Қирғизистон: Ош шаҳар мэри ҳижобли ўқувчи қизлар ҳуқуқларини чекламасликка чақирди

616
0

000

 Шаҳар аппарати мажлисида Ош шаҳар мэри Мелис Мирзакматов ҳижоб кийган ўқувчи қизларни ҳуқуқларини чекламасликка чақирди.

Ош мэрини фикрича, Қирғизистонда қонуний тартибда мактаб формасига тааллуқли умумий қоида йўқ. Бундан ташқари Ош шаҳар бошлиғи, Қирғизистон Республикасида динга эътиқод қилишлик ҳар бир фуқарони шахсий иши эканлигини, шунинг учун ҳам диндорлар ҳуқуқларини чеклаш керак эмаслигини айтди.

“Шаҳар ҳукуматида ҳижоб кийишни таъқиқлаш учун қонуний асос йўқ”, – деди Мелис Мирзакматов.

Ош мэри қўшимча қилиб, “ Калта юбкада турли хил клубларга бориб, алкогол ичгандан кўра, ўқувчи қизлар ҳижоб кийиб тўғри диний ҳаёт кечирганлари яхши”, – деди.

Туркистон: 

Қирғизистондан келаётган хабарларга кўра, мактабларда диний либосларга қарши ноқонуний харакатлар кучайган. Хатто Бишкекда шу иш юзасидан суд жараёнлари бўлиб ўтган. Лекин шунга қарамай таълим министрлиги ГКНБ билан ҳамкорликда, ҳижоблиларга қарши зимдан иш олиб боришаётгани хақида шикоятлар кўп.

Юқоридаги шахар Мери тўғри масала кўтарибди. Бузуқчилик хақидаги Ғарб дунёқарашидаги тушунчалар, калта юбка кийиб, алкагол истеъмол қилишликни оддий кўриниш деб қабул қилади. Уларнинг назлида ахлоқий бузуқлик, исломий муқаддасотларимизни урфларимизга кириб келаётганидан деб билишади. Мақсадлари жамиятни исломийлашиб бориш жараёнини олдини олиш.

Бу ишни қонунийлаштириш Қирғизистонда қийин эмас. Лекин Қирғизистон халқи минталитети ва хукуматнинг сиёсий холати хозирча бу ишни ортга суриб келади. Лекин Қирғиз хукумати Ғарбдан исломий урфларни жамиятга кириб келаётганига қарши курашишни ваъда қилиб йил сайин катта миқдорда ёрдам пули олиб келади. Демак бу каби ишлар, ана шу хақдорлар олдида хисобот беришдаги хижолатчиликлар оқибатида юргизилади.

Хозирда Ғарбнинг ўзи Ислом ва мусулмонларга қарши идиологик курашда, ўз юртларида тўла мағлуб бўлиб турганда, Қирғиз мусулмон демократлари қандай ғолиб бўлишсин. Булар олиб боришаётган ишларини мохиятини хатто тушунишмайди. Фақат моддий манфаат илинжи ва асосида иш юритилади. Бу ишларни ижрочиларининг ўзлари шу ишдан рози эмаслар. Балки ишнинг хақиқий мохиятини тушуниша олишмайди.

Агар улар, мусулмон ижрочилар, қилишаётган ишларининг иккала дунёдаги оқибатларидан огоҳ бўлишганида эди. Балки арзимаган маош учун иймонларини сотишмаган ва бу ишларга қарши кураша олишмаса, ишларини тарк этиб юборишар эди. Чунки бу ишлар “холвани хаким еди, калтакни етим” мақолини эслатади. Бу кураш учун Ғарбдан олинадиган пуллар, ижрочи муаллимларга етиб келмайди. Уларга фақат маломат тошлари етади халос. 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here