АҚШ Россиянинг “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонунига жавоб берди

641
0

АҚШ Россиянинг хорижий агентлар” тўғрисидаги қонунига жавоб берди

  Россия ҳудудларида хорижий ОАВ фаолиятини тартибга солишни кўзлаган Россия қонуни кучга кириши муносабати билан Американинг Эфирга узатиш масалалари бўйича Бошқарув Кенгаши (BBG) ижрочи директори Жон Лэнсинг баёнот билан чиқди.

  BBG АҚШнинг барча хорижий эфирга узатиш, жумладан Озод Европа радиоси (Озодлик радиоси) учун ҳам васийлик кенгаши ҳисобланади.

  Россия расмийлари бир неча бор қабул қилинган қонун “Озодлик” радиоси ва “Америка овози” медиокомпанияларининг фаолиятида чекловлар жорий этилишига олиб келишидан огоҳлантиришган эди, дея таъкидлади Лэнсинг.

 “Биз фаолиятимиз борасида Россия расмийларидан оладиган ҳар бир маълумотни диққат билан ўрганиб чиқамиз. Биз ўзимизнинг  журналистик фаолиятимиз  Россия кўраётган чоралар оқибатида қандай оқибатларга сабаб бўлишидан фол очмаймиз. Бироқ АҚШнинг ҳатти-ҳаракатларига қарши кўрилаётган ҳар қандай жавоб чоралари ҳақиқатни жиддий бузилишидир. Россия медиакомпаниялари, жумладан RT ва “Спутник” АҚШда эркин фаолият юритади, уларнинг дастурлари кабел телевизион компаниялари ва ҒМ радиостанциялари орқали эфирга узатилган ва эфирга узатилишда давом этмоқда. Бироқ, Америка оммавий ахборот воситалари, жумладан “Голос Америки” ва Радио Свободная Европа/Радио Свобода Россияда телевизион ва радиочастоталари орқали эфирга узатишдан маҳрум.

  Америка ва Россия оммавий ахборот воситалари, (жумладан “Америка овози” ва “Озодлик” радиолари)га нисбатан жавоб чоралари кўрилаётганида Россия эфирга узатиш тармоқлари Қўшма Штатларда яратилган имконият ва хуқуқлардан фойдалангани каби Россияда ҳам шу каби хуқуқлардан фойдаланиши инобатга олинса Американинг Эфирга узатиш масалалари бўйича бошқарув кенгаши хурсанд бўларди, дея таъкидлади Жон Лэнсинг.

  Бошқарув кенгаши раҳбари, шунингдек, нима бўлишидан қатьий назар Америка медиакомпаниялари АҚШ қонунларида белгилаб қўйилган ўзининг – халқаро аудиторияга, жумладан Россия Федерациясига аниқ, объектив ва тўла ахборот бериш – миссиясига содиқ бўлиб қолишини таъкидлади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here