بسم الله الرحمن الرحيم
Кеча Франция пойтахти яқинидаги Траппи шаҳрида норозилик намойиши бўлиб ўтди. Намойиш оммавий жойда ҳижоб таққан аёлга нисбатан жарима қўллаш мақсадида полиция ходимларини қилган ҳаракати сабаб бўлди. Намойишда 250 атрофидаги инсонлар қатнашган.
Гувоҳларнинг айтишича Траппида тинчлик ўрнатилган бўлсада, полиция ҳодимлари рамазон ойида бундай нотинчликларда ҳавотирда эканлигини билдирган. Шу бўйича Франция ИИМиги раҳбари Манюэль Вальс “республика қонунларига ҳамма фуқаролар риоя қилишлари керак” деб, Траппида тинчлик сақлашга чақирган.
Намоишда қатнашган ва орган ходимларига қаршилик кўрсатганда айбланиб уч киши қўлга олинган, улар ичида ҳижоб таққан аёлнинг умр йўлдоши ҳам бор. Тўқнашувда жабирланган ўсмирлар ҳам бор, улар шифохонага юборилган, хабар қилади ИТАР-ТАСС.
Францияда, 2011 й. Қабул қилинган қонунга кўра “оммавий жойларда юзини ёпиш” таъқиқланади, жумладан ҳижоб ва жилбоб. Бу қонунни бузганларга 150 евро жарима солиниши мумкин. Мусулмонлар жамоаси бу қонундан норози эканлигини бир неча бор баён қилишган.
Бугун (21.07) Франция ИИМиги шу ишга норозилик билдириб 20 та машина ёқиб юборилгани ва бу шаҳарда тартиб ўрнагинча полиция кучайтирилган тартибда ишлашлигини маълум қилган.
Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари, исломий оламдаги ташкилотлар жим… лом-лум дейишмаяпди. Наҳотки бутун дунёнинг Яратгучиси Аллоҳ Таолони ҳукмини қилиш жиноят бўлса?!!
Мўтасим Биллаҳни ишини давом эттирадиган Халифамиз қани? Аллоҳ Таоло “эркак” қилиб яратиб, аёлларни-заифаларни ҳимоя қилишни зиммасига юклаган Уммат ичидаги ўғлонлари қаёқда қолди? Бизга, аёлларимизни ҳимоя қиладиган Ҳалифамизни тиккаламагунимизча ҳотиржам яшаш ярашмайди. Аксинча дунёга кулги-шарманда бўламиз, охиратда эса аламлик азоб…