Бангладешда Ҳизб ут-Таҳрирнинг уч аъзоси қамоққа олинди

583
0

Бангладеш полицияси Читтагонг шаҳрида Ҳизб ут-Таҳрирнинг уч аъзосини кийиниш тарзини баҳона қилиб қамоққа олди.

“The Daily Star” газетаси тарқатган хабарга кўра, Читтагонг университетининг муҳандислик ва технология бўлими талабаси 25 ёшли Исҳоқ Ҳусайн, давлат тижорат коллежи талабаси 22 ёшли Абдулжавод ва 25 ёшли Аҳсан Али Риёз давлат полицияси тарафидан Ҳизб ут-Таҳрир уюшмасига аъзоликда айбланиб қамоққа олинган. Полициянинг даъво қилишича, йигитлар Читтагонг ветеринар ва ҳайвонот билимлари университетида давлатга қарши намойишлар ўтказаётган пайтда қўлга олинган.

Тергов жараёнида ўзларининг Ҳизб ут-Таҳрирга мансублигини тан олган шахсларга нисбатан “террор актларига иштирок этишлик” айби билан даъво очилади.

Бангладеш ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тарафидан хорижий ва маҳаллий матбуот кўз ўнгида бу уч мусулмон йигитнинг “Террорчи” жиноятчилар сифатида намойиш қилиниши мусулмон жамоатчиликнинг норозилигига сабаб бўлди. Бангладешнинг машҳур ёзувчилари ўзларининг твиттер саҳифасида берган баёнотларида мазкур кўринишни ва йигитлар шаънининг ерга урилишини қаттиқ танқид остига олишди.

Бангладешдаги Ҳизб ут-Таҳрир матбуот бўлимининг баёнотида таъкидланишича, ҳукуматнинг Ҳизб ут-Таҳрирга қарши бундай чоралари, яъни уни таъқиқлаши, репрессия қилиши, унга қарши турли туҳмат ва уйдирмалар уюштириши Ҳизб ут-Таҳрир фаолиятини мутлақо тўхтата олмаяпти, балки Ҳизб фаолиятининг кучайишига сабаб бўлмоқда. Баёнотга кўра, айни дамда Ҳизб ут-Таҳрир олиб бораётган фикрий ва сиёсий фаолиятлар Бангладеш жамиятининг барча қатламларида кучли қўллаб-қувватловга сазовор бўлмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here