بسم الله الرحمن الرحيم
Амирлик
Амирлик, раёсат ва қиёдат битта маънодадир. Раис, қоид (етакчи) ва амир битта маънодадир. Аммо халифалик дунёдаги ҳамма мусулмонларнинг раёсатидир ва у амирликдан бўлиб, амирлик сирасига киради. Демак халифа амирдир ва мўминлар амири деб аталади. Демак амирлик умумийроқ, халифалик эса хосроқдир. Иккаласи ҳам раёсатдир. Халифалик калимаси ҳаммага маълум мансабга хос бўлса, амирлик калимаси барча амир учун умумийдир. Мусулмонлар ўзларига бир амирни тиклашга буюрилганларидек, халифани тиклашга ҳам буюрилганлар. Чунки амирлик бошқарув турларидан биридир. Демак у бошқариш топширилган нарса бўйича бошлиқликдир. У билан халифалик ўртасидаги фарқ шуки, халифалик дунёдаги ҳамма мусулмонлар устидан умумийдир, амирлик эса бошқарувни топширишган кишига ва бошқаришни унга топширишган нарсага хосдир. Амирлик бошқарувни топширишган кишидан бошқага ўтмаганидек бошқаришни унга топширган нарсадан бошқа нарсага ҳам ўтмайди. Раёсат, қиёдат ва амирлик услуб эмас, шаръий ҳукмдир. Демак мусулмонлар Аллоҳ буюрган нарсалар ва шариат олиб келган нарса чегарасида шу уччови доирасидан чиқмаслиги вожиб.
Мусулмонлардан ҳар қандай жамоат ўзаро муштарак ишни бажарса ўзига бир амирни тиклаши бу жамоага фарздир. Аммо агар иш ҳар бирида алоҳида-алоҳида бўлса, у ҳолда жамоадан ўзига бир амирни тиклаши талаб қилинмайди. Чунки амирлик жамоат устидан ўзаро муштарак ишдагина тикланади. Ана шунда амир салтанатга эга бўлади ва ҳал қилувчи сўз уники бўлади. Ҳар қандай жамоат ўртасида бир муштарак ишнинг вужудга келиши уларга ўзларига бир амирни тиклашни муқаррар қилиб қўяди. Акс ҳолда бу иш уларнинг ўртасида пала-партиш бўлиб қолади ва унда бузилиш юз беради. Ўзаро муштарак ишни бажарадиган жамоат учун бир раисни тиклаш мусулмонларга фарз эканлигига келсак, бунга далил қуйидаги ҳадислардир: Ибн Ҳанбал Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилди, Набий (с.а.в)дедилар:«Саҳро ерида кетаётган уч кишига ўзларига битталарини амир қилиб олмасликлари ҳалол бўлмайди». Баззор саҳиҳ иснод билан ривоят қилади, Умар ибн Хаттоб (р.а) деди: «Агар учтангиз сафарда бўлсангиз ўзингизга биттангизни амир қилиб олинглар. Росулуллоҳ (с.а.в)буюрган амир ўшадир». Баззор саҳиҳ иснод Ибн Умардан ривоят қилади, Росулуллоҳ (с.а.в)дедилар: «Агар уч киши сафарда бўлишса, битталарини амир қилиб олишсин». Абу Саид Худрий ривоят қилади, Набий (с.а.