Довутўғли: Бирлашиш вақти келди

643
0

images (3)

Туркия ташқи ишлар вазири Аҳмад Довутўғли Теҳронда Эрон президенти Ҳасан Рўҳоний  билан учрашиб,  Женевада Эрон ядро масаласи бўйича Теҳрон ва 5+1 гуруҳи ўртасида бўлиб ўтган келишувдан мамнун эканлигини изҳор қилди.

“Бу янгилик  дунёнинг барча мамлакатлари, хусусан қўшни мамлакатлар билан Эрон алоқаларини кенгайиб боришига сабаб бўлади”, деди Довутўғли.

Президент идораси матбуот марказининг хабарига кўра, Эрон президенти Ҳасан Рўҳоний ҳам ўз навбатида Женевада Эрон ва 5+1 гуруҳи ўртасидаги келишув  бошқа ўлкалар билан Эрон алоқалари йўлидаги тўсиқларга барҳам берганлигини билдирди.

“Экстремизм ва терроризмга қарши кураш, минтақада бирликни сақлаш ва  хавфсизликни мустаҳкамлаш Эрон ва Туркиянинг муштарак мақсадларидир. Бу эса икки ўлкадан жиддий ҳамокрлик қилишини тақозо этади”, деди Эрон президенти.

Шу вақтгача Сурия масаласида Эронга зид позицияни эгаллаб келган Туркия Эрон билан ҳамкорликда ҳаракат олиб бораётганлигини ошкор қилди. Бундан аввал ҳам Афғонистон ва Ироқ масаласида Американинг энг муҳим иттифоқдоши бўлган бу икки давлат – Эрон ва Туркия – ҳозир ҳам Сурия ва барча ўрта шарқ масаласида ҳамкорликда ҳаракат олиб боришини маълум қилди.

Сурияда Асад режимига очиқ дастак бериб, қўли минглаган мусулмонларнинг қонига беланган Эрон режими билан келишган Туркия ўзининг бу ҳаракатига “мазҳаблараро урушнинг олдини олиш”ни сабаб қилиб келтирмоқда.

“Мазҳаблараро уруш чиқаришга ташвиқот қилинаётган бир пайтда Туркиянинг Эрон билан музокараси минтақадаги энг муҳим музокарадир”, дея урғулади Туркия ташқи ишлар вазири Аҳмад Довутўғли.

Довутўғли Ўрта Шарқда муаммоларнинг ечилиши зарур нуқтага келиб қолганлигини ва шу сабабли кучли ҳаракат бошланганлигини айтиб ўтди. У “Бу минтақа ҳаммамизники”, дея таъкидлар экан, чора сифатида янада кўпроқ сиёсий битимларга эҳтиёж сезилишини билдирди.

“Бирлашиш вақти келди. Сиёсий музокара ва иқтисодий ҳамкорликка эҳтиёжимиз бор.”, деди у.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here