Саволга жавоб

689
0

savol_bering

 

Уммат байъат ақдида халифа учун муайян муддатни белгилашни шарт қилиб қўйиши жоизми?

Савол: Халифалик розилик ва ихтиёр ақдидир. Уммат Абдурраҳмон ибн Авфга бошқарадиган одамнинг Аллоҳнинг Китоби ва Росулининг Суннати билан бошқаришига қўшимча икки шайх (Абу Бакр ва Умар)нинг йўлини ҳам шарт қилиб қўйган. Бундан байъат ақдида Уммат халифа учун муайян муддатни белгилашни ҳам шарт қилиб қўйиши жоизлигини тушунишимиз мумкинми? Бунга изоҳ беришингизни умид қиламиз. Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин.

Жавоб: Жавоб беришдан олдин қуйидагиларни эслатиб қўймоқчиман:

а)   Мусулмон одам ақд-битимларда истаган нарсасини шарт қилиб қўйиши мумкин, фақат ҳалолни ҳаром ёки ҳаромни ҳалол қиладиган шарт бундан мустасно. Бухорий Бариранинг озод қилиниши ҳақида Оиша Iдан ривоят қилган ҳадиси шарифда келишича, Росулуллоҳ A одамлар олдида туриб Аллоҳга ҳамду сано айтгандан кейин шундай дедилар:

«أَمَّا بَعْدُ، مَا بَالُ رِجَالٍ يَشْتَرِطُونَ شُرُوطًا لَيْسَتْ فِي كِتَابِ اللَّهِ، مَا كَانَ مِنْ شَرْطٍ لَيْسَ فِي كِتَابِ اللَّهِ فَهُوَ بَاطِلٌ، وَإِنْ كَانَ مِائَةَ شَرْطٍ، قَضَاءُ اللَّهِ أَحَقُّ، وَشَرْطُ اللَّهِ أَوْثَقُ، وَإِنَّمَا الوَلاَءُ لِمَنْ أَعْتَقَ»

«Аммо баъд, Аллоҳнинг Китобида бўлмаган шартларни шарт қилиб қўядиган кишиларнинг аҳволи нима бўларкин. Аллоҳнинг Китобида бўлмаган шарт ботилдир, агарчи юзта шарт бўлса ҳам. Аллоҳнинг қазоси энг ҳақ ва Аллоҳнинг шарти энг мустаҳтаҳкамдир. Албатта валийлик озод қилган кишиникидир».

Термизий Касир ибн Абдуллоҳ ибн Авф Музанийдан, у отасидан, отаси бобосидан ривоят қилган саҳиҳ ҳадисда Росулуллоҳ A дедилар:

«وَالْمُسْلِمُونَ عَلَى شُرُوطِهِمْ، إِلاَّ شَرْطًا حَرَّمَ حَلاَلاً، أَوْ أَحَلَّ حَرَامًا»

«Мусулмонлар ўз шартларига вафо қилишлари лозим, фақат ҳалолни ҳаром ёки ҳаромни ҳалол қиладиган шартга вафо қилмайдилар».

б)   Демак мусулмон одам ақдларда ҳаромни ҳалол ёки ҳалолни ҳаром қиладиган, яъни Аллоҳнинг шариатига хилоф шартлардан бошқа шартларни шарт қилиб қўйиши жоиз. Аллоҳнинг шариатига хилоф шарт ботил шарт бўлиб, у жоиз эмас.

в)   Мужтаҳиднинг бошқа бир мужтаҳидга тақлид қилиши жоиз. Бу саҳобалар тутган йўлдир. Шунга биноан агар мусулмон одам бир мужтаҳидга қайсидир масалада бошқа бир мужтаҳидга тақлид қилишини, акс ҳолда унга байъат бермаслигини шарт қилиб қўйса, бу жоиздир. Чунки мужтаҳиднинг бошқа бир мужтаҳидга тақлид қилиши жоиз.

«Шахсия» китобининг биринчи жуз 157-саҳифасида «Тақлид воқеси» бобида қуйидагича келади:

«Агар мужтаҳидда бир масала борасида ижтиҳод қилиши учун тўла лаёқат бўлса ва у шу масалада ижтиҳод қилиб, бир ҳукмга эришса, бу эришган ҳукмига зид бўлган нарсада бошқа мужтаҳидларга эргашиши жоиз эмас. Аммо фақат қуйидаги тўрт ҳолатнинг биридагина ўз ижтиҳоди билан етган раъйидан воз кечиши мумкин:

1. Агар мужтаҳидга ўз ижтиҳодида суянган далили заифлиги ва бошқа мужтаҳиднинг далили унинг далилидан кучли экани маълум бўлиб қолса, дарҳол ўз ижтиҳоди билан етган ҳукмдан воз кечиб, далили кучли ҳукмни олиши вожиб…