в)дедилар: «Агар уч киши сафарга чиқса, битталарини амир қилиб олишсин». Абу Довуд ривояти. Учта ёки ундан ошиқ одамнинг ўзларига битталарини амир қилиб олишлари шаръий ҳукм эканлиги мана шу ҳадисларда очиқ кўриниб турибди. Энди Росулуллоҳ Aнинг ҳадислардаги: «саҳрода», «сафарда» деган сўзларига келсак, бу сўзлар уларнинг саҳрода ўзаро муштарак иш устида жамланган бўлишларига ёки сафарда кетаётганларига ёки шунга ўхшаш муштарак ишларга далолат қилади. Демак бунинг сирасига ҳизб, жамият, сарийя, армия, маҳалла, шаҳар, ўлка ва бошқалар ҳам киради. Зеро бу ҳукм саҳролик ерда кетаётган ёки сафарда бўлган уч киши учун шаръий ҳукм экан, каттароқ сондаги кишилар учун ёки каттароқ иш учун у аллақачон шаръий ҳукм бўлади. Демак бу ҳадислар саҳрода кетишни ҳам, сафарни ҳам ва бу иккисидан кўра каттароқ бўлган бошқа ишларни ҳам ўз ичига олиб, умумий бўлади. Чунки мафҳумул мувофақа(мафҳумул мувофақа – лафзнинг далолатидан тушуниладиган маъно лафзнинг ўзидан тушуниладиган маънога мувофиқ келса бу мафҳумул мувофақа бўлади, масалан, «Бас, ким (ҳаёти-дунёдалик пайтида) зарра мисқоличалик яхшилик қилса (қиёмат кунида) ўшани кўрур» оятининг мафҳумул мувофақаси «ким зарра мисқолидан кўпроқ яхшилик қилса албатта уни кўради».) шунга далолат қилади. Зеро усул қоидаси шуки, хитоб мазмуни ўз ичига олган нарсага амал қилинади. Масалан бир нарсага буюрилса ёки бир нарсадан қайтарилса, бу нарсанинг мафҳуми ҳам мантуқ билан бирга буюрилган ва қайтарилган нарса ичига киради ҳамда буйруқ ва қайтарув мантуқнинг ўзигагина хос бўлмайди. Яъни бир нарсага буюрилса ёки бир нарсадан қайтарилса бу буйруқ ва қайтарув шу буюрилган ёки қайтарилган нарсадан кўра бирламчиликда кўпроқ ва каттароқ бўлган бошқа нарсаларни ҳам ўз ичига олади. Бунга мисол ота-онани сўкиш ва уришнинг ҳаромлигидир. Буни Аллоҳ Таолонинг:
«Уларга қараб «уф» тортма» [Исро: 23]
деган қавли далолатидан тушуниб оламиз. Яъни ота-онага “уфф” дейишни ҳаром қилган оятдан уларни сукиш ва уриш албатта ҳаромлигини билб оламиз. Етимларнинг молини нобуд қилишнинг ҳаромлиги. Буни Аллоҳ Таолонинг:
«Етимларнинг молларини зулм йўли билан ейдиган кимсалар…» [Нисо: 10]
деган қавли далолатидан тушуниб оламиз. Омонатдор кишининг қинтордан оз бўлган омонатни ҳам эгасига қайтариши, омонатдор бўлмаган кимсанинг бир динордан ошиқ бўлган омонатни аллақачон қайтармаслиги. Буни Аллоҳ Таолонинг:
«Аҳли китоб орасида шундай кишилар борки, унга беҳисоб молни омонат қўйсангиз, хиёнат қилмай сизга қайтаради. Уларнинг орасида яна шундайлари ҳам борки, унга бир динорни ишониб берсангиз ҳам сизга қайтиб бермайди» [Оли Имрон: 75]
деган қавлидан тушуниб оламиз. Шунингдек Росулуллоҳ (с.а.в)сафарда ва саҳрода бир кишини амир қилиб олишга буюрдилар. Бу буйруқ сафар ва саҳрода кетиб боришдан кўра муҳимроқ ва каттароқ бўлган нарсаларга ҳам тегишли бўлиб, уларни аллақачон ўз ичига олади. Чунки хитоб мазмуни далолат қиладиган ҳар бир нарса шу буйруқ ичига киради. Юқоридаги ҳадисларда кўриниб турган бу мафҳумул мувофақани Росулуллоҳ (с.а.в)қилган иш қўллаб-қувватлайди. Зеро Пайғамбаримиз (с.а.в)сафардан кўра муҳимроқ бўлган нарсаларда ҳам бир амирни тайин қилганлар. Масалан ҳажда, ғазотда, валоятда амир қилдилар.
