Хавфсизлик Кенгашининг кимёвий қурол бўйича қарори мустамлакачи кофирларнинг ҳақиқий башарасини кўрсатиб турибди

602
0

01

Улар мусулмонлар юртларини қуролсизлантириш борасида битта миллатдир

Хавфсизлик Кенгаши 2118-рақамли қарорни бир овоздан қабул қилди. Унга вето қўйилмади, ҳатто бу қарорга қаршиларнинг ҳам овози чиқмай, вето қўйишмади! Бу Шом тоғути 30 ойдан ошиқроқ вақт олдин Сурия аҳлини қирғин қилишларини бошлаган пайтдан буён биринчи марта бир овоздан қабул қилинаётган қарордир! Америка ва унинг иттифоқчилари бошчилигидаги халқаро ҳамжамият минглаб кексалар, аёллар ва болаларнинг қонлари тўкилганига, ракеталар билан ўққа тутилиши оқибатида юз минглаб одамлар қўл-оёқларидан ажраб жароҳатланганига, уйлари вайрон қилинган миллионлаб одамлар қочоқларга айланганига парво ҳам қилмади. Буларнинг ҳеч бири халқаро ҳамжамиятни қарор қабул қилишга ундамаган эди. Аксинча Америка Россия билан биргаликда ифлос битим тузиб, бири қабул қилса иккинчиси рад этиши тўғрисида келишиб олди. Тоғутга ўз жиноятларини бемалол давом эттиришига имкон бериш учун шундай қилишди. Тоғутнинг бу жиноятларидан на башар, на дов-дарахт ва на тоғу-тош омон қолди. Бу жиноятларнинг ҳеч бири кофирларни якдил қарорга жамламаган эди. Аксинча улар яҳуд давлати ва бошқа давлатларнинг омборлари, айниқса кимёвий қуролни ман қилиш бўйича бедор турганини даъво қилаётган анави йирик давлатлар омборлари кимёвий қурол билан тўлиб-тошиб ётган бир вақтда мусулмонлар юртидан кимёвий қуролни тортиб олиш тўғрисида якдил қарорга келишди! Ҳар қандай оқил одам кофирлар бу қарорни – у Ислом ва мусулмонларга қарши чиқарилган қарор бўлгани учун – якдил қабул қилишганини яхши тушунади. Чунки кофирлар Шом тоғутининг қулаш арафасида эканини ва у қулагач бу қурол яна мусулмонларга қайтишини яхши тушунишади. Уларни ва уларнинг арзандаси яҳуд давлатини қўрқувга солаётган нарса мана шудир. Чунки яҳуд давлатининг хавфсизлиги, халқаро мафия бошлиғи Обама айтганидек, уларнинг бу минтақадаги энг кўзга кўринган манфаатидир. Сўнгра бу минтақанинг бойликлари, айниқса ундаги қора олтин – нефтни талаб кетишдан иборат манфаатлари туради…

