Россия президенти Владимир Путин қонунни бузган мехнат муҳожирлари учун жазо чорасини кучайтириш тўғрисида яна бир бор сўз юритди. Президент “Ягона Россия” партияси фаоллари билан бўлган учрашувда “Биз қонунчилигимизни жиноий жавобгарликка тортишга қадар кучайтирамиз”,- деди. Путин ҳукумат тегишли қонун лойиҳасини Давлат Думасига кўриб чиқиш учун топширганлигини эслатиб ўтди. Мехнат муҳожирларини ноқонуний рўйхатга қўяётган хонадон эгалари ҳам жазоланади. Путин Россияга келаётган мигрантлар “ўзлари келаётган минтақани урф-одатларини билишлари ҳамда унга амал қилишлари шартлигини, унга амал қилмаётганлар эса ўзларига нисбатан барча чоралар кўрилишини билишлари зарурлигини” уқтириб ўтди.
Путин қўшимча қилиб, мамлакатни иқтисодий манфаатлари жихатидан баъзи соҳаларни ҳақиқатдан ҳам четдан келаётган ишчи кучларисиз уддалаш мушкул, аммо “айрим йўналишлар бўйича буни бемалол махаллий фуқаролар билан хал этиш мумкин”. “Айтайлик савдода. Нима савдо шаҳобчаларида ишлашлик учун махаллий фуқаролардан топишлик қийинми? Менимча йўқ”,-деди Путин. Унинг сўзларига кўра, четдан келаётган ишчи кучларига қурилиш ва айрим бошқа соҳаларда эҳтиёж бор.
Шуни эслатиб ўтиш керакки, ўтган хафтада вице-премьер Ольга Голодец бунга тамоман қарши бўлган –мехнат муҳожирларини қурилишларда ишлашини таъқиқлаш ташаббуси билан чиққан эди. У таклиф қилган дастур ахоли яшайдиган муниципалитетлардаги иш берувчиларга имтиёзлар беришдан иборат эди.
Шу билан бирга Давлат Думасига “Умумроссия халқ фронти”дан сайланган депутат Михаил Старшинов мигрантлар учун мехнат визасини жорий этиш ташаббусини илгари сурган эди.