Бу бир маконда ёки ўзаро муштарак ишда ҳар қандай жамоат устидан бир амир тикланишининг вожиблиги тўғрисидаги далиллардир. Аммо бу амир битта бўлиши лозим. Биттадан кўп бўлиши жоиз эмас. Шариат шуни буюрди. Демак Ислом жамоий қиёдат ва жамоий раёсатни тан олмайди. Аксинча Исломда қиёдат фақат фардий (битта) бўлади. Шунинг учун раис ёки амир ёки раҳбар битта бўлиши вожиб. Биттадан кўп бўлиши жоиз эмас. Бунга далил юқоридаги ҳадислар нассида ва Росулуллоҳ (с.а.в)қилган ишда очиқ кўриниб турибди. Масалан бу ҳадисларнинг ҳаммасида «أَحَدَهُمْ», «أَحَدَكُمْ» яъни битталарини, биттангизни, дейилмоқда. «Аҳад» калимаси сонлардан биттага далолат қилади, ундан кўпга далолат қилмайди. Буни мафҳумул мухолафа(мафҳумул мухолафа – лафзнинг далолатидан тушуниладиган маъно лафзнинг ўзидан тушуниладиган маънонинг мухолифи-зидди бўлса бу мафҳумул мухолафа бўлади,)дан тушуниб олинади. Мафҳумул мухолафага – агар уни бекор қиладиган бирон насс келмаса – сон, сифат, ғоя ва шартда амал қилинади. Демак мафҳумул мухолафа фақат битта ҳолатда, яъни уни бекор қиладиган бирон насс келгандагина бекор бўлади. Бунга мисол Аллоҳ Таолонинг ушбу қавлидир:
«Покликни истаган чўриларингизни зинокорлик қилишга мажбурламанглар» [Нур: 33]
Бунинг мафҳумул мухолафаси «агар покликни исташмаса мажбур қилинадилар», деган мазмун бўлади. Лекин бу мафҳумул мухолафа Аллоҳ Таолонинг:
«Зинога яқинлашманглар! Чунки (бу) бузуқлик ва энг ёмон йўлдир» [Исро: 32]
деган қавли билан бекор бўлади. Демак агар мафҳумул мухолафани бекор қиладиган бирон насс келмаса, у ҳолда унга амал қилинади. Бунга мисол Аллоҳ Таолонинг ушбу қавлидир:
«Зинокор аёл ва зинокор эркак – улардан ҳар (бирини юз даррадан уринглар» [Нур: 2]
Ва Росулуллоҳ Aнинг: «Сув икки кўзага етса нопок бўлмайди», деган сўзидир. Бу икки нассдаги ҳукм махсус сон билан чеклаб қўйилди. Унинг бу чекланиши шу сондан бошқаси унга хилоф эканига далолат қилади. Масалан бу икки нассдан бири юз даррадан ошиғи жоиз эмаслигига, иккинчиси эса икки кўзадан кам сув нопок бўлишига далолат қиляпти. Шунга кўра Росулуллоҳ Aнинг бу ҳадислардаги: «битталарини амир қилиб олсинлар», «битталарини амир қилиб олмасликлари ҳалол бўлмайди», «биттангизни амир қилиб олинглар», деган сўзларининг мафҳумул мухолафаси биттадан кўп кишини амир қилиб олиш жоиз эмаслигига далолат қилади. Шунга асосан амирлик фақат битта бўлди. Биттадан кўп бўлиши мутлақо жоиз эмас. Бунга ҳадислар нассининг мантуқи ҳам, мафҳуми ҳам далолат қиляпти. Буни Росулуллоҳ (с.а.в)қилган иш ҳам қувватлайди. Чунки Пайғамбаримиз (с.а.в)ўзи амир қилган барча ҳодисаларда фақат битта кишини амир қилдилар, бирон жойда биттадан кўп кишини мутлақо амир қилмадилар.
