Масжидни вайрон қилиб, имомини қамоққа олишди!
2013 йил 24 сентябрда Россиянинг Қозон вилоят суди «Ихлос» масжиди имоми Рустам Савинни Россия Федерацияси жиноят кодексининг 282-модда 1-банди билан 2 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида қарор чиқарди. Унга Ҳизбут Таҳрир сақофатига фаол тарғиб қилиш айбловини қўйди.
Имом Россия хавфсизлик кучларининг 2012 йил июл ойида содир этган зўравонлигидан мусулмонларни ҳимоя қилишга фаол ғайрат қилгани сабабли суд қилинди. Ўшанда имом Савин «Ихлос» масжидининг бир гуруҳ вакиллари билан биргаликда қамоққа олишлар ва терговларга дучор бўлаётган юзлаб мусулмонларни қўллаб-қувватлаш намойишлари уюштирган эди. Бу намойишлар муфтий Фагизовга номаълум равишда суиқасд қилиниши, ноиби Валиюллоҳ Ёқубовнинг таҳқиромуз тарзда ўлдирилиши ортидан уюштирилганди. Бу ҳодиса бутун Татаристон республикаси бўйлаб мусулмонларнинг уйларига бостириб кириш ва қамоққа олиш амалиётлари орқали репрессия қилинишларига сабаб бўлган эди.
Дарҳақиқат, имом Савин масжид вакиллари билан бирга ўтказган ушбу норозилик намойишлари Татаристондаги мусулмонлар томонидан қўллаб-қувватловга сазовор бўлди, ҳодисалар оқимига очиқ таъсир қилди, уларнинг таъсирида қамоққа олинган барча мусулмонлар қўйиб юборилди ва қолганлар устидан қидирув амалиётлари тўхтатилди. Бундан ташқари, Росулуллоҳ rнинг роя ва ливолари остида ўтказилган ушбу намойишлар ўз атрофига кўплаб мусулмонларни тўплади ва уларни таъсирли фаол кучга айлантирди. Ушбу исломий алоқа ҳақиқати хавфсизлик масъулларини кўплаб зўравонликлар содир этишдан тийиб қўйди, бироқ кейинчалик кўпгина репрессияларга қўл уришларига сабаб бўлди.
Кейин «Ихлос» масжиди қандайдир расмий сабаблар билан ёпиб қўйилди, сўнг бузиб ташланди. Аллоҳнинг уйларидан бирини шундай таҳқирли суратда бузиб ташланиши ортидан имоми қамоққа олинди…
Режим шундай ифлос услуб ва воситалар билан мусулмонларнинг бирлашишларига, Аллоҳ дини Исломнинг ғалаба қозонишига олиб борадиган ҳар қандай ишдан қутулишга уринмоқда. Бироқ бу лаънати иблиснинг қуллари Исломнинг тарқалишини тўхтатиб қўйишга ҳарчанд уринмасинлар, Аллоҳнинг изни ила, уринишлари оқибати албатта омадсизлик ва мағлубият билан тугайди, чунки Аллоҳ Таоло кофирлар истамашса-да, Ўз нурини ҳар тарафга тўла ёйишни ваъда қилган.
Ҳақ Субҳанаҳу айтади:
وَلَا يَحْسَبَنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا أَنَّمَا نُمْلِي لَهُمْ خَيْرٌ لِأَنْفُسِهِمْ إِنَّمَا نُمْلِي لَهُمْ لِيَزْدَادُوا إِثْمًا وَلَهُمْ عَذَابٌ مُهِينٌ
«Куфр йўлини тутган кимсалар уларга берган мухлатимизни зинҳор ўзлари учун яхшилик деб ҳисобламасинлар! Балки биз уларга фақат гунохларини зиёда қилишлари учунгина мухлат берамиз. Улар учун хор қилгувчи азоб бордир» [Оли Имрон 178]
Ҳизбут Таҳрирнинг
Россиядаги матбуот бўлими