Мустамлакачи кофир давлатларнинг мусулмонларга душманлик қилишда бирлашиши уларнинг йиғинидаги бир янгилик эмас. Чунки бу уларнинг тўдалари илгаридан ўрнатиб кетган бир қонуниятдир. Шунинг учун улар мусулмонларга тегишли ҳар қандай масала олдида ўзаро келишмовчиликларини унутиб бирлашишади. Бу худди ўтмишдаги араб қабилалари ҳолатига ўхшайди. Чунки улар битта туя деб узоқ йиллар бир-бирларига қарши жанг қилишган. Шунга қарамай улар Росулуллоҳ САВга қарши бирлашиб, ўзаро жанжалларини вақтинча унутишган эди. Улар Росулуллоҳ САВни ўз уйида ўлдириш учун ҳар бир қабиладан биттадан кишини танлашган, улар ҳаммаси бўлиб қирқ киши бўлишган эди. Бу Росулуллоҳ САВнинг ҳижрат қилиши арафасида бўлган эди. Ўша даврда Форс ва Рум ҳам бир-бирига қарши ашаддий душман эди. Лекин улар Ироқда, бугунги Букмал шарқидаги Фароз жангида мусулмонларга қарши жанг қилишда бир-бирига ёрдам берган эди. Бу ҳижратнинг 12 йили рамазонда бўлган эди. Бизга қарши Европа қиролларидан иборат салибчилар ҳам ҳижрий V аср охирларидан, милодий XI асрдан бошлаб 200 йил давомида бирлашиб келди. Кейинчалик уларнинг сафига мўғул-татарлар ҳам қўшилди. Ҳижрий 615 йилдаги салибчилик юришидан кейин қолган-қутган айрим салибчи қироллар мағлуб бўлиб заифлашган эди. Мўғул-татарлар уларнинг ерларини босиб олиш билангина кифояланмай исломий минтақаларга ҳам ҳужум қилишган эди! Бугина эмас, балки салибчилар ана шу юришда мағлуб бўлишганидан кейин мўғул-татарларни ҳижрий 617 йилда мусулмонлар юртларига ҳужум қилишга гижгижлашди. Шундан кейин Европа давлатлари ўзаро урушлардан бўшамай қолди, лекин улар XVI-XVII асрларда Исломий давлат «Усмоний Халифалик» куч-қудратга тўлиб буюк ва қудратли давлатга айланганини кўришгач, Европа қироллари ўзаро келишмовчиликларини унутишди ҳамда Ислом ва мусулмонларга қарши адоват сабабли Исломий давлатга қарши жанг қилиш учун бирлашишди. Улар шу мақсадда Халқаро оила деган нарсани тузишди. XVI асрдан бошлаб аҳвол шундай давом этди, ҳатто бу давлатлар Исломий давлат заифлашганидан, сўнгра йўқ бўлганидан кейин ҳам, биринчи жаҳон урушидан кейин Миллатлар лигаси, иккинчи жаҳон урушидан кейин эса БМТ деган ном билан бирлашишда давом этди. Лекин бу ташкилотнинг номи ўзгарганига қарамай Халқаро оиладан кўзланган асосий ғоя ўша-ўша ўзгармай қолаверди. Бу ғоя Ислом ва мусулмонларга қарши урушдир. Бунда фақат воситалар ва услублар ўзгарди холос, Ислом ва мусулмонларга бўлган умумий душманлик эса ўзгаргани йўқ. Бу асосий ғоя Америка ва унинг иттифоқчилари бош бўлган ҳозирги халқаро аҳволда ҳам ўзгаргани йўқ. Чунки халқаро аҳвол ҳамон Ислом ва мусулмонларга бўлган душманликдан келиб чиқиб иш юритмоқда. Кофирларнинг Фаластинни босиб олган яҳуд давлатини қўллаб-қувватлашлари, кимёвий қуролсизлантириш бўйича Хавфсизлик Кенгаши қарори ва мусулмонларнинг бойликларини талаш режалари – бу асосий ғоянинг айрим қисмларидир, холос.

Эй мусулмонлар!

Мустамлакачи кофирларнинг бизга қарши бирлашиши уларнинг йиғинидаги бир янгилик эмас. Лекин шармандалик ҳол – мусулмонлар юртларидаги ҳокимларнинг Америка ва унинг иттифоқчилари қаршисида уларнинг оёғини ўпгудек бўлиб тиз чўкишларидир! Бу ҳокимлар – агар уларда бирор дин ва қадр-қиймат бўлса – динларини ҳам, қийматларини ҳам қийшайган мансаб курсисида вақтинча қолиш эвазига сотиб юборишмоқда. Яна бир шармандали ҳол – мусулмонлар юртларида ўсиб улғайган, лекин Ғарб сақофати билан суғорилган айрим одамларнинг Ғарбни мақтаб, унинг позицияларини кўкларга кўтаришаётганидир! Ҳолбуки бу Ғарб гўштларни бурдалаб, суякларни майдаламоқда. Шунга қарамай бу кимсалар ана шу давлатлар ҳақида яхши гумонда бўлиб, уларни рози қилиш ва улардан ёрдам сўраш учун елиб югуришмоқда. Ваҳоланки бу давлатлар Аллоҳ Субҳанаҳу:

«Улар душмандирлар. Бас, улардан эҳтиёт бўлинг! Уларни Аллоҳ лаънатлагай! Қандай адашмоқдалар-а!»                                                                                           [Мунофиқун 4]

