АҚШ, Россия ва Британия Асаднинг ҳокимиятда қолиш тарафдори

426
0

01

Сурия ҳақида баёнот берган пайтда доим “Сурия келажагини сурияликларнинг ўзлари белгилашади”, деб таъкидлашни унутмайдиган кимсалар ўзаро келишиб Сурия келажагини белгилашга уринишмоқда.

Ироқ ташқи ишлар вазири Хушёр Зебарий  “Аш-Шарқ ул-Авсат” газетасига берган интервьюсида айтишича, Россия федерацияси ва Америка қўшма штатлари “Жнева 2” конференцияси доирасида, Сурия президенти Башар Асад президентлик муддати тугагунга қадар, яъни 2014 йилгача ҳокимиятда қолиши ҳақида келишиб олган.

Британия ҳукумати ҳам Сурия режимини қулатиш учун фаолият олиб бораётган мухолифатни қурол билан таъминлаш режасидан воз кечиб, Башар Асадни ҳокимиятда қолиши тарафдори эканлигини билдирди.

Ҳукуматга яқин манбаларнинг бири Рейтерз ахборот агентлигига айтишича, Британия ҳар қандай ҳолатда ва ҳар қандай шаклда мухолифатни қурол аслаҳа билан таъминламайди.

“Бошда биз Асад ҳукумати фақат бир неча ой чидаб туриши мумкин деб ўйлаган эдик. Лекин энди ўйлашимизча, унинг ҳокимити бир неча йил давом этади”, деди у.

Британия бош вазири Девид Кемирон ўтган ойда агар миллий қуролли кучларини хатарда қолганини сезса Британия Сурия ишларига аралашиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолишини эълон қилган эди.

Британиянинг бундай ўзгариб қолишига қурол аслаҳаларни – уларнинг таъбири билан айтганда –  исломий экстримистларнинг қўлига тушиб қолишдан хавфсираши асосий сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

Туркистон:

Британиянинг позицияси, аслида барча куфр етакчиларни хохишини ифодалаган. Лекин очиқ иқрор бўлиш бошланиши, бу уларнинг бошқа чоралари қолмаётганидан ва Исломга қарши бор шароитларидан фойдаланиш йўлига ўтишмоқчи эканликларини ифодасидир. Бу чўкаётган одамни хас чўпга осилаётганини эслатади.

Уларга фарқи йўқ Асадми ёки мухолифотми, қизиғи куфр системасига риоя қилсин. Демак ички кучлардан умидларини уза бошлашган. Лекин Британиянинг бу харакатларини Туркияда ва Мисрдаги АҚШ билан ўрталаридаги келишмовчилик холатларига боғлаш ҳам мумкин. Фарқи йўқ, бу баёнотларни куфр олами қўлласин деб айтилган. Куфр олами эса юқоридаги холатга тушмагунча Британияни қўлламайди. Демак у вазиятдан келиб чиқиб ё АҚШни ноқулай вазиятини очиб ташламоқчи ёки вазият барчаси учун ўта хавфли. Хар икки холатда ҳам, Асаддан бошқа мусулмонлар билан улар учун курашиб берадиган қувват топилмаётгани биз мусулмонлар учун ўта хурсандчилик холат.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here