Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев халқаро спорт мусобақалари ғолиблари ва совриндорлари билан учрашиб пул мукофотлари ва эсдалик совғаларини топширди. Учрашув чоғида президент Қирғизистоннинг ривожланишига тўсқинлик қилаётган айрим жиҳатларга тўхталиб, уни парчалашга уринишлар бўлишини таъкидлади, дея хабар қилади ca-news.
“Албатта, яна мамлакатни парчалашга уринишлар бўлади. Шундай одамлар борки, уларни рус мақоли чиройли таърифлайди: ким учундир уруш, ким учундир она-ватан. Бир тасаввур қилинг. Қирғизистондаги 2010 йилги инқилобдан сўнг бешта араб давлатларида инқилоб юз берди, жумладан Миср, Сурия, Яман, Ливияда. Қараб кўринг, нималар бўлаяпти. бу мамлакатларда. Уларнинг аксариятида деярли фуқаролар уруши бормоқда. Бизнинг сиёсатчилар ҳам шуни хоҳлашяпти”- деди у.
Бу гаплардан сўнг Президент Атамбаев нобарқарорликни келтириб чиқариш ва мамлакатни парчалашга уринишлар эҳтимол кузда ёки келгуси баҳорда рўй бериши мумкинлигини қайд этди.
У мамлакат келажагига ишонч билдиришини таъкидлаб, “Биз энергетика, қурилиш соҳаларида катта лойиҳаларни бошлаяпмиз. Бироқ мамлакатимизда бунга қаршилик кўрсатаётган кучлар бор. Ким нима деб қағилламасин – ниятига етолмайди. Бизнинг давлатимиз кучли ва мустақил бўлади. Мамлакат парчаланиш йўлида эканлигини айтиб, қағиллаб юрган ҳар хил минтақавий подшочалар хомтама бўлмасин. Уни парчалай олмайди, зеро бизнинг мамлакатимиз муштарак, у ўзини ҳимоя қила олади ва ўзини ўзи таъминлай олмайдиганлар – ногирон ва қарияларга ёрдам бера олади. Ишончим комилки, Қирғизистон кучли мамлакатга айланади”, – дея таъкидлади давлат раҳбари.
Атамбаевнинг айтишича, ўз уйи ва кўчаси учун ҳеч нарса қилмаган одамлар мамлакатни парокандаликка етакламоқчи. «Савдолашишади. Бизга лавозим беринг, ана шунда митинг ўтказмаймиз, одамларни кўчага олиб чиқмаймиз, дейишади. Бу «ёшлар»нинг ортида кимлар турганига бир қаранг: собиқ ёки амалдаги депутатлар ва вазирлар, – деди президент. – Бизга сиз кабилар керак. Кучини худди жиноятчилар ва рэкетчилар каби кучсизларни хафа қилишга эмас, балки мамлакат тараққиёти ва яқинларига ёрдам бериш учун ишлатадиганлар керак. Куч билан йўлларни тўсиб қўядиганлар, корхоналарни электр энергиясидан узиб қўядиганлар эмас». “Ҳар бир фуқаро ўз оиласини таъминлаши лозим. Бунинг ўрнига айримлар кўчаларда Қирғизистон мана бундай бўлиши керак деб изғиб юришибди. Сен энг аввало ўзингни тўйдир, сўнгра оилангни. Мабодо уй қура олмасанг, ҳеч бўлмаганда бошинг узра том ёпиб ол. Агарда кўчаларни бунёд этолмасанг ҳам, ҳеч бўлмаганда уларни тўсма. Ўшандагина Қирғизистоннинг келажаги бўлади”, – деди президент.
Туркистон:
Атамбаевдан бошқача йўналиш кутилган эди. Уни Туркия билан яқинлигидан, мусулмонларга яқинлашиш, уларни қувватидан фойдаланиш учун Исломийлашиш, афсуски у ҳам илгариги призидентлар йўлидан кетиб қолди. Демак натижа ҳам ўзи кутаётгандек нихоясига етиши кутилади.
Йўналишга ҳам эътибор беринг ҳудди ўшандек, Россия, АҚШ ва Хитой манфаатлари ўртасида сарсон бўлиб бормоқда. Натижа ҳам шу катта давлатларнинг бири томонидан ички янги қувватларни қўллаб юбориш билан ниҳоясига етади. Негаки Атамбаевни шу хулосаларга олиб бораётган ўй ҳам, уларнинг ҳаммасини бирдан рози қилишнинг иложисини топа олмаётганидан келаяпти.
Мусулмонларга ғазаб кучларини буриб, шунинг билан куфр катталарини барчасини рози қилишга бўлган харакатлар ҳам, илгаригиларга ёрдам берган эмас. Буларга ҳам ёрдам бермайди. Россия хатто мусулмонларга қарши террор ишлатиш таклифларини ҳам таклиф қилади. Қолганларининг ҳам ўз лоихалари мавжуд. Улар хатто биз мусулмонлар билан олиб бориладиган кураш услубларида ҳам бир бирлари билан келиша олмайди.
Атамбаев эса, хатто шу услубларнинг бирини танлашда ҳам улардан кўп даккилар олади. Аллоҳнинг, Росулининг ва бутун мусулмонлар ўқийдиган лаънатларичи. Албатта шуларнинг ҳаммаси тўпланиб, Атамбаевни хозирги тушкунлик холатига солиб қўйиши табиий хол.
Атамбаевга ва унинг ўрнига интилаётган бошқасига хатто бирор бир жўяли маслахат хам бериш қийин. Шуни аниқ эслатиш мумкинки, келажак Исломники эканлиги ақлли инсонлар учун аниқ кўриниб қолди. Тарихда Ислом душмани тамғасини олиб қолишдан эхтиёд бўлишлари лозим.