5 давлатни 14 давлатга айлантириш режаси

561
0

images-33

Нью-Йорк Таймс газетасининг журналистларидан бири Робин Врите Ўрта Шарқдаги ҳодисаларни ёритган мақоласида маълум қилишича, у ердаги 5 давлат келажакда парчаланиб кетади.

Ташқи ишлар бўйича тажрибали таҳлилчи ва журналист Робин Врите газетада ўз таҳлилини ёзар экан, Ўрта Шарқ харитаси янгидан чизилишини ва 5та давлат парчаланиб 14та давлатга айланиш фикрини олға сурди. Унга кўра Сурия, Ироқ, Саудия, Ливия ва Яман давлатларини кичик давлатларга бўлиб юбориш режалаштирилган.

Режага кўра, энг кўп парчаланиш Саудия арабистонига тўғри келади. Давлат бошқаруви келажакда шахзодалар қўлига ўтиши ортидан қабила бошлиқлари бунга қаршилик кўрсатади, натижада битта Саудиядан шарқ, ғарб, шимол, жануб давлатлари вужудга келади.

Икки ярим йилга яқин жанг давом этиб келаётган Сурия ва АҚШ босқинини бошдан кечираётган Ироқ учга бўлинади. Суриянинг Ўрта ер денгиз соҳилида Алавий давлати қурилади. Сурия шимоли ва Шимолий Ироқда битта Курдистон давлати қурилади.

Сурия ва Ироқ суннийлари бир бўлиб битта давлат куришади. Ироқ жанубида эса Шияистон давлати тикланади.

Яқинда бирлашган Йаман эса янгидан яна шимол ва жанубга бўлиниб кетади.

Ливия ҳам парчаланишдан омон қолмайди. Қабилалар орасидаги кучли рақобат натижасида ўлканинг шарқида Сиренакя, ғарбида эса Траблус, жанубий ғарбида Физан номли давлатлар қад кўтаради.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here