2. Агар бирор мужтаҳидга бошқа бир мужтаҳиднинг далилларни воқега боғлашга қодирроқлиги ёки воқедан яхшироқ хабардор ва далилларни тушуниб етишда кучлироқ экани ёки самъий далилларни кўпроқ билиши каби афзалликлари маълум бўлиб қолса, шунинг учун у мужтаҳид муайян масалани тушунишда ёки масалаларни қандай бўлса шундайлигича тушунишда ўзидан кўра тўғри йўл тутишига кўпроқ ишонса, ўз ижтиҳоди билан етган ҳукмни ташлаб, ишончлироқ деб билган мужтаҳиднинг ижтиҳодига эргашиши жоиз.

3. Агар халифа мужтаҳид истинбот қилган ҳукмга хилоф ҳукмни табанний қилса. Бу ҳолатда мужтаҳид ўз ижтиҳоди ва унга амал қилишни ташлаб, халифа табанний қилган ҳукмни олиши вожиб…

4. Бу ерда мусулмонлар манфаати учун уларни бирлаштириш мақсад қилинган бир раъй мавжуд бўлса. Бу ҳолатда мужтаҳид ўз ижтиҳодидан кечиб, мусулмонларни бирлаштириш мақсад қилинган ҳукмни олиши жоиз. Худди Усмонга байъат берилаётган пайтда содир бўлган воқеадагидек… Бироқ бу нарса мужтаҳид учун вожиб эмас, балки жоиздир. Чунки Али G ўз ижтиҳодини ташлаб Абу Бакр ва Умар Hнинг ижтиҳодига эргашишга кўнмаган пайтда ҳеч ким Алининг бу ишини инкор қилмади. Демак, бу ҳолатда мужтаҳиж ўз ижтиҳодини ташлаб бошқага эргашиши вожиб эмас, жоиздир.

Юқоридагилар ўзи амалда ижтиҳод қилиб, бирор масалада бир ҳукмга эришган мужтаҳид ҳақидаги фикрлар. Аммо мужтаҳид бирор масалада ҳали ижтиҳод қилмаган бўлса, бу масалада бошқа мужтаҳиднинг ижтиҳодини олиб қўя қолиши ҳам мумкин… Саҳиҳ хабарларда келадики, Умар G Абу Бакр Gга: «Бизнинг раъйимиз сизнинг раъйингизга тобе», деб айтган. Яна шундай хабарлар борки, Умар G агар бирор хусуматни ҳал этишда Қуръон ва Суннатдан ечим топа олмаса, Абу Бакр G шундай муаммога ечим берганми-йўқми, қизиқарди. Агар Абу Бакр Gнинг шундай муаммони ечганини топса, у ҳам шу ечимни олар эди. Ибн Масъуд G эса Умарнинг сўзини олиши ҳам саҳиҳ ҳадисларда ворид бўлган. Бу нарсалар саҳобаларнинг кўз ўнгида, кўплаб ҳодисаларда бўлиб ўтган, лекин уларнинг бирортаси буни инкор этмаган. Бу эса ижмои сукутийдир».

г)   Халифага байъат бериш нусуслари муддат шарт қилинишига зиддир. Чунки Росулуллоҳ Aга ва хулафои рошидинларга байъат бериш Аллоҳнинг Китоби ва Росулининг Суннати билан ҳукм юритишга биноан бўлган. Байъатнинг шарти мана шудир. Агар халифа Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг Китоби ва Росулуллоҳ Aнинг Суннати билан ҳукм юритишни тарк қилса, халифани четлатиш кайфияти ҳамда мазолим маҳкамаси салоҳиятини батафсил баён қилиб келган шаръий аҳкомларга мувофиқ унинг бошқаруви ниҳоясига етади. Халифа учун бошқа шартни белгилаш байъат нусусларига зид бўлгани учун жоиз эмас. Байъат нусусларида Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг Китоби ва Росули Aнинг Суннати билан ҳукм юритиш деб келган. Бу – Суннат ва саҳобалар ижмоси билан собитдир:

Суннатга келсак, Бухорий Убода ибн Сомитдан ривоят қилган ҳадисда у айтади: Росулуллоҳ A бизни даъват қилдилар. Биз у кишига байъат бердик. Биздан байъат олар экан, хурсандчиликда ҳам, хафачиликда ҳам, оғир кунларимизда ҳам, енгил кунларимизда ҳам қулоқ солиб, итоат этишга, ўзимиздан афзал кўришимизга, ишни эгасидан талашмаслигимизга байъат беришимизни айтиб:

«إِلاَّ أَنْ تَرَوْا كُفْرًا بَوَاحًا عِنْدَكُمْ مِنَ اللَّهِ فِيهِ بُرْهَانٌ»

«Фақат агар очиқ куфрни кўрсангиз ва сизда бу ҳақда Аллоҳдан аниқ ҳужжат бўлса, (шундагина талашишингиз мумкин), дедилар». Бу ҳадисни Муслим ҳам ривоят қилган.