деб айтганидек душман давлатлардир. Яна бир аламли нарса демократия, илмонийлик… учун эмас, балки Халифалик учун ҳаракат қилаётганини ва унга чақираётганини, Сайкс-Пико байроғини эмас, Росулуллоҳ САВ роясини кўтариб чиқишни даъво қилаётган айрим «исломий» ҳаракатлар ва «исломчилар»нинг: «Биз Ғарбнинг ғаламислигидан, натижада биз билан бирга Башарга қарши турмай қўйишидан қўрқамиз» деб жавоб беришаётганидир. Улар Башар ҳам, отаси ҳам Америка ва унинг иттифоқчилари қўғирчоғи эканлигини, Америка бу тоғутни қўллаб-қувватлаётганини, шунинг учун унга кетма-кет муҳлатлар бераётганини тушуниб етишмаяпти. Америка қулаш арафасида турган бу малайи ўрнига яна бир малайни етиштириб қўли бўшагунга қадар бу тоғутни қўллаб-қувватлаётганини улар тушунишмаяпти. Шунинг учун Америка Ислом роясини кўтариб чиқиб ҳақни истаётган мусулмонлар тарафида ҳеч қачон турмайди, гарчи унинг юзида юзаки табассум кўриниб турган бўлса ҳам.

«Ҳолбуки, улар агар устингизда ғолиб бўлишса, сизларнинг хусусингизда на аҳдга ва на  бурчга боқишади. Оғизларида сизларни рози қилишади-ю, кўнгиллари (аҳдга вафо қилишга) ибо-ор қилади. Уларнинг кўплари итоатсиздир»                                                   [Тавба 8]

Эй мусулмонлар:

Куфр ҳеч шубҳасиз битта миллатдир. Хавфсизлик Кенгашида йирик давлатларнинг мусулмонлар юртлари қудрати сабаби бўлган қуролни тортиб олиш бўйича бирлашгани ва Хавфсизлик Кенгашининг мазкур қарори буни яққол кўрсатиб турибди. Бу душманликнинг кўринмай, махфий қолаётган жиҳатлари эса бундан-да каттароқдир.

«Уларнинг сизларни ёмон кўришлари оғизларидан ошкор бўлди. Дилларидаги адоватлари эса янада каттароқдир. Агар ақл юргизсангизлар сизлар учун оят-аломатларни аниқ-равшан қилиб бердик»                                                                                 [Оли Имрон 118]

Йирик давлатлар келиб чиқаётган бу воқени, давлатларнинг Ислом ва мусулмонларга қарши бу душманлик позициясини тушуниб етиш – душманнинг тил бириктирувларидан нажот топишнинг, сўнгра уни мағлуб этишнинг биринчи қадамидир. Бу – куфр Ислом ва унинг аҳлига қарши бирлашаётган биринчи ҳодиса эмас. Аксинча у Росулуллоҳ САВ даврида Мадинада давлат тикланганидан бошлаб кофирлар тўдаси мусулмонлар орасидаги хоинлар билан тил бириктириб ҳижрий 1342, милодий 1924 йилда Халифаликни йўқ қилишган пайтгача ва ҳозирги давргача давом этиб келаётган узун фитна силсиласининг бир ҳалқасидир, холос. Ана шундан кейин кофирлар устимизга чиқиб олишди. Бунга сабаб уларнинг кучли эканлиги эмас, аксинча бизнинг заифлигимиздир. Чунки биз ўз қувватимиз сабабини тарк этдик ва давлатимизни қайта тикламай тек ўтиравердик. Натижада бу кофирлар Росулуллоҳ САВ айтганларидек бизга қарши бирлашишди. Абу Довуд Савбондан ривоят қилган ҳадисда Савбон бундай деди: Росулуллоҳ САВ дедилар:

«يُوشِكُ الأُمَمُ أَنْ تَدَاعَى عَلَيْكُمُ كَمَا تَدَاعَى الأَكَلَةُ عَلَى قَصْعَتِهَا» فَقَالَ قَائِلٌ: وَمِنْ قِلَّةٍ نَحْنُ يَوْمَئِذٍ؟ قَالَ: «بَلْ أَنْتُمْ يَوْمَئِذٍ كَثِيْرٌ، وَلَكِنَّكُمْ غُثَاءٌ كَغُثَاءِ السَّيْلِ، وَلَيَنْزَعَنَّ اللَّهُ مِنْ صُدُورِ عَدُوِّكُمُ الْمَهَابَةَ مِنْكُمْ وَلَيَقْذِفَنَّ اللَّهَ فِي قُلُوبِكُمُ الْوَهْنَ» فَقَالَ قَائِلٌ: يَا رَسُولَ اللَّهِ، وَمَا الْوَهْنُ؟” قَالَ: «حُبُّ الدُّنْيَا، وَكَرَاهِيَّةُ الْمَوْتِ»

