وأن بينهم اي أهل الصحيفة  النصر على من دهم يثرب.

 “Қурайш ва уларга ёрдам берганлар билан тижорат қилинмайди. Ушбу саҳифа аҳли орасида Мадинага ҳужум қилганларга қарши ўзаро ёрдам берилади”.

Ясриб-Мадинанинг хавфсизлиги мусулмонларнинг ва Ислом ҳукмига бўйсунганларнинг қўл остида бўлади. Макҳулдан ривоят қилинади,  у айтади;

ما قسم رسول الله صلي الله عليه و سلم الغنائم إلا في دار الإسلام

“Расулуллоҳ – соллаллоҳу алайҳи васаллам – ғанимат ва ўлжаларни фақат Дорул исломда тақсим қилардилар”. Ушбу ривоятдан ҳам маълум бўладики, дор икки ҳил бўлади: дорул ислом ва дорул куфр. Муслим ва Термизий ривоят қилган яна бошқа ҳадисда шундай дейилади;

…  ثمَّ ادعُهُم إلى التَّحوُّلِ من دارِهم إلى دارِ المُهاجرينَ وأخبِرهُم إن فعلوا ذلِكَ أنَّ لَهم ما للمُهاجرينَ وأنَّ عليهِم ما على المُهاجرينَ وإن أبوا فأخبِرهم أنَّهم يَكونونَ كأعرابِ المسلمينَ يجري عليهم حُكمُ اللَّهِ الَّذي يجري على المؤمنينَ ولا يَكونُ لَهم في الفَيءِ والغنيمةِ شيءٌ إلَّا أن يجاهدوا معَ المسلمينَ…

“……  Сўнгра уларни ўз дорларидан муҳожирларнинг дорларига ўтишга чақиринг ва уларга хабар берингки, улар агар шуни қилсалар, улар учун муҳожирлар учун бўлган ҳақлар ҳамда муҳожирлар зиммасида бўлган вожиботлар бўлади. Агар Дорул исломга ўтишдан бош тортсалар,  уларга хабар берингки, улар мусулмон аъробийларига ўхшаган бўлади. Уларга мўъминларга жорий бўладиган  Аллоҳнинг ҳукм жорий қилинади. Уларга ғанима ва ўлжалардан хеч нарса берилмайди. Магар,  мусулмонлар билан биргаликда жиҳод қилсалар, уларга ҳам ғанимадан берилади”.  Бу дегани, агар улар Дорул исломга ўтишмаса, Дорул исломда мусулмонларга қўлланиладиган ҳукмдан ва уларга бериладиган хавфсизликдан улар маҳрум бўладилар. Уларга Ислом татбиқ этилмайди. Уларни химояси учун жангга кирилмайди. Магар, агар улар мусулмонлар билан сулҳда бўлмаган қандайдир бир қавмга қарши давлатдан ёрдам сўрасалар, давлат уларга ёрдам кўрсатиши мумкин.

Демак, дор ўзининг зоти ва аҳолисининг эътибори билан исломий, деб сифатланмайди. Балки, дорнинг дор, деб сифатланиши учун унинг ҳукм низоми ва хавфсизлиги эътиборга олинади. Чунки, бу икки асос: ҳукм ва хавфсизлик Исломни ҳаёт низоми сифатида гавдалантиради. Бу ҳол исломий фатҳларда юз берган. Фатҳ қилинган шаҳар ва унинг аҳолиси Ислом ҳукмига ва мусулмонларнинг хавфсизлигига бўйсунишларининг ўзи уларнинг юртлари, гарчи ўз динларида қолсалар ҳам Дорул исломнинг бир бўлагига айланганлигига ишорат қилади. Худди шунинг акси ўлароқ, агар кофирлар Дорул исломдан бирор шаҳарни босиб олсалар, гарчи аҳолиси мусулмонлигича қолсалар ҳам, айрим Ислом аҳкомларини маҳкам ушлаган бўлсалар ҳа, бу юртлардаги ҳукм ва хавфсизлик мусулмонларнинг етакчилигидан кетиб, кофирларнинг қўл остига ўтганлиги учун уларнинг юртлари дорул куфрга айланади.

Дорнинг мана шу шаръий сифатига кўра, бугунги кунда барча мусулмон юртларининг воқеъси дорул куфрдир. Чунки бу юртлардаги хавфсизлик зотий эмас, хорижийдир. Ҳамда бу юртлар Ислом билан ҳукм юритмайдилар. “Бизлар мустақилмиз”, “Бизда Ислом аҳкомларининг баъзилари татбиқ этилади”, “Давлатимиз дини Исломдир” ёки “Ислом қонунчилигимизнинг асосий манбайидир”, деган сўзларнинг ҳеч қандай эътибори йўқдир. Эътибор хавфсизлик ва ҳаётнинг барча соҳаларда Исломни ҳакам қилишдадир. Қачонки Ислом ақийдаси давлатдаги барча фикрлар, тушунчалар ва низомлар учун ягона асос бўларкан, дор шундагина исломий бўлади. Шунда давлатдаги барча нарса – хоҳ ички сиёсатда бўлсин, хоҳ ташқи сиёсатда бўлсин – Ислом ақийдасидан келиб чиқади ёки Ислом ақийдаси асосига қурилади. Шунинг учун Дорул исломда ҳоким яъни давлат рахбари Ислом ақийдасидан келиб чиқмайдиган, яъни Қуръон ва Суннатдан ёки Қуръон ва Ҳадис йўллаб қўйган қиёс ва ижмои-саҳобадан олинган шаръий далилга асосланмаган хатто бир дона ҳукмни ҳам табанний қилиши ёки ижро қилиши мумкин эмас. Негаки, Ислом давлати Ислом олиб келган тушунчалар, миқёслар ва қаноатлар тўпламини ижро қилувчи органдир. Ислом давлатидаги хамма нарса – хоҳ у ҳоким ва раъийят сулукини тартибловчи тушунчалардан бўлсин, хоҳ ҳалол-ҳаром, чиройли-хунук, яхши-ёмон каби миқёслар бўлсин ёки мусулмонлар қаноат қилаётган ақида масалалари бўлсин –

