«Умматимнинг охирида шундай бир халифа чиқадики, мол-давлатни ҳовучлаб беради, унинг кўплигидан саноғига етолмайди»

164
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

«Умматимнинг охирида шундай бир халифа чиқадики, мол-давлатни ҳовучлаб беради, унинг кўплигидан саноғига етолмайди»

Эй мусулмонлар!

Биз сизни капиталистик тузум ва унинг иқтисодий-молиявий низомини рад этишга, давлатлараро босимларга, гуманитар ёрдамларга, банклар кридитларига рози бўлмасликка даъват қиламиз. Бунинг муқобили ўлароқ, сиз исломий ҳазорий лойиҳани жонлантиришингиз, шу орқали Исломдаги одил иқтисод низоми соясида тинч-хотиржам, иқтисодий ва молиявий кризислардан ҳоли янги ҳаётга мушарраф бўлмоғингиз даркор. Зеро, Исломда шундай бир раббоний тузум татбиқ қилинадики, у жамиятдаги бирор синфнинг бошқа инсонлар устидан ҳукмрон бўлишини олдини олади.

Исломнинг ўзидан тузум балқиб чиқадиган мабда сифатида, ўзининг барча низомларини, шу жумладан иқтисод низомини татбиқ этиши бизнинг муаммо ва кризисларимизнинг ечилишига кафилдир. Чунки Ислом тузган ва ўзининг иқтисод низомига пойдевор қилган асосларнинг ўзи юртларимиздаги иқтисодий кризисларни бизнинг ўсиб, ривожланишимизни истамайдиган мустамлакачи ажнабий халқаро ташкилотлардан кредит олмасдан ҳал этишга қодир. Ушбу асослар шунингдек, бойликларни жамиятда адолат билан тақсимланишини таъминлайди ва ҳеч кимнинг, ҳеч қандай бойлар ва ажнабий компанияларнинг юртларимиз ва фуқароларимиз потенциалларига дахл қилишига йўл қўймайди.

Ушбу ечимлар хаёл нарса эмас. Булар воқеликни ечадиган фикр бўлиб, исломий тарихда Халифалик замонида амалда татбиқ қилинган ва омматан самара берган. Аллоҳнинг изни, ила яқинда – Росулуллоҳ ﷺ қуйида марҳамат қилганларидек – яна татбиқ ўрнига қайтади:

«يَكُونُ فِي آخِرِ أُمَّتِي ‌خَلِيفَةٌ يَحْثِي ‌الْمَالَ حَثْياً، لَا يَعُدُّهُ عَدَداً»

«Умматимнинг охирида шундай бир халифа чиқадики, мол-давлатни ҳовучлаб беради, унинг кўплигидан саноғига етолмайди». (Имом Муслим ривояти).

Роя газетасининг 2022 йил 16 ноябр чоршанба кунги 417-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here