Фаластин билан музокараларнинг қайтадан бошланиши – Исроилнинг хаёт-мамот манфаатларидандир.

396
0

01

Фаластинликлар билан музокараларнинг қайтадан бошланишлиги Исроилнинг стратегик хаёт-мамот манфаатларидандир. Мазкур баёнот билан яҳудлар премьер-министри Бинямин Нетаняху 20 июл куни чиқиш қилди.

“Мен дипломатик жараённинг айни вақтда қайтадан бошланишлигига Исроил давлатининг стратегик хаёт-мамот манфаатларидан деб қарайман”, – деди Нетаняху. “Музокаралар Исроил билан Фаластин ўртасидаги келишмовчиликларга якун қўювчи омил сифатида муҳимлигидан ташқари, Исроил учун, Эрон ва Суриядаги вазиятнинг ривожланиб боришидан вужудга келаётган стратегик чақирувлар хусусида ҳам жуда муҳимдир”, – алохида белгилади у.

“Дипломатик жараённинг қайтадан бошланишлиги билан Исроил олдига икки асосий вазифа қўйилади: Ўртаер денгизи билан Иордан дарёси орасидаги ҳудудда яҳудий давлатининг келажагини хавф остига солиб қўювчи икки миллатли давлатнинг пайдо бўлишининг олдини олишлик ҳамда Исроил чегарасида Эрон қўллаб-қувватлаб турган яна бир террористик давлатнинг барпо бўлишига йўл қўймаслик”, – баён қилди премер-министр.

Нетаняху АҚШ давлат котиби Джон Керрига тинчлик жараёнининг қайта бошланишлиги йўлида қилган улкан меҳнати учун миннатдорчилик билдирди.

Джон Керри жума куни: “Муносабатлар таранг тортилган вазиятда фаластинликлар билан ўтган уч кунлик маслаҳатлар натижасида янги музокаралар учун асос келишиб олинди ва тарафлар келаси хафта ичида Вашингтонга ўз вакилларини жўнатишади”, – деб маълум қилган.

Бироқ, Ғазода ҳокимлик қилаётган ХАМАС ҳаракати Джон Керрининг бу баёнотини рад этди ва Маҳмуд Аббос бутун Фаластин халқи номидан музокаралар олиб боришликка ҳақли эмаслигини такидлади.

“ХАМАС Керрининг музокараларга қайтиш ҳақидаги баёнотини рад этади ва Фаластин автономияси ҳукуматининг босқинчилар билан музокараларга қайтишини келишимларга зид деб билади”, – баён қилди ХАМАС вакили Самиъ абу Зуҳри.

Туркистон: 

Фаластин муаммоси бу ислом умматининг муаммоси. Уни махаллий эътибор билан енгил елпи ечимлар бериб шу пайтганча натижасиз музокаралар кўп имзоланган. Бу бутун куфр оламининг қилган хунрезликлари олдида, биринчилардан бўлиб уммат нафратига дучор бўлиши кутилаётган Исроилнинг манфаатларидир.

 Исломий харакатлар илгари адашиб кўп хатолар қилишди. Энди вазиятга кўра Фаластин муаммосини куфр билан музокаралар олиб боришдан ўзларини тийиб, умматнинг манфаатларини устун қўйиб, вазиятга аралашишдан бош тортганлари маъқул. Негаки эндиги найрангларга аралашишлари, уларни Ислом ва мусулмонларнинг нафратларига олиб келиб қўйиши мумкин.

Умуман қолган исломий ўлкалардаги уммат номидан куфр олами билан музокаралар олиб боришга жураът қилаётган шахс ёки гуруҳларга ҳам шуни эслатиб ўтиш керакки, вақт келди. Ислом уйғонди, илгариги сиёсий хатолар энди хато эмас жиноят хисобланади. Умматнинг устидаги жиноят, ҳиёнат ва ҳаддидан ошиш хисобланади.

Бу музокаралар олиб бориш хаққининг эгаси эшик олдига келди. У Халифалик давлати бўлиб, шаръан бу каби музокаралар унинг хаққи. Бугунги барча харакатларимиз ўша Ислом давлатини эшикдан киритишга қаратилиши лозим. Эшик хали ҳам куфр системаси томонидан назорат қилинади. Демак куфр системасининг заифлаштирадиган харакатларнинг барчаси, ўша куннинг яқинлатишга хисса қўшади. Шуларни билган холда дунё мусулмонлари фаоллари ва сиёсий арбоблари, ўзларини куфр билан бирга олиб бориладиган хамкорликлардан ўзларини тия бошлашди. Хеч бўлмаганида куфр билан ҳамкорликдан ўзларини тийиб туришлари хам дуруст позиция. Улар билан ҳамкорлик қилаётган гурухларнинг барчаси бирин кетин хорликка юз тутиб бораётганини гувоҳи бўлиб турибмиз.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here