Сурияда мужоҳидлар қўли устун келиб, Асад режими қулаб борар экан, шу вақтгача мухолифат тарафдори бўлган Туркиянинг президенти Абдулло Гул Асадга қарши курашаётган исломий гуруҳлардан хавотирда эканлигини маълум қилди. Гулга кўра, Сурия режимига қарши кураш олиб бораётган исломий гуруҳлар Туркия хавфсизлиги учун таҳдиддир.
Президент Абдуллоҳ Гул шу вақтгача мамлакати томонидан олқишланиб келган мухолиф гуруҳларни нега бугунга келиб таҳдид туғдирадиган бўлиб қолганлигига изоҳ берди. Унга кўра, бу вазиятда энг яхши инсонлар ҳам ёмонга айланиб қолиши мумкин.
“Ноҳақлик, зулм, адолатсизлик давом этар экан, унга қарши кураш учун отланган гуруҳ бора-бора радикаллашади, бора-бора экстиримистлашади. Ундан сўнгра уларнинг орасидан террористлар чиқади. Эҳтимол уларнинг ҳеч бири аввал бошдан террорист ёки радикал бўлмагандир. Аммо шароитлар инсонларни айни нуқтага олиб келади. Чумолига озор бермаган инсонлар ваҳшийликка қўл уради. Бу шундай бир давр. Аввал бошда бир неча юз кишидан иборат гуруҳ тобора кенгайиб минглаган ва ўн минглаган кишиларни ўз ичига олади. Бу бизнинг хавфсизлигимизга катта таҳдид туғдиради. Бу нарса биз учун биринчи даражада эътибор қаратишимиз лозим бўлган ишдир. Бунга қарши етарли куч-ғайрат сарфлашимиз лозим”, деди Гул Ўрта шарқда кундан кунга кучайиб бораётган исломий гуруҳларга диқат қаратиб.
“Аёвсиз бундай ички урушда ҳар ким ҳамма нарсани ўзига мубоҳ қилиб олади. Сенга нисбатан шундай бир ваҳшийликларни қилишадики, сен ҳам – чумолига озор бермаган инсон бўлсанг ҳам – ҳар нарсага қўл уришни бошлайсан. Бу ҳолат узоқ давом этавергач, ашаддий радикализм ўзини терроризмнинг ичида кўради. Бу жараён ал-Қоида келиб бир жойдан офес очиши ва ҳар қаердан одам тўплаши билан амалга ошмайди”, деди Гул сўзини давом эттириб.
Асад режимига қарши жанг олиб бораётган исломий гуруҳлар Туркия чегарасига яқин келиб қолганидан хавотирини яширмаган Гул бундай гуруҳларга ҳаргиз эътиборсиз бўлмаслигини таъкидлади.
Президентнинг маълум қилишича, ҳар қанча эҳтиёт чораларини кўришига ва шу мақсадда чегарага танклар, замбаракларни жойлаштириб қўйганига қарамай, Туркия террорист деб сифатланаётган гуруҳларнинг мамлакатга кириб келишига тўсқинлик килишга қодир эмас. Чунки Туркия билан Сурия ўртасидаги чегаранинг узунлиги 910 км масофани ташкил қилади.
Туркистон:
Ха вақт келди, хар бир хоин энди ўз хиёнатини ошкор қилади. Лекин шу хоинлик ўрнини оқлашга, хатто одамларни хам шу ишни қилишга чорлаб, юқоридаги каби баёнотлар тайёрлашади. Бу худди нажосатдан ясалган гулга чиройли бахо беришга ўхшайди. Чунки хиёнат хатто кофирлар томонидан хам инкор қилинган, қораланган амалдир.
Шу кунга қадар Сурия исломий харакатларини оқлаб келаётган Гулнинг позициясини ўзгартирган нарса нима? ……Албатта хиёнат. Унинг илгариги қурбон бўлаётган мусулмонларга суяги қайишаётган холатини хам, бугунги янги эгаллаётган холатини хам Исломга хеч қандай алоқаси йўқ. Шаръий хукмларга тамоман зид, тўла куфр манфаатларидан бўлган харом пазицияни эгаллаб келди.
Аслида мусулмон одам, қўлида салтанат ва харбий қувват бўла туриб, милтиқ отса тегадиган масофадаги мусулмонларни қатли омм қилинаётганига қараб ачиниб ўтиришининг ўзи харом. Энди шу сукути куфрнинг назорати ва уни рози қилиш мақсади ортида бўлаётган бўлсачи. НАТОга аъзо бўлиб, дунё куфр системаси чизиб берган чизиқни, Оллох Субханаху ва Таъолло чизиб қўйган чегаралардан устун қўйиб, яна ўзини исломий фигура қилиб кўрсатиб, кимларнидир уялмай қоралашга уринаётганига қаранг.
Ислом давлатининг барпо бўлиши, куфр рахбарларини ташвишга солса, бизларнинг рахбарларимизни вахимага сола бошлади. Улар Ислом хаётимизни бошқариш учун яқинлашаётгани сари, куфр билан тоборо яқинлашаверишади. Хатто қилган амалларига Оллох ва мусулмонлар олдида тавба қилиб, Ислом манфаатлари томон харакатлана бошлашлари уларни шу дунёда ва умид қиламиз охиратдаги зиёнлардан сақлаб қолади. Шайтон уларни худди ўзи каби тавбадан умид қилмасликка ундаб, тоборо куфр билан очиқ бирлашишга чақиради. Лекин биз уларни ноумидликдан воз кечиб, нафс балосидан бўлган кибрларини синдириб, тавба қилишга чақирамиз. Вақт оз қолди инша Оллох.
Amin, bu tog`utlarni tipirchilashi bekorgamas Xalifalikka yaqinlashmoqdamiz, Allohu akbar.