Путин: Суриядаги кучларимиз Россия манфаатларини ва у ердаги тинч аҳолини ҳимоя қиляпти!!!

685
0

Путин: Суриядаги кучларимиз Россия манфаатларини ва у ердаги тинч аҳолини ҳимоя қиляпти!!!

Россия президенти Владимир Путин Кремлда шанба кечқурун «Ватан ҳимоячилари куни» муносабати билан ўтказилган тантана маросимида «Бизнинг қуролли кучлар Сурияда Россиянинг миллий манфаатларини ҳимоя қиляпти ҳамда у ердаги тинч аҳолини терроризмдан ҳимоя қилишда ёрдамлашяпти», деди.

Путин Суриядаги Россия қуролли кучлари амалиётларини юксак баҳолаб, «Сурия бўҳронини сиёсий ва дипломатик йўллар билан ҳал қилишга ҳаракат қиламиз», дея таъкидлади.

У яна бундай деди: «Бугун аскарларимиз Сурияда ҳарбий амалиётларни олиб борар эканлар, уларнинг жанговар маҳорати тобора кучаймоқда. Ушбу Яқин Шарқ минтақасида жанг олиб бораётган Аскар ва зобитларимиз Россия Федерацияси манфаатларини ҳимоя қилмоқдалар ҳамда мамлакатимизни тўғридан-тўғри душман деб атаб, ўзларининг Россия ва мустақил давлатлар ҳамдўстлиги ҳудудларига қадар кенгайтириш режаларини яширмаётган жангариларни йўқ қилмоқдалар».

Владимир Путин Россиянинг Сурия бўҳронини сиёсий ва дипломатик йўллар билан ҳал этишга ҳаракат қилаётганини таъкидлар экан, «Биз ҳар қандай баҳсли муаммоларни фақат сиёсий ва дипломатик воситалар билан ҳал этишга ҳар доим интилиб келганмиз ва турли давлатларда барқарорликни қайта тиклашга ҳиссамизни қўшганмиз, кескин кризислар оловини ўчиришга ёрдам берганмиз. Бундай ҳолатларда шунга ҳаракат қиламиз», деди. (Россия сегодня).

Роя газетаси шарҳи:

Россиянинг Сурия бўҳронига бурнини суқиб, Шом аҳлига қарши Башар Асад режимини қўллаб-қувватлаши бошиданоқ маълум эди. Бироқ  рус президенти Россиянинг Шом аҳлига қарши агрессиясини «тинч аҳолини ҳимоя қилиш учун», дея сифатлаб ўз халқини алдаяпти!!

Хўш, Россиянинг Америка ҳимояси остида Сурияда очиқдан-очиқ содир этаётган террорчилигидан ҳам ёмон террорчилик борми?! Шундай бўлишига қарамай, Россия ҳар қандай баҳсли муаммони фақат сиёсий ва дипломатик воситалар билан ечишга уриниб келаётганини даъво қиляпти. Демак, Россиянинг Чеченистонда, Ўрта Осиё республикаларида содир этган ва ҳозирги кунда Сурияда содир этаётган қилмишлари муаммони сиёсий ва дипломатик воситалар билан ечиш эканда?? Россия Ислом ва мусулмонларга қарши мана шундай агрессив сиёсат юргизиб келаётган бўлса-ю, Путин мусулмонлардан Россияни душман деб ҳисобламасликни умид қиляптими??!!

Роя газетасининг 2016 йил 24 феврал чоршанба кунги 66-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here