«Еб тўймас очофатлар ўз товоғига ташлангани каби яқинда миллатлар сизларнинг устингизга биргаликда ёпирилиб ташланади», шунда бир киши сўради: «Ўша кунда сонимиз оз бўлганиданми?» У зот: «Йўқ, сизлар у кунда кўп бўласизлар. Лекин селнинг кўпиги каби бўласизлар, Аллоҳ душманларингиз қалбларидан сизлардан қўрқишни албатта олиб қўяди, сизларнинг қалбларингизга ваҳнни албатта солиб қўяди», дедилар. Шунда бир киши: «Ё Росулуллоҳ, ваҳн нима?» – деб сўради, у зот: «Дунёни севиш, ўлимни ёмон кўриш», дедилар.

Эй мусулмонлар!

Етакчи ўз аҳлини алдамайди. Ҳизбут Таҳрир сизларни ҳиммат камарини боғлаб, ўзи билан бирга давлатингизни, рошид Халифаликни қайта тиклаш учун жидду-жаҳд билан ҳаракат қилишга чақиради. Чунки азизлигингиз манбаи ва уйғонишингиз йўли мана шу давлатдир. Уни қайта тиклаш учун қанчалик кеч ҳаракат қилсангиз, душманингиз сизларга қарши шунчалик журъат қилади. Фақат сизни моддий қувватингиз сабабларидан маҳрум қилиш тўғрисида қарор чиқариш билангина эмас, балки юртларингизни ҳарбий куч билан босиб олиш тўғрисида қарор чиқариш билан хам сизга қарши журъат қилаверади. Аммо агар Халифаликни – вожиб бўлганидек – ўз тақдирий масалангиз қилиб олсангиз, у қалбингизда чуқур ўрнашса ва доим кўз олдингизда турса, уни тилингиздан олдин вужудингиз сўзлаб турса, натижада сўздан олдин динни холис Аллоҳ учун қилган ва тўғри йўлдан оғмаган ҳолда амал қилсангиз, ўшанда Аллоҳ Субҳанаҳунинг ваъдаси сизнинг қўлингизда амалга ошишидан хурсанд бўлинг:

«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (имон-эътиқодли) зотларни (ер юзига) халифа қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ваъда қилди»                                                                                              [Нур 55]

Шунингдек Росулуллоҳ САВнинг зўравон бошқарувдан кейин Халифалик бўлиши ҳақидаги башорати ҳам қўлингизда рўёбга чиқишидан хурсанд бўлинг:

«ثُمَّ تَكُونُ جَبْرِيَّةً، فَتَكُونُ مَا شَاءَ اللَّهُ أَنْ تَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا، ثُمَّ تَكُونُ خِلاَفَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ»

«Сўнгра зўравон подшоҳлик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаган пайтгача бўлади, сўнг Аллоҳ уни кўтаришни хоҳлаганда кўтаради, сўнгра пайғамбарлик минҳожидаги Халифалик бўлади. Пайғамбаримиз шундай дегач сукут қилдилар». Ўшанда Халифалик тонги яна отади ва Аллоҳ сизга душманларингиз устидан ғалабани беради.

«Агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангизлар (яъни Унинг йўлида жиҳод қилсангизлар), У зот ҳам сизларга ёрдам беради ва қадамларингизни собит-барқарор қилади»             [Муҳаммад 7]

Ўшанда Америка ва унинг иттифоқчилари сиздан чангалини тийиб уясига қочиб қолади, агар ўшанда қочиб қоладиган уяси бўлса. Ўшанда бутун олам бўйлаб яхшилик таралади.

«Бу (иш) Аллоҳ учун қийин эмасдир»                                                                [Иброҳим 20]

Ҳизбут Таҳрир                                                                                    23 зул-қаъда 1434ҳ

29 сентябр 2013м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here