“мусулмон биродарлар”га 48 соатлик ультиматум эълон қилинди

714
0

12

Мисрдаги харбий қўмандонлик пайшанба, 25 июль куни “мусулмон биродарлар”га 48 соатлик ультиматум эълон қилди, деб хабар қилади Reuters.

Собиқ ҳокимятда бўлган радикал исломий харакатнинг сиёсий тартибни ва тинчликни ўрнатиш планига қўшилишликларига шанба кунининг ўрталаригача имкони бор:

“Биринчидан биз хеч нарса қилмаймиз, аммо “ихвон”ни лидерлари ёки унинг тарафторлари томонидан бўладиган ҳар қандай зўравонликка ёки қора терроризмга карши қаттиқ чора кўрамиз. Уларнинг хоҳ-истакларидан қутилиш мақсадида қилаётган тинчлик намоишчиларни ҳимоя қилиш бизнинг зиммамизда” деб, Миср харбий бошқармаси баёнот берди.

Эслатиб ўтиш жойизки, харбий қўмандонлик 3 июлда “мусулмон биродарлар”нинг қўлловидаги Муҳаммад Мурсийни Миср призидентлигидан четлатган эди. Мусулмон биродарлар бўлган ишларни харбий тўнтариш деб баҳолашиб, вақтинчалик ҳокимият билан ҳамкорликни рад қилиб келаяпди. бу харакатнинг лидерларидан бир нечтасига тартибсизликларни вужудга келтиришда айблашган ва 14 июлда уларнинг мулклари музлатилган. Прократура 24 июль куни “иҳвонил муслимин”нинг лидери Муҳаммад Бадий ва унинг саккиз сафдошини қўлга олиш учун ордер берган.

Миср мудофа минстири Абдул Фаттоҳ Сисий Миср халқини жума, 26 июль куни кўчаларга чиқиб, армияга “юзага келиши мумкин бўлган тартибсизликлар ва терроризмга қарши курашиш” ваколатини беришга чақирди. Шу ўринда биродарлар, ҳар қандай тартибсизликларни бартараф этишларига вақтинчалик ҳокимиятнинг қонуний имконлари бор деган фикрда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here