Муслим Яҳё ибн Ҳусайндан, у (катта) бувиси Умму Ҳусайндан ривоят қилишича Росулуллоҳ A:

«إِنْ أُمِّرَ عَلَيْكُمْ عَبْدٌ مُجَدَّعٌ أَسْوَدُ، يَقُودُكُمْ بِكِتَابِ اللَّهِ تَعَالَى، فَاسْمَعُوا لَهُ وَأَطِيعُوا»

«Устингизга бир ногирон қора қул амир қилиб тайинланса ҳам – модомики у сизларни Аллоҳнинг Китоби билан бошқарар экан – унга қулоқ солиб итоат этинглар», дедилар.

Буларнинг барчасидан, модомики Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг Китоби ва Росули Aнинг Суннати билан ҳукм юритилар экан, байъат ва итоатнинг давом этиши аниқ кўриниб турибди. Фақат очиқ куфр, яъни шариатга қатъий зидлик зохир бўлса итоат қилинмайди.

Саҳобалар ижмосига келсак, хулафои рошидинларнинг байъати белгиланган муддатга эмас, балки Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг Китоби ва Росули Aнинг Суннатига биноан бўлган. Уларга байъат бериш саҳобалар кўз ўнгида бўлган. Шунинг учун бу муддат белгиланмаслигига ижмо бўлиб қолди. Халифанинг халифаликда давом этиши Аллоҳ Таоло ва Росули Aга итоат қилишига, яъни Аллоҳ нозил қилган шариат билан ҳукм юритишига боғлиқ. Муаммар ибн Рошид «Жомеъ»сида шундай келтиради: Бизга Абу Бакр G хитоб қилиб айтди: «Эй одамлар мен сизларга бошлиқ қилиндим ва мен сизларнинг яхшингиз эмасман. Модомики мен Аллоҳ ва Росулига итоат қилар эканман, менга итоат қилинглар. Агар Аллоҳ ва Росулига осийлик қилсам менга итоат қилиш сизларга вожиб эмас. Намозга туринглар. Худо сизларни ўз раҳматига олсин».

Бу далиллардан халифалик муддати белгиланмагани, балки халифанинг Аллоҳ Таоло ва Росули Aга итоат қилиши байъат матнида аниқ ифодалангани кўриниб турибди. Модомики халифа Аллоҳнинг шариати билан ҳукм юритар экан, унинг бошқаруви давом этади. Агар у қатъий нусусга зид иш қилса, унинг бошқаруви ниҳоясига етади, гарчи унга бир ёки икки ой бўлган бўлса ҳам. Бу иш халифани четлатиш ва мазолим қозиси ҳақида келган шаръий ҳукмларга мувофиқ бўлади.

д)   Умар Gдан кейин халифани сайлашда содир бўлган ишлар ҳақида айтадиган бўлсак, улар Абдурраҳмон ибн Авфга шундай халифага байъат беришни шарт қилиб қўйишганки, агар бу халифага ундан олдинги икки халифанинг даврида рўй берган масала рўбарў келса ҳамда Абу Бакр ва Умар бу масалада ҳукм қилган бўлса, бу масалада ижтиҳод қилмай уларга тақлид қилиши вожиб. Али G бу шартни рад этиб ҳар бир масалада ўзи ижтиҳод қилишини айтди. Усмон G эса бу шартни қабул қилди. Шунинг Усмон Gга байъат берилди. Халифага бундай шартларнинг шарт қилиниши жоиз. Халифа учун ҳам бу шартларни қабул қилиб тақлид қилиши ёки қабул қилмай ижтиҳод қилиши жоиз. Мужтаҳиднинг бошқа бир мужтаҳидга тақлид қилиши – юқорида саҳобалар даврида бир мужтаҳиднинг бошқа мужтаҳидга тақлид қилгани ҳақида баён қилиб ўтганимиздек – шаръан жоиздир.

Хулоса шуки ақдларда шаръий нусусларга зид бўлмаган шартнинг қўйилиши жоиздир. Агар шаръий нусусларга зид бўлса жоиз эмас. Халифа учун муддатни белгилашни шарт қилиб қўйилиши Суннат билан ва саҳобалар ижмоси билан собит бўлган байъат нусусларига зиддир. Бу нусуслар Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг Китоби ва Росули Aнинг Суннати билан ҳукм юритилишидир. Демак унга байъат берилиши ирода қилинаётган халифага муддатни белгилашни шарт қилиб қўйилиши жоиз эмас.

   16 жумодус-соний 1434ҳ

   6 апрел 2013м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here