буларнинг барчаси Ислом ақийдасидан келиб чиқади ёки Ислом ақийдаси асосига қурилади. Аллоҳ таоло айтади;

وَأَنِ احْكُم بَيْنَهُم بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ وَلَا تَتَّبِعْ أَهْوَاءَهُمْ

وَاحْذَرْهُمْ أَن يَفْتِنُوكَ عَن بَعْضِ مَا أَنزَلَ اللَّهُ إِلَيْكَ

“Уларнинг орасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм юритинг ва уларнинг хоҳш-ҳаволарига эргашманг. Уларни Аллоҳ сизга нозил қилган нарсаларнинг айримларидан бўлса ҳам сизни фитналаб, буриб қўйишларидан уларни огоҳлантиринг”. [Моида сураси. 49].

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

وَمَن يَبْتَغِ غَيْرَ الْإِسْلَامِ دِينًا فَلَن يُقْبَلَ مِنْهُ وَهُوَ فِي الْآخِرَةِ مِنَ الْخَاسِرِينَ

“Кимки Исломдан бошқани дин деб хоҳласа, ундан бу иши ҳаргиз қабул қилинмас ва Охиратда зиён кўргувчилардан бўлур”. [Оли Имрон сураси. 85]. Қуйидаги оятда:

وَمَن لَّمْ يَحْكُم بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ فَأُولَٰئِكَ هُمُ الْكَافِرُونَ

“Ким Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм юритмаса, ана улар кофирдирлар”. [Моида сураси. 44]. Яна бирида:

…فَأُولَٰئِكَ هُمُ الظَّالِمُونَ

“… ана улар золимдирлар”. [Моида сураси. 45]. Учунчисида:

…فَأُولَٰئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ

“…ана улар фосиқдирлар”. [Моида сураси. 47].

Демак, етакчилик Дорул исломда халқники ёки парламентдаги кўпчилик овозники, ҳакамники, оқилники ёки вазъий низомники эмас, у хоҳ халқаро, хоҳ махаллий бўлсин, одамлар хоҳ рози бўлсин, хоҳ норози бўлсин, фақат шариъатникидир. Ушбу дорда бўйсуниш фақат шариъатга бўлади. Модомики, ҳоким мана шу исломий шариъатни ижро қилар экан раъият унга қулоқ осиши ва итоат этиши вожиб бўлади. Акс ҳолда, раъият унга қулоқ ҳам солмайди, итоат ҳам этмайди.

Расулуллоҳ – соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар;

السمع والطاعة على المرء المسلم فيما أحب وكره، ما لم يؤمر بمعصية، فإذا أُمِر بمعصية فلا سمع ولا طاعة

 Мусулмон киши ўзи яхши кўрган нарсада ҳам, ёмон кўрган нарсада ҳам – модомики маъсиятга буюрилмаса – қулоқ осиши ва итоат этиши вожиб бўлади. Агар маъсиятга буюрилса, унда қулоқ солиш ҳам йўқ, итоат этиш ҳам йўқ”. Бухорий ва Муслим ривояти.

Ҳар қандай дордаги ҳаёт ўша дорга тобеъдир. Шунинг учун дорул куфрдаги ҳаёт гарчи баъзи шахслари Ислом аҳкомларини махкам ушлаган бўлсалар ҳам ғайри исломий ҳаётдир. Чунки, исломий ҳаёт инсонлар ўзларига, Роббиларига, ва бошқа инсонларга бўлган алоқаларини Ислом низоми билан тартиблаштирадиган ҳаётдир.

Бундай ҳаётни рўёбга чиқариш фақатгина Дорул исломда амалга ошади.  Халифалик давлатини барпо этиш орқали Ислом ҳаётини қайтадан бошлашга харакат қилаётган даъватчилар, мусулмонлар яшаётган бугунги воқеънинг дорул куфр эканлигини, улар яшаётган ҳаёт исломий эмаслигини, акс ҳолда уларга ислом ҳаётини қайтадан бошлашга даъват қилиш ҳам, бунинг учун харакат қилиш ҳам уларга вожиб бўлмаслиги англаб етишлари лозим.

Демак, бизлар бугунги кунда яшаётган воқеълигимиз ҳаёт даражаси сифатида ҳам, дорлик жиҳатидан ҳам Расулуллоҳ – соллаллоҳу алайҳи васаллам – ва саҳобалар Маккада яшаган ва Мусъаб ибн Умайр(р.а) Мадинада топган воқеъликдан шаръий сифатда асло фарқ қилмайди. Негаки, Макка ҳижратдан олдин гарчи унда Расулуллоҳ – соллаллоҳу алайҳи васаллам – ва саҳобалар бўлсалар ҳам дорул куфр эди. Мадина ҳам Расулуллоҳ – соллаллоҳу алайҳи васаллам – унга ҳижрат қилгунларига қадар гарчи Маккадагидан кўп мусулмонлари бўлса ҳам, дорул куфр эди. Чунки бу хар икки шаҳарда дорнинг дорул ислом бўлиши учун лозим бўлган икки сифат- Ислом ҳукми ва мусулмонларнинг хавфсизлиги йўқ эди.

(давоми бор)

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here