Ҳизбут Таҳрир Суриядаги болалар ва аёлларнинг машаққатлари ҳамда курашларини изҳор қилиш учун Британияда жуда муҳим аёллар юришини ўтказишга ҳозирлик кўрмоқда

396
0

01

Ҳизбут Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими

Матбуот баёноти

2013 йил 22 сентябр якшанба куни Ғутадаги даҳшатли қирғинга раддия билдириш, Суриядаги болалар ва аёллар бошдан кечираётган даҳшатли қийинчиликларга бутун дунё эътиборини қаратиш учун Лондонда кўп кишилик юришни амалга оширади. Бу юришда Британиянинг турли томонларидан келган аёллар ва болалар қатнашади. Шунингдек бу юришдан Суриядаги кучли, иродали аёлларнинг курашига бутун дунё диққат эътиборини ошириш ҳам кўзланган. Чунки у ерда аёллар уларга ҳукмронлик қилаётган капиталистик диктатор режимни йўқ қилиш ҳамда Халифалик давлатини намоён бўлган исломий бошқарувни тиклаш учун жонларини фидо қилмоқда. Бу юриш «Биз Суриядаги Ислом учун жон фидо қилаётган опа-сингилларимиз билан биргамиз. Биз уларнинг Шом юрти учун жиҳод қилишларини қўллаб-қувватлаймиз!» номи остида бўлади. Бу юришнинг бошида болалар гуруҳи бўлади. Юриш Сурия элчихонаси олдида ниҳоясига етади. Элчихона олдида бир қанча нутқлар сўзланади. Бу юриш Асаднинг куфр режими Сурия мусулмонларига қарши олиб бораётган урушига ва бу урушнинг аламли фожеаларига ойдинлик киритган кучли халқаро кампания ортидан ўтказилмоқда.

Мана икки ярим йилдирки Суриядаги болалар ва аёллар Сурия режими қўлида жаҳаннам ҳаётига дучор бўлмоқда. У ерда – 21 августдаги Ғута қирғини каби – беҳисоб қирғинлар амалга оширилмоқда. Бу қирғинларда Асад режими бевосита қўзғолончиларнинг оилаларини нишонга олмоқда. Бу оилалардаги эркак кишилар ўз қишлоқ ва шаҳарларидан йироқда жанг қилаётган пайтларида бу хоинлар уларнинг оилаларига тажовуз қилмоқда. Бундан ташқари Асаднинг ифлос кучлари томонидан минглаган покиза аёлларнинг номуси ҳам топталди. Дарҳақиқат Суриядаги болалар ва аёллар мана шундай ваҳшийларча ҳужумларга учрамоқда. Улар золим ҳокимни ҳамда репрессив илмоний низомни ўзгартиришга, унинг ўрнига исломий бошқарувни тиклашга чақирганлари учун шундай ҳужумга учрамоқда. Ислом оламидаги хоин режимлар эса бундай оммавий қирғинларга томошабин бўлиб қараб туришибди. Улар Умматни ҳимоя қилиш учун қўшинларни ҳаракатга келтиришни уятсизлик билан рад этишмоқда. Суриядаги бу кураш жиҳоддир. Суриянинг жасоратли аёллари Шом юртини Халифалик давлати соясидаги Ислом юртига айлантиргунгача бу жиҳодни давом эттиришга бел боғлаганлар.

Бу юришдан мақсад муслима аёлларни Суриядаги опа-сингилларининг исломий курашини қўллаб-қувватлашга чақиришдир. Уларнинг курашларидан Сурия ва бошқа Ислом юртларида Аллоҳнинг ҳукмини тезроқ ўрнатиш кўзланган. Шунингдек бу юришдан мақсад Ғарбнинг юртдаги аралашувига қарши чиқишдир. Ғарб у ердаги ишларга аралашиб минтақадаги Исломий бошқарувни тиклаш учун бораётган исломий курашни янчиб ташламоқчи ҳамда илмоний низомни татбиқ этиб одамлар манфаатлари ҳисобига Ғарбдаги хўжайинларига хизмат қиладиган малай режимни мустаҳкам ўрнатмоқчи. Бу эса Суриядаги аёллар бошига янги зулм ва зўравонлик ҳалқасини олиб келади. Шунингдек бу юришдан кўзланган мақсад мусулмон қўшинга нома йўллашдир. Бу қўшин Суриядаги опа-сингилларининг ҳимояси учун ҳаракатга келсин ҳамда Халифаликни тиклаш учун нусрат-ёрдам берсин. Халифалик Умматни золимларнинг зулмидан озод қилади ҳамда опа-сингилларимизнинг шаънини тиклайди.

Биз муслима аёлларни бу юришда қатнашишга, Сурияда Ислом учун жон фидо қилаётган опа-сингиллари билан бирдамликларини ҳамда уларни қўллаб-қувватлашларини ифодалашга чақирамиз.

«Агар улар дин йўлида сизлардан ёрдам сўрасалар, ёрдам қилиш зиммангиздадир. Магар уларга, ўрталарингизда (урушмаслик ҳақида) аҳд-паймон бўлган қавмга зарар етказиш билан ёрдам қилмайсизлар. Аллоҳ қилаётган амалларингизни кўргувчидир»                             [Анфол 72]

 

 

Доктор Насрин Навоз

Ҳизбут Таҳрирнинг

марказий матбуот бўлими аъзоси

1 COMMENT

  1. Allah irazi bolsun al ayaldardan bir boor eje sindileribiz alar ,musulmandarbir biri menen bir dene siyaktuu bir jeri oorusa bashka jerleri isitmalayt degendey alar siriya musulmandari bir bologubuzdur,dep kaygiruuda .alardin areketi inshAlloh zaalimdardin juroguno suriya kalki jalgiz emestigini bildiriship korkuu salat.Alar demokratiya barchalanganini jakinda rashid halifa kelishinin shamalini sezip jatishat birok az da bolso jashap kalish joldorunu izdep janin uyrup jatishat.Asadka anin lashkarlarina Allahdin laanati bolsun jana anin kojoyundarina da.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here