Аммо Росулуллоҳ Aнинг Муозни ва Абу Мусони Яманга юбориб, икковларига:
«Енгил қилинглар, оғир қилманглар, хурсанд қилинглар, нафратлантирманглар, иттифоқ қилинглар» деб айтгани ҳақидаги ҳадисга келсак, бу ҳадис Пайғамбаримиз Aнинг битта жойга икки кишини амир қилганига далолат қилмайди. Бу ҳадис Бухорийда ушбу насс билан келган: Бизга Муслим, бизга Шўъба, бизга Саид ибн Абу Бурда отасидан ҳадис ривоят қилиб бундай деди: Набий (с.а.в)унинг бобоси Абу Мусони ва Муозни Яманга юбораётиб бундай дедилар: «Енгил қилинглар, оғир қилманглар, хурсанд қилинглар, нафратлантирманглар, иттифоқ қилинглар». Шу ҳадиснинг ўзи ғазотлар бобида ушбу насс билан ҳам келган: Бизга Мусо, бизга Абу Авона, бизга Абдулмалик Абу Бурдадан ҳадис ривоят қилди: Росулуллоҳ (с.а.в)Абу Мусони ва Муоз ибн Жабални Яманга юбордилар. Уларнинг ҳар бирини Яманнинг бошқа-бошқа тарафига юбордилар. Сўнгра бундай дедилар: «Енгил қилинглар, оғир қилманглар, хурсанд қилинглар, нафратлантирманглар». Шундан кейин ҳар бири ўзининг ишига жўнаб кетди. Пайғамбаримиз (с.а.в)икковини Яманнинг бошқа-бошқа тарафига амир қилганлиги айтилган кейинги ривоят олдинги ривоятни тафсир қилади. Демак иккаласи битта жойда амир бўлишмаган. Аксинча ҳар бири бошқа-бошқа жойга амир бўлган. Шунга кўра битта ишга ва битта жойга икки кишининг бошлиқ бўлиши ҳечам жоиз эмас. Аксинча бошлиқ фақат битта бўлиши лозим. Бундан кўп бўлиши ҳаром. Лекин шуни ҳам билиш лозимки, Исломда раёсат, амирлик ва қиёдат гегемонлик эмас. Чунки гегемонлик гегемонга тобе бўлишни тақозо қилади. Исломда раёсат раисга ишларни бошқариш ҳуқуқини, ўзи бош бўлган ишдаги султонлик ҳуқуқини ва ўз раислиги остига кирадиган ҳар бир нарсани ижро қилиш ҳуқуқини беради, холос. Булар у амир қилиб тикланган салоҳиятлар бўйича ва у раис қилиб тикланган ишга нисбатан шариат унга берган ҳуқуқлар доирасида бўлади.
Энди мусулмонлар юртларида ҳозир кенг тарқалган мажлис ёки лажна (комиссия) ёки идорий ҳайъат ёки шунга ўхшаш номлар билан жамоий раёсатни тузиб, унга раёсат салоҳиятлари берилаётганига келсак, бу – агар раёсат ана шу ҳайъат ёки мажлис ёки лажнанинг ҳуқуқи қилиб қўйилса – шариатга хилофдир. Аммо агар лажна ёки мажлис ёки ҳайъат оғирликларни кўтариш, ишлар тўғрисида баҳс-мунозара қилиш ва маслаҳат учун тузилган бўлса, бу жоиз ва у Исломдандир. Чунки мусулмонлар мақталган нарсалардан бири уларнинг ишлари ўзаро шўро-маслаҳат билан бўлишидир. Бу пайтда лажна ёки ҳайъат ёки мажлиснинг раъйи эътибор жиҳатидан ишларни адо этиш билан боғлиқ бўладиган нарсаларда кўпчилик овоз билан мажбурий бўлади. Ҳукмлар, фикрга олиб келадиган раъйлар, мутахассислик раъйлари ва таърифлар билан боғлиқ бўлган нарсаларда улар шўро учун тузилади, холос. Аммо коммунизм идеологлари раҳбариятнинг жамоий ёки фардий (якка тартибда) бўлиши ҳақида талашиб-тортишган нарсаларга келсак, Исломда уни баҳс қилишга ўрин йўқ. Чунки Ислом раҳбарият фардий бўлишини насс билан ва амалда белгилаб қўйди. Бунга саҳобалар ижмо қилди. Уммат ҳамма асрлар давомида шунга амал